Мактабгача таьлим муассасалари тарбияланувчиларининг ақлий тафаккурини шакиллантиришда инноватцион технологияларнинг ўрни


ЎЗБЕК ТИЛИ ДАРСЛАРИДА МИЛЛИЙ МАДАНИЙ ЛЕКСИКАНИ ЎРГАТИШ МЕТОДИКАСИ



Download 7,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/502
Sana22.02.2022
Hajmi7,18 Mb.
#108621
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   502
Bog'liq
boshlangich toplam

ЎЗБЕК ТИЛИ ДАРСЛАРИДА МИЛЛИЙ МАДАНИЙ ЛЕКСИКАНИ ЎРГАТИШ МЕТОДИКАСИ 
РАҲМАТУЛЛАЕВА М.М., Шайхонтоҳур тумани 180-ДИУМ ўқитувчиси 
Ўзбекистонда яшовчи бошқа миллат вакилларига ўзбек халқининг урф-одатлари, анъаналари, маънавий 
қадриятлари, миллий маданий лексикаси ҳақида маълумотлар бериш, ўзбекча муомала одоби қоидаларини 
сингдириш, халқимизга хос миллий маънавий қадриятларни умуминсоний қадриятлар билан уйғунлаштиришда 
айниқса ўзбек тили таълимининг ўрни ва аҳамияти ниҳоятда катта. Маълумки, иккинчи тил таълимида 
ўқувчиларни тил соҳибларининг яшаш тарзи, миллий маданий хусусиятлари, тарихи каби хусусиятлари билан 
таништириш, ўқувчилар луғатига шунга боғлиқ тушунчалар, нарса-буюмлар номларини ифодаловчи миллий 
маданий лексикаларни ўргатиш ниҳоятда катта аҳамиятга эга. Бу вазифалар коммуникатив мақсад асосида 
танланган нутқий мавзулар воситасида атрофдаги муҳит – мактаб, оила, табиат, ўсимликлар, ҳайвонлар, 
паррандалар, йил фасллари, ўйинчоқлар, кўча, шаҳар ва мамлакатга оид сўзлар билан таништириш ва шу сўзлар 
ѐрдамида, аввал сўз бирикмалари, сўнгра қисқа, ихчам, содда гаплар туздириш орқали амалга оширилиши кўзда 
тутилган. Бунда, аввало, нарса-бумларни ифодаловчи миллий маданий лексикани ўргатишга алоҳида эътибор 
қаратиш мақсадга мувофиқ бўлади. Булар теварак-атрофдаги нарса-буюмлар, жой номлари, уй жиҳозлари, 
кийим, таомлар номлари, қариндош-уруғчиликка алоқадор сўзлар, миллий байрамлар, миллий чолғу асбоблари, 
миллий ўйинлар ва мулоқот шаклларини ифодаловчи сўзлар ѐки сўз бирикмалари бўлиб, уларни айнан 
бошланғич таълимдан бошлаб ўргатилиши мақсадга мувофиқдир. Нутқий мавзулар ўқувчиларнинг ѐши, 
таълимнинг ривожлантириб борувчи тамойили эътиборга олинган ҳолда синфлар бўйича тақсимланган бўлиб, 
бунда мавзулар синфдан синфга осондан қийинга қараб ривожлантириб боришга ҳаракат қилинган.
Хорижий тиллар таълимида ҳам бошланғич синфларда ―Оила‖, ―Синф‖, ―Мактаб‖, ―Ўқув жиҳозлари‖, 
―Кийим-кечаклар‖, ―Ошхонада‖, ―Шифокор ҳузурида‖, ―Дўконда‖, ―Бозорда‖, ―Таътил‖, ―Дам олиш куни‖,
―Байрамлар‖ каби мавзулар орқали ўқувчилар теварак-атроф, табиат, жамият билан таништириб бориш кўзда 
тутилади. Ўзбек тилидан бошланғич синфлар учун тузилган ўқув дастурларидаги камчиликларни бартараф 
этиш нутқий мавзуларнинг кенг қамровли бўлишига олиб келади. Бу русийзабон ўқувчилар нутқини нутқий 
мавзулар билан боғлаб ўстиришга ҳамда таълим бошқа тилларда олиб бориладиган мактабларда давлат тилини 
пухта ўргатиш ва таълим самарадорлигини оширишга имкон беради. Ўзбек халқида оилавий ва 
қариндошчилик муносабатлари муҳим қадрият эканлиги эътиборга олиниб, 2-синфда ўқувчиларга оила 
аъзолари (бобо, буви, ота, она, ака, опа, ука, сингил) ва бошқа қариндошлар (амаки, тоға, хола, амма ва 


