Мактабгача таьлим муассасалари тарбияланувчиларининг ақлий тафаккурини шакиллантиришда инноватцион технологияларнинг ўрни


ЎҚУВЧИЛАРНИНГ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ



Download 7,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/502
Sana22.02.2022
Hajmi7,18 Mb.
#108621
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   502
Bog'liq
boshlangich toplam

ЎҚУВЧИЛАРНИНГ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ
МАДАНИЯТИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ 
 
РАҲИМОВА Г.В., ФВХТХҚТМОИ 
 
Ахборот асри шиддати, ахборот хавсизлиги бўйича олиб бориладиган ислоҳотларда, бизга келаѐтган 
ахборот оқиимнинг моҳиятини ақл-идрок, тафаккур кўзгусига солиб, тўғри тушуниб олишга ўргатиш ва 
ахборотларни саралаш қобилиятини шакллантириш, ўқувчиларнинг ғоявий курашчанлик фазилатларига 
жиддий эътибор қаратишни тақозо этмоқда. 
Миллионлаб ѐшларимиз илм олиш, ижод қилиш, ақлий тафаккурни янада ривожлантириш
интелектуал салоҳиятини замон талабига мослаштириш, дунѐ ѐшлари билан беллаша олиш руҳияти ила 
яшаѐтган бир даврда, имкониятларнинг янада самарали ечимли йўлларини яратмоғимиз, ўқувчиларимизни
ақлан етук, манан бақувват қилиб тарбияламоғимиз керак эмасми.
Замонавий дунѐ кишисининг интелектуал даражасини унинг нечоғли кўп ахборотга бойлиги белгилаб 
бераѐтган бир даврда, ўқсиб келаѐтган ѐш авлодлар, туганмас ахборот оқимидан ўзига зарур бўлган энг 
фойдали ахборотларни саралаб ола билмоқдаларми? Уларнинг ахборот олиш хуқуқлари суиистеъмол 
қилинмаяптими? Ахборот истеъмолчиси сифатида улар зарарли ахборот оқимидан ҳимояланганми? каби 


34 
саволарни юзага келишига сабаб бўлаѐтган, жарѐн, масаланинг моҳиятан қанчалик аҳамиятли эканини 
кўрсатади. 
Мутахассислар фикрича, бугунги кунда жамиятда айнан ахборотни олиш, унга йўл топиш соҳасида 
кескин бурилиш, табақалашув содир бўлаѐтгани кузатилмоқда.
Бўш вақт ресурсларига эгалиги туфайли юқори даражада коммуникатив фаоллик кўрсатаѐтган ўқувчи-
ѐшлар, ўзининг ҳаракатчанлиги ва янгиликка интилувчанлиги билан юқори даражага чиқмоқдалар. Бошқа 
гуруҳларда эса нисбатан пассивлик кузатилади. Уларга хос бундай хусусиятлар салбий оқибатларни ҳам 
келтириб чиқариши мумкин. Бу биринчи гуруҳ учун тобора фаоллашѐтган агрессив – сиѐсий таъсирга берилиб 
кетиш хавфининг мавжудлигида бўлса, иккинчи гуруҳнинг эса позитив мазмунга эга ахборотлар таъсиридан 
ташқарида қолиши билан изоҳланади. 
Эришилган билимларга суяниб, шахс рационал жиҳатдан англаган ва эмоционал маъқулланган, 
ҳаѐтдаги ўз ўрнини тўғри белгилашга ѐрдам берувчи мўлжалларни намоѐн этиши ва ривожлантириш лозим.
Ҳозирги кундаги глобаллашув жараѐнлари ва уларда кузатилаѐтган маънавий таҳдидлар, айниқса, 
юртимизда таълим соҳасида амалга оширилаѐтган кенг қамровли ислоҳотлар тизимида асосий эътибор 
қаратилаѐтган ўқувчиларнинг ахборот воситаларидан фойдаланиш маданиятини шакллантириш, таълим-тарбия 
жараѐнида замонавий ахборот воситаларининг педагогик ролини ошириш муҳим масалалардани бири 
ҳисобланади. Бу каби муҳим муаммони ҳал қилишда қуйидаги жиҳатларга эътибор қаратиш лозим. 
Биринчидан, ўқитувчиларнинг таълим бериш жараѐнида замонавий ахборот воситалари материалларидан кенг 
миқѐсда фойдаланишига эришиш, иккинчидан, ўқувчи - ѐшларнинг замонавий ахборот воситаларига нисбатан 
билим манбаи сифатида қараш кайфиятини ва улардан фойдаланиш маданиятини шакллантириш, учунчидан, 
ҳар бир оилада ота-оналарнинг ўз фарзандларини замонавий ахборот комуникация тармоқлари орқали 
ѐритилаѐтган маълумотларнинг тарбиявий руҳдаги чиқишларга диққатини оширишда фаолроқ бўлишларига 
эришиш ва ҳоказолар.
Ёшларнинг дунѐқараши, ўй фикрлари, тафаккуридаги ривожланиш механизмларини ўрганиш ҳозирги 
кунда муҳим масаладир. Улардаги мафкуравий дунѐқарашни шакллантиришда оммавий ахборот воситалари, 
хусусан интернет ѐшлар онгига таъсир этаѐтган материалларни қандай ѐритаѐтганининг илмий-назарий 
жиҳатларини эмпирик тадқиқот материаллари билан асослаш ва таҳлил қилиш зарурдир. 
Бугунги кунда таълим муассаларида, айниқса умумий ўрта таълим мактабларида йўлга қўйилган 
ахборот ресурс марказларида электирон кутубхоналарнинг фаолияти яхши йўлга қўйилмаган, мавжудлари эса 
талаб даражасида эмас. Уларнинг фаоллиятини янада фаоллаштириш мақсадга мувофиқ бўлар эди. Бундан 
ташқари интернет саводхонлиги ва ундан фойдаланши методикасини ўқувчиларга ўргатишни мақсад қилган 
ҳолда қисқа ҳажмдаги ўқув курс жорий қилинса, ўйлаймизки, унинг ижобий самараси анча юқори бўлар эди.

Download 7,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   502




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish