Мактабгача таьлим муассасалари тарбияланувчиларининг ақлий тафаккурини шакиллантиришда инноватцион технологияларнинг ўрни


СПОРТЧИЛАРНИНГ ВИТАМИН ВА МИНЕРАЛ МОДДАЛАРГА БЎЛГАН



Download 7,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet389/502
Sana22.02.2022
Hajmi7,18 Mb.
#108621
1   ...   385   386   387   388   389   390   391   392   ...   502
Bog'liq
boshlangich toplam

СПОРТЧИЛАРНИНГ ВИТАМИН ВА МИНЕРАЛ МОДДАЛАРГА БЎЛГАН 
ЭҲТИЁЖИНИ ТАБИИЙ ТАЪМИНЛАШ ЙЎЛЛАРИ 
ХАСАНОВА Н. Р., АБДУЛЛАЕВ Б.Б., ЎзДЖТИ 
 
Мамлакатимиз мустақилликка эришгач, ѐш авлодни ҳар томонлама камол топтириш ўзгача маъно ва 
аҳамият касб этди. Жисмоний тарбия ва спорт давлат сиѐсати даражасига кўтарилиб, устувор азифалардан бири 
бўлиб қолди. Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти И.А.Каримовнинг жисмоний тарбия ва спорт 
соҳасига шахсан ғамхўрлиги, жонкуярлиги қисқа даврда ўз самарасини бера бошлади. Юртимиз вакиллари 
халқаро спорт мусобақаларида кўплаб чемпионлик унвонларини қўлга киритдилар.
Шу сабабли бугунги кунда спортчиларнинг иш қобилиятини уларнинг овқатланиши ва қўшимча 
препаратларни истеъмол қилишига боғлиқлиги жуда кўп ўрганилмоқда. Чунки спортда юқори натижаларга 
эришиш учун мускулларни энергетик заҳираси муҳим ахамият касб этади. Биз қуйида спортчилар 
овқатланишининг айрим хусусиятларига, яъни фақатгина энергетик жиҳатдан таъминланишига эмас, балки 
организмда тўхтовсиз талаб қилинадиган айрим витамин ва минерал моддаларни серқуѐш Ўзбекистон 
тупроқларида етиладиган мева ва сабзавотлардан самарали фойдаланишни йўлларини тавсия этамиз.
Кўпчилик спорт турларида спортчиларнинг овқат рациони юқори калорияли бўлганлиги сабабли 
организмда ортиқча туз йиғилади. Бундай пайтларда организмдаги туз мувозанатини назорат қилинади ва 
натрий истеъмоли чекланади. Ош тузининг ортиқча истеъмоли организмда сувни йиғилишига олиб келади ва 
натижада мускулда сув миқдори ортиб кетади.
Тузнинг етишмаслиги эса электролит мувозанатини бузилишини келтириб чиқаради, у эса ўз навбатида 
юрак ва мия ишида айрим камчиликларни чақиради. Шунингдек, бошқа минералларнинг етишмаслиги 
организмда кечадиган жуда кўп жараѐнларнинг бузилишига ва иш қобилиятини пасайишига олиб келади, бу 
айниқса рух, магний, кальций, калий элементларининг етишмаслиги натижасида кузатилади. 
Овқатланишга тўғри ѐндошиш, яъни юқорида келтирилган минерал моддаларни қабул қилишни 
таъминлаш витаминли комплекс танлашга ҳам боғлиқ. Бунда албатта яхши поливитаминли препаратлар керак 
бўлади, бироқ фақат витаминларни ва уларнинг дозасини танлашга ақл билан ѐндошиш зарур. Витаминли 
комплекс ва уларнинг дозаси шифокор тавсиясига мувофиқ келиши лозим.
Бажариладиган жисмоний машғулотларнинг қуввати ва вақтига боғлиқ холда спортчиларга яна 
қуйидаги қўшимчаларни ҳам тавсия қилиш мумкин: протеин, креатин, поливитаминлар, минерал тузлар ва кам 
миқдорда аминокислоталар. 
Шиддатли машғулотлар давомида спортчилар организми тер билан жуда кўп миқдорда тузлар ва 
минерал моддалар йўқотади. Йўқотилган керакли моддаларни ўрнини қоплаш учун витаминлар ва 
микроэлементларга энг бой маҳсулотлар – туршак, майиз, ўрик қоқи, анжир, олма, олхўри ва нокнинг 