35 
уларнинг фарзандлари) қандай аталишини, 3-синфда – оила аъзоларининг касблари, 4-синфда эса ўз оила 
аъзолари ҳақида сўзлаб беришни ўргатиш мақсадга мувофиқ бўлар эди. Мазкур мавзуларни ўтиш жараѐнида
ўзбек оилаларидаги миллий-маънавий қадриятлар: оилада катталарга ҳурмат-эътибор, кичикларга меҳрибонлик 
ва ғамхўрлик қилиш, қариндош-уруғлар ўртасидаги оқибат каби маънавий қадриятлар билан ҳам таништириб 
бориш мумкин бўлади. Оила мавзуси умуминсоний қадрият бўлиши билан бирга ўзбек халқида оилага 
бериладиган эътибор, оилавий муносабатларни муқаддас деб билиш, қариндош-уруғчилик муносабатларининг 
кенглиги ва мустаҳкамлиги билан ўзига хос жиҳатларга эгалиги барчага маълум. Ушбу хусусиятлар миллий 
маданий лексикаларда ҳам акс этган бўлиб, русийзабон ўқувчиларга бошланғич синфларданоқ ўзбек тилида 
оила аъзолари, яқин қариндошлар ва узоқ қариндошларнинг қандай аталишини ўргатиш ва ўзбек оилаларида 
уларнинг ўзаро муносабатларини ифодаловчи сўзлар ва ибораларни босқичма-босқич ўргатиб бориш керак 
бўлади. Жумладан, оилада катталарга, баъзан ҳатто кичикларга ҳам ―сизлаб‖ мурожаат қилиш, катталарнинг 
гапини икки қилмаслик, кўплик қўшимчасининг ҳурмат маъносида қўлланишини, муомала одобига оид нутқий 
қурилмаларни ўргатишга алоҳида эътибор қаратиш мақсадга мувофиқ. Таълим самарадорлигини юқори 
босқичга кўтариш дарс сифатини оширишда метод ва усуллардан мавзунинг мазмунидан келиб чиқиб ташкил 
этилса, ўқувчиларнинг фанга бўлган қизиқишлари ошади, мустақил ишлашга ва ижодий фикрлашга ўргатади.
Шу билан бир қаторда миллий чолғу асбоблари билан ижро этилган куй ва қўшиқларни ҳам дарс жараѐнида 
эшиттириш миллийликни қадрлашга, ватанга муҳаббат ҳиссини жўш урдиради.
Шарқона одоб‖ методи.Мазкур метод орқали ўқувчиларнинг ахлоқий-маънавий тарбияси билан 
шуғулланиш, шарқона мулоқот одобини сингдириш мумкин. Миллий урф-одатларимиз ва анъаналаримизга 
доир кичик лавҳалар ўқувчилар эътиборига ҳавола этилади.Кўрган лавҳалари бўйича гуруҳлар бир-бирларига 
саволлар беришади.Рус миллий урф-одатлари ва анъанларини ҳурмат қилган ҳолда, ўзбек қадриятларининг 
устун жиҳатлари ҳақида гапирадилар. Одобли ўқувчиларга ―Алпомиш‖, ―Тўмарис‖ деб номланган ―кўкрак 
нишон‖ лари берилади.

Download 7,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   502




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish