ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА СПОРТНИНГ ОРҚАЛИ ЁШЛАРНИ
МИЛЛИЙ РУҲДА ТАРБИЯЛАШ ЙЎЛЛАРИ
ФАРМОНОВ Ў.О., БухДУ
Мамлакатимизда ўсиб келаѐтган ѐш авлоднинг келажаги учун доимо ғамхўрлик қилиб келаѐтган
давлатимиз бағрикенглик тамойиллари орқали ѐшларнинг касб танлашлари учун турли мутахассислардан ибрат
бўлган академик лицей ва касб-ҳунар коллежларини ташкил этиши «Кадрлар тайѐрлаш миллий дастури»ни
ҳаѐтга тадбиқ этишдаги саъй-ҳаракатлар, ѐшларнинг таълим-тарбия жараѐнида спорт тадбирларида эришаѐтган
ижобий натижалар бераѐтгани ҳақиқатдан йироқ эмас.
Шу йил 16 мартдаги президентимизнинг Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси
ҳомийлик кенгашининг мажлисидаги қилган маърузасида, шу борада барчамиз учун эзгу мақсадимизга айланиб
қолган вазифа яъни, «Соғлом ва баркамол авлодни тарбиялаш – келажаги буюк давлат пойдеворини қуриш,
дунѐда ўзимизга юксак обрў эгаллаш демакдир» - деган шиорини эслашимиз ўринли бўлади.
Бошқача қилиб айтганда, жамғармани ташкил этишда, биз соғлом ва баркамол авлодни
шакиллантириш, соғлом ҳаѐт тарзини кенг қарор топтириш, ѐш наслимизни турли салбий таъсирлардан асраш,
болалар спортини том маънода оммавий, умумҳалқ ҳаракатига айлантиришдек олийжаноб мақсадларни ўз
олдимизга қўйганимизни яна бир бор таъкидласак муболаға бўлмайди.
Айни пайтда Самарқанд давлат университети профессорлари, социология кафедраси профессор-
ўқитувчилари раҳбарлигида 1995 йилдан буѐн ўтказиб келинаѐтган Республика илмий-амалий ҳамда назарий
анжуманлар материалларида чоп этилаѐтган илмий мақолаларида асосий тушунча ва тамойилларнинг социал,
фалсафий маъноси кенг кўламда ѐритиб келинаѐтганлиги таълим-тарбия жараѐнини янги босқичга, унда
педагогик ахбарот техналогиясининг жадаллашишига ҳамда ѐшларни ахбарот техналогиялар ечимида миллий
истиқлол руҳи асосида тарбиялашга йўналтирилганлигини таҳлил этиб келмоқда.
Тарихий манбаларга назар соладиган бўлсак, биргина Самарқанд вилоятида 130 га яқин миллат ва
эллат вакиллари бир-бирларига кўмак бўлиб, таълим-тарбия олиб, спорт тугаракларининг 40 дан зиѐд тури
билан мунтазам шуғулланиб, Осиѐ ва Ҳалқаро Олимпиада ўйинларида қатнашиб ўзларининг тарбиявий, касбий
спорт маҳоратларини ҳар томонлама ошириб келмоқдалар.
Мустақил юртимизда охирги йилларда таълим-тарбия жараѐни билан боғлиқ бўлган жисмоний
маданият ва спорт йўналишлари бўйича маҳаллий ѐшлардан профессионал мутахассис-кадрлар тайѐрлашда
гуманитар фанлардан иборат бўлган миллий-истиқлол ғояси асосида, ўзида миллатлараро тотувлик ва
динлараро бағрикенглик тамойилларидан руҳланган ҳолда таълим-тарбия жараѐнида қўлланиб келиниши ҳар
томонлама соҳа мутахассисларида ўзига нисбатан ва ўзга миллат вакиллари билан соғлом фикрлаш, беғараз
муносабатда бўлишни уйғотиб келмоқда.
Ёш авлод тарбияси аввало, ҳар томонлама кенг кўламда миллий истиқлол руҳи ва сабр-тоқати
шакилланган бўлиши керак, чунки жисмоний маданият дарс жараѐнида ѐш ўқувчилар томонидан мураккаб
бажариладиган машқлар борки, уларни бажаришда ҳар томонлама жисмоний сифатлар, чидамлилик
эгилувчанлик, чаққонлик, кучлилик, тезкорлик ва сабр-тоқат тамойиллари асосида ѐндашиб боришга тўғри
келади.
Ёшларда миллий руҳ тушунчаси маънавий тарбиянинг ажралмас қисми ѐки маҳсули деб атасак,
ўргатсак муболаға бўлмайди. Чунки миллий руҳ жисмоний маданият ва спорт турларида маънавиятни ўзида
мужассам этганлигини кўп шоҳиди бўлганмиз.
Ўзбек ҳалқининг бағри кенглиги туфайли миллатлараро дўстлик, биродарлик ришталарини боғловчи 30
дан ортиқ спорт турлари билан 1 миллион 800 минг нафар ўғил-қиз мунтазам шуғулланишмоқда. Ҳозирги кун
билан таққослаганда мактаб ўқувчиларини жисмоний тарбия ва спортга жалб этиш 20,4 дан 40,5 фоизга
жумладан, қизлар ўртасида бу фоиз 16,4 дан 32,5 га ўсганини кўрамиз.
Спорт соҳасида шундан кўрсаткичларни кўрсатаѐтган болаларимизни бугунги кунда мамлакатимизда
катта куч бўлиб майдонга чиқаѐтганлиги Ўзбекистон ѐшларининг муносиб вакиллари деб биламиз. Айнан она
шундай азму-шижоатли ўғил-қизларимиз ўз иқтидорлари мисолида бошқа минг-минглаб ѐш тенгдошларига
ибрат бўлади, керак бўлса, уларни катта мақсадлар йўлида руҳлантиради.
395
Биз албатта Хоразмий, Фарғоний, Беруний, Мирзо Улуғбек, Алишер Навоий каби буюк аждодларимиз
билан ҳақли равишда фахрланамиз. Дунѐ бизни тан олаяпти, деган юксак ифтихор туйғуси, катта ишонч билан
яшашимизга йўллайди. Биз – болалар спортини ривожлантириш масаласига ғоят жиддий эътибор қаратишимиз
зарур.
Do'stlaringiz bilan baham: |