Мактабгача таълим ташкилоти педагогининг касбий


Болаларга таълим ва тарбия бериш



Download 0,68 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/29
Sana09.07.2022
Hajmi0,68 Mb.
#762678
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   29
Bog'liq
Стандарт уз

Болаларга таълим ва тарбия бериш. 
Педагог Давлат ўқув дастурида ўр-
натилган талабларни бажариши ҳамда ҳар бир болани қуйидаги ривожла-
ниш соҳалари бўйича ривожланишини қўллаб-қувватлаши лозим: жисмоний 
ривожланиш ва соғлом турмуш тарзининг шаклланиши, ижтимоий-ҳиссий 
ривожланиш, нутқ, мулоқот, ўқиш ва ёзиш малакалари, билиш жараёнини 
ривожланиши ҳамда ижодий ривожланиш. Педагог фаол билим олишнинг 
болалар ёши ва эҳтиёжларига мос келувчи турли хил услублари ва шакллари-
дан фойдаланган ҳолда таълим жараёнларни мослаштиради. 


МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТИ
ПЕДАГОГИНИНГ КАСБИЙ СТАНДАРТИ
16
Болаларнинг ривожланиш жараёнини кузатиш.
Болалар ривожланиши-
ни аниқлаш ҳеч қандай тестлар ўтказмаган ҳолда, кузатиш орқали амалга оши-
рилади. Педагог болаларни тизимли равишда кузатиб бориш ва бошқа зарур ус-
лублардан фойдаланган ҳолда натижаларни таҳлил қилади. Таҳлилдан олинган 
хулосалардан фойдаланиб, кейинги таълим жараёнини режалаштиради. Педа-
гог муайян болаларнинг қизиқишлари ва эҳтиёжларини эътиборга олган ҳолда 
келажакда муваффаққиятга эришишлари учун уларни қўллаб-қувватлайди. 
Оила билан ҳамкорлик.
Уй ва оила – бу боланинг таълим-тарбия олиши ва 
ижтимоий ривожланиши бошланадиган муҳитдир. Болаларнинг таълим-тар-
бия олиши ва ривожланишини қўллаб-қувватлаш учун болалар мансуб бўлган 
оилаларнинг таркиби, келиб чиқиши, ҳаёт тарзи ва характеристикалари турли-
ча эканлигини ҳисобга олиш керак. Оилалар ва мактабгача таълим ташкилоти 
ўртасида доимий икки томонлама мулоқот ва ҳамкорлик бўлишини таъминлаш 
орқали педагог барча томонлар болаларнинг билим олиши ва равнақи бораси-
даги ўз манфаатлари ва масъулиятларини тан олишларига ёрдам беради. 
Касбий ривожланиш.
Сифатли педагогик фаолиятни фақат ўз касбий 
ва шахсий ривожланиши устида доимий равишда иш олиб борувчи, ўз фаоли-
ятини таҳлил қилувчи ва бошқа педагоглар билан ҳамкорлик қилувчи педаго-
гларгина амалга ошира олади. Педагог ўзининг кучли ва заиф жиҳатларини 
ҳамда шахсий ривожланиши борасидаги ўз эҳтиёжларини англаши ва бунинг 
асосида касбий ривожланиши бўйича режа ишлаб чиқиши лозим.
20. Ҳар бир соҳада мазкур соҳа доирасидаги касбий фаолиятга талаб қили-
надиган билимлар, талаблар тўплами, шунингдек, педагог фаолиятига сифат 
даражасини берувчи самарали амалиётнинг батафсил кўрсаткичлари белги-
ланган. Фаолиятнинг ҳар бир кўрсаткичи учун педагогнинг малакасига боғ-
лиқ равишда индикаторлар танланади: 
• иккинчи тоифадаги педагог;
• биринчи тоифадаги педагог;
• олий тоифадаги педагог. 


6-боб. 

Download 0,68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish