401
•
миллий ғояга садокат, ижтимоий ва давлат ишини ўз шахсий ишидан юқори қўйишга интилиш,
меҳнат ва Ватанпарварликда ўз соғлиги
тўғрисида мунтазам ғамхўрлик қилиш;
•
жамоатчиликнинг амалий фаолиятида қатнашиш, спорт маҳоратини ошириш, турмуш шароитидаги
хатти -ҳаракати учун олдида жавобгарликни хис қилиш, ишга бепарво қарашга йўл қўймаслик;
Спортчиларнинг
юқори
ахлоқий
фазилатлари
меҳнатда,
турли
фаолиятда, хатти-ҳаракатларида, кишилар муомаласида шаклланади ва спорт этикасини белгилашда манба
бўлиб хизмат қилади. Спорт этикаси бу спортчининг ўзига хос фаолиятда (машғулот, мусобақа, кўргазмали
чиқишларда)
спортчи
учун
мажбурий
бўлган
хатти
ҳаракатлар нормаси ва қоидаларининг йиғиндисидир.
Спорт этикасининг асоси спортчига қўйиладиган ахлоқий талаблардир. Улар мусобақаларнинг
талабларида, низом ва дастурларда конунлаштирилган: мусобақаларда спортчилар учун бир хил шароит
яратиш, ғолибларни аниқлашда объектив бўлиш, рақиб ва хакамларга нисбатан хурматда бўлиш,
мусобақаларда хавфсизликни таьминлаш, маросимларга риоя қилиш, спорт мусобақаларини тарғибот ва
ташвиқот қилишдир.
Бу талаблар спортчиларимизда юқори онгли интизомни, жисмоний камолотга эришиш, соғликни
мустахкамлаш ва ижодий узоқ умр кўриш учун курашда спорт меҳнатсеварлигини тарбиялашга ѐрдам беради.
Спортчилар юқори спорт ютуқлари ва жахон рекордларини ўрнатишда уларининг жамоа бўлиб ва фаол
курашишлари орқали Ватанни ва спортни улуғлашлари, халқаро миқѐсда спорт байроғини баланд тутишлари,
ѐшларга ўз спорт тажрибаларини ўргатишлари керак. Бундан ташқари спорт этикаси умуминсоний
фазилатлари: камтарин, хаққоний, тўғри сўз, соф дил, хушмуомала бўлишни, рақибни ҳурмат қилиш, хакамни
кўриш ѐки кўрмаслигидан қатьи назар мусобақа қоидасига риоя қилишни, хакам ҳамда
томошабинларни ҳурмат қилиш ва манманликка берилмаслик фазилатларининг намоѐн бўлишини талаб этади.
Спорт машғулотларида амалга оширилган этика нормалари киши характерига хос бўлиб қолади.
Гимнастикачининг ўзига хос ҳусусияти, қўлланиладиган воситаларнинг, машғулот шаклларининг, ташқи муҳит
ва машғулот шароитининг турли туманлиги — буларнинг ҳаммаси шуғулланувчиларнинг онгги, хиссиѐти,
иродаси ва хатти ҳаракатига ҳар жиҳатдан таьсир кўрсатишига имкон беради. Айниқса ҳаракат фаолиятидаги
ахлоқий тарбияга аҳамияти каттадир. Масалан, гимнастикада ҳаракат фаолияти қатьий изчилликни талаб
қилади. Бу эса спортчидан Ўзини тута билиш, ва ҳиссиѐтларини тийишни мажбур қилади; баландликда
(брусслар, яккачўп, турник, ҳалқаларда) машқ қилганда довюраклик, дадиллик, жасорат ва завқ билан
шуғулланишни талаб қилади. Ахлоқий фазилатларни тарбиялашда ўйин алоҳида из қолдиради, у ўзини фидо
қилиш, қарама қаршилик шароитида ўз ҳиссиѐтларини бошқара билиш, фаол бўлиш, ўзаро ѐрдам кўрсатиш,
биродарлик, ягона мақсад сари интилишни талаб қилади. Улар спортчи курашини маьлум бир қатьий шароитга
қўяди, соф интизомни талаб этади, хаққонийлик, соф диллик ва мустахкам характерни тарбиялайди.
Do'stlaringiz bilan baham: