МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ / ДОШКОЛЬНОЕ ОБРАЗОВАНИЕ 65
Ирисова С.Р.,
Қашқадарё вилояти халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти
«Мактабгача, бошланғич ва махсус таълим» кафедраси катта ўқитувчиси
МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМНИ
РИВОЖЛАНТИРИШДА
ИНТЕРАКТИВ
МЕТОДЛАРДАН
ФОЙДАЛАНИШНИНГ
АҲАМИЯТИ
ИРИСОВА С.Р. МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА ИНТЕРАКТИВ МЕТОДЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШНИНГ АҲАМИЯТИ
Мақолада мактабгача таълим муассасаларида тарбиячилар томонидан педагогик жараённи ташкил этишда интерактив методлардан фойдаланишнинг самарали усуллари кўрсатилган.
Таянч сўз ва тушунчалар: машғулот, таълим, тадқиқот, инновация, интерактив, рефлексия, энержайзер.
ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ 2016, 10
66 МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ / ДОШКОЛЬНОЕ ОБРАЗОВАНИЕ
ИРИСОВА С.Р. ЗНАЧЕНИЕ ИНТЕРАКТИВНЫХ МЕТОДОВ В РАЗВИТИИ ДОШКОЛЬНОГО ОБРАЗОВАНИЯ
В статье освещены вопросы эффективного применения воспитателями интерактивных методов при организации педагогического процесса в дошкольных образовательных учреждениях.
Ключевые слова и понятия: занятие, образование, исследование, инновация, интерактивный, рефлексия, энержайзер.
IRISOVA S.R. THE VALUE OF INTERACTIVE METHODS IMPLEMENTATION IN
DEVELOPMENT OF NURSERY SHOOL
The article discusses directions of interactive metnods implementation in organizing pedagogical processes in kindergardens.
Keywords: training, education, research, innovation, interactive, reflection, energiser.
Таълим соҳасидаги иннновацион технологиялар ХХ аср бошида таълим жараёнини инсонпарварлаштириш ғояси асосида келиб чиққан. Бунда болаларнинг ўз хоҳиш-истагига қараб қизиқишларини қондириш, ҳар бир болани ҳурмат қилиш, севиш, унинг шахси ривожланиши учун барча шартшароитларни яратиш, бола шахси таълим-тарбия жараёнининг марказида бўлиши масалаларига эътибор қаратилади.
-
Сўнгги йиллардаги таълим-тарбия мазмуни, шакли, восита ва методларини янгилашга эътибор бериш, мактабгача таълимга оид инновацияларни излаш, уни таълим-тарбия жараёнига, тарбиячиларнинг педагогик фаолиятига киритиб боришда малака ошириш тизимининг аҳамияти каттадир. Айниқса, педагогик жараёнга илғор педагогик технологияларни татбиқ этиш, инновацияларни жорий этиш, ўқитувчи ва тарбиячиларни замонавий усуллардан фойдаланиш, кўникма ва малакалари
|
билан қуроллантириш малака ошириш тизими олдига қўйил ган вазифалар замирида амалга оширилмоқда.
Педагогика йўналишида татбиқ қилиниши лозим бўлган муҳим масала борки, у ҳам бўлса тарбиячиларнинг педагогик жараённи замонавий усуллар асосида мақсадли, тизимли ва натижаларни башорат қила олиш орқали методик жиҳатдан тўғри ташкил этишларини таъминлашдир. Интерфаол усуллар ҳозирги кунда таълим ислоҳотларидаги устувор жиҳати ва
|
Do'stlaringiz bilan baham: |