қуритилганларини тавсия қилиш мумкин. Қуритилган меваларни истеъмол қилишдан олдин сувда яхшилаб 
ювилади, сўнгра устига қайноқ сув қуйилади ва баланд бўлмаган оловда 1-2 дақиқа қайнатиб олинади. 
Қуритилган меваларга таъмига қараб асал ѐки шарбат қўшиш мумкин. Бундай аралашмалар чанқоқни 
қондиради ва организмга етишмаяпган минерал моддалар ва витаминлар ўрнини тўлдиради. 
Спортчилар овқат рационига албатта сабзавот ва мева шарбатлари киритилиши лозим. Ўзбекистоннинг 
серқуѐш далаларида етиштирилаѐтган кўпчилик маҳсулотлар масалан, сабзи шарбати таркибида кўриш 
анализатори фаолиятини фаоллаштирадиган ва иммунитетни оширадиган каротин кўп миқдорда бўлади. Сабзи 
шарбатига бошқа сабзавот шарбатлари (бодринг, ошқовоқ, лавлаги)ни қўшиш орқали витамин ва озуқа 
моддаларига бой ичимлик хосил қилинади. Помидор шарбати чанқоқни яхши қондиради. Фаол спорт фаолияти 
даврида помидор шарбатига лимон ѐки апелсин шарбатидан қўшиб, бир кунда бўлиб-бўлиб 3 стакангача ичиш 
тавсия қилинади. Помидор шарбати таркибидаги витаминларнинг, шунингдек, К, Na, Mg, Ca, P ва Fe 
тузларининг миқдори билан цитрус меваларидан анча устунлик қилади. 200 гр пишган помидорнинг таркибида 
спортчилар учун зарур бўлган бир кунлик дозадаги каротин ва аскорбин кислотаси бўлади. Яхши пишган 
помидор овқат ҳазм қилиш жараѐнини фаоллаштирадиган ҳамда ичаклардаги касаллик келтириб чиқарувчи 
бактерияларни нейтраллайдиган енгил ҳазмланадиган глюкоза, пектин ва органик кислоталарга бой бўлади.
Айрим спорт турларида тана оғиригини бошқариш даврида ошқозон-ичак тракти фаолиятини 
енгиллаштириш учун озуқани суюқлик ѐки суюқсимон ҳолатда истеъмол қилиш керак. Бундай озуқаларга 
турли мевалар, сабзавотлардан тайѐрланган салатлар ва шарбатлар, сабзавотлардан тайѐрланаган суюқ овқат ва 
сут маҳсулотлари киради. Аниқланишича 500 гр тозаланган ѐнғоқ ўзининг энергетик қиймати билан 1700 гр 
мол гўшти ѐки 1 л сутнинг энергетик қийматига тўғри келар экан. Ёнғоқнинг таркибидаги ўсимлик оқсиллари 
гўшт ва сут оқсили билан тенг қийматли, бироқ улардан фарқли ўлароқ таркибида ҳеч қандай зарарли модда 
тутмайди. Спортчиларнинг овқат рационига ѐнғоқни қўшишдан аввал организм бир кунда 150 гр дан ортиқ 
ѐнғоқни ҳазмлай олмаслигини ҳисобга олиш зарур. Ёнғоқларни тўлиқ ҳазмланиши учун уларни яхшилаб 
чайнаб ѐки туйилган ҳолда истеъмол қилиш керак. 


399 
Табиий ва қўшимча маҳсулотлардан фойдаланиш, уларнинг сифати ва тайѐрлаш усуллари овқат қабул 
қилишнинг натижаларини белгилаб беради. Маълумки, маҳсулотларни қайнатиш, қовуриш ва димлашда 
ўсимлик маҳсулотларининг озуқавийлик хоссасининг 70%и йўқолади, шу сабабли таркибидаги минерал 
моддаларни йўқотмаслик учун кщпинча сабзавотларни пўстлоғи билан духовкада пишириш ѐки буғлаб 
пишириш лозим. Шунингдек спортчиларимизкўпроқ минерал моддалари ва витаминларга эга бўлишлари учун 
меваларни ҳам илиқ сувда ювиб, табиий кўринишда ѐки янги тайѐрланган шарбатлари кўринишида истеъмол 
қилишлари мақсадга мувофиқ бўлади. 

Download 7,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   385   386   387   388   389   390   391   392   ...   502




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish