Мактабгача таьлим муассасалари тарбияланувчиларининг ақлий тафаккурини шакиллантиришда инноватцион технологияларнинг ўрни


МАКТАБ ЎҚУВЧИЛАРИНИНГ ОҚИЛОНА ОВҚАТЛАНИШИ ВА УНИ ТАШКИЛ



Download 7,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet315/502
Sana22.02.2022
Hajmi7,18 Mb.
#108621
1   ...   311   312   313   314   315   316   317   318   ...   502
Bog'liq
boshlangich toplam

МАКТАБ ЎҚУВЧИЛАРИНИНГ ОҚИЛОНА ОВҚАТЛАНИШИ ВА УНИ ТАШКИЛ 
ҚИЛИШНИНГ ЧОРА - ТАДБИРЛАРИ 
ИБРАГИМХОДЖАЕВ Б.У., Тошкент молия институти
 
Соғлом авлодни вояга етказиш жараѐнида муҳим аҳамиятга эга бўлган объектив омиллар билан бир 
қаторда субъектив омиллар, уларнинг моҳияти, ѐш авлод таълим-тарбиясига кўрсатадиган таъсир кучи, улардан 
педагогик фаолият жараѐнида самарали фойдаланиш шартлари, шунингдек, шахснинг ҳар жиҳатдан камол 
топишида ота-онанинг ва педагогларнинг ўзига хос роли бордир. Ўқувчи болалар организминии 
шаклланишида оқилона овқатланиш қоидаларига риоя қилиш муҳим ахамиятга зга.. Болани оқилона 
овқатланиш қоидаларига ўргатиш ва уни ташкил этиш ўзига хос қийинчиликларга эга. Чунки мактаб 
ўқувчилари, айниқса бошланғич синф ўқувчиларининг аксарият қисми овқатланиш, овқат ҳазм қилиш 
физиологияси ва гигиенаси борасида тушунчалари етарли эмас . Шунингдек, турли ѐшдаги болалар учун 
овқатдаги асосий озиқ моддаларининг меъѐрий нисбатлари, озиқ моддаларни ҳазм бўлиши, энергияни 
сарфлаши уларнинг ѐши ва бошқа физиологик кўрсаткичларига кўра кескин фарқ қилади.
Мактаб ўқувчиларининг организми бир томондан жадал ўсиши ва ривожланиши билан ифодаланса, 
иккинчи томондан ўқиш ва жисмоний тарбия ҳамда спорт билан шуғулланишлари (руҳий-ҳиссий ва жисмоний 
юкламаларни юқори бўлиши) туфайли физиологик ва биокимѐвий жараѐнларнинг фаол кечиши билан 
фарқланади. Буларнинг барчаси ўқувчининг қандай ва қанча овқатланиши билан чамбарчас боғлиқ. Агар 
овқатланиш оқилона бўлса, бу ѐшдаги болаларнинг ўсиб-улғайиши ақлий ва жисмоний камолотига етиши, 
фанларни ўзлаштириши, ҳар хил юқумли касалликларга, ноқулай муҳит омилларига чидамлилиги юқори 
бўлади. Шунинг учун уларнииг оқилона овқатланишига ота-оналар, мактаб жамоатчилиги ва қолаверса давлат 
ташкилотлари етарли эътибор беришлари муҳим аҳамиятга эга. 
Маълумки, ўқувчилар ѐшлари нуқтайи назаридан уч гуруҳга бўлинади: яъни, кичик мактаб ѐши — 6-10 
ѐшлилар , ўрта мактаб ѐши — 11-13 ѐшлилар ва катта мактаб ѐши — 14-17 ѐшлилар.
Истеъмол қилинадиган асосий озиқ моддаларининг (оқсиллар, ѐғлар, углеводлар) энергетик қиймати 
нисбати 14:31:55, миқдор нисбати эса 1:1:4 кўринишида бўлиши тавсия қилинади. Агар 6 ѐшли болаларда 
тавсия қилинадиган оқсилларнинг 65% ини ҳайвон оқсили ташкил қилиши лозим бўлса, бу кўрсаткич мактаб 
ѐшидагиларда 60% га туширилади, чунки биринчи синф ўқувчиларида тана аъзоларининг шаклланиши ва 
ўсиши анча тез, шунинг учун уларга тўлиқ қийматли оқсиллар кўпроқ керак бўлади. Ўқувчилар севиб 
истеъмол қиладиган, осон ҳазм бўладиган шакар, конфет, шоколад кабилар углеводлар миқдори умумий


322 
углеводлар миқдорининг 20% дан ошмаслиги керак. Акс ҳолда бундай углеводлар танада ѐғга айланиб,
семириш олиб келади ва у билан боғлиқ асоратлар юзага чиқади.. 
Мактаб ўқувчи ѐшлари овқатланишда витаминлар ва минерал моддаларга ҳам алоҳида эътибор 
беришлари зарур. Чунки ѐш организининг ўсиши, улғайиши ва ҳар томонлама тўлиқ шаклланиши учун 
юқоридаги моддалар алоҳида аҳамиятга эга. Микроэлементлар болаларнинг тўлақонли ривожланиши ва 
катта ѐшдаги одамларнинг соғлом фаолияти олиб бориши учун ҳаѐтий зарур моддалардан ҳисобланади. 
Темир,рух, кобальт, мис,йод ва шу каби бошқа микроэлементлар учун энг муҳим моддалардан саналади.Ушбу 
моддаларнинг етишмаслиги ―яширин очлик‖ деб ҳам номланади.Чунки инсон етарли миқдорда овқат истеъмол 
қилсади, таомлар таркибида микроэлемент ва витаминларнинг етарли даражада бўлмаслиги сабабли организм
учун зарур бўлган озуқа моддаларни тўлалигича ўзлаштира олмайди. Албатта, бу холат ҳар бир организм 
соғлиғига ва умуман олганда бутун миллатнинг фаровонлигига ўз таъсирини кўрсатади. Кўпинча жамоатчилик 
орасида ―яширин очлик‖ муаммосини муз тоғига (айсберг) қиѐсласак, фақат юқори қисмигина кўринади. 
Мана шу касалликларнинг барчаси миллат саломатлигига умумий таъсир кўрсатишидан ташқари, узоқ давом 
этадиган ижтимоий-иқтисодий оқибатларга ҳам эга бўлиб, ҳар қандай меҳнат тури билан шуғулланадиган 
кишининг қобилияти, ишчанлиги ва самарадорлигига, соғлиқни сақлаш ҳаражатларига ва умуман 
мамлакатнинг иқтисодий ўсишига ҳам ўз таъсирини кўрсатади. 
Одам организмидан микроэлементлар тер, сийдик ва экскрементлар орқали доимо ташқарига 
чиқарилиб турилганлиги сабабли ҳам уларнинг ўрни доимо тўлдирилиб туриши керак. Таркибида 
микроэлементлар бўлмаган маҳсулотлар билан озиқланишда ҳалокат тўлиқ очарчиликдан халок бўлишга
нисбатан тезроқ кузатилади,чунки очарчилик пайтида организмдан микроэлементларнинг ажралишиб 
чиқиши бутунлай тўхтайди. 
Одам озиқ-овқатида 15 дан ошиқ кимѐвий элементлар минерал тузлар кўринишида бўлиб, озиқанинг 
асосий компоненти хисобланадию. Одатдаги озиқ овқат маҳсулотларида етарли миқдорда минерал тузлар 
бўлади. Одамнинг хаѐтий фаолияти учун зарур бўлган асосий микроэлементлар гуруҳини темир, мис, кобальт, 
кумуш,йод, фтор, молибден, никел, стронций, селен ва бошқалар ташкил этади. Мева ва сабзавотлар асосий 
витаминларга, микроэлементларга бойлиги сабабли ҳам юқори биологик қийматга эга. Витаминлар ва 
микроэлементлар организмда турли тўқималар, айниқса суяк тўқималари ҳосил бўлишининг пластик 
жараѐнида 
фаол 
иштирок 
этади.. 
Улар овқат ҳазм қилиш безларининг алмашинуви жараѐнларида қатнашувчи фементларнинг 30% 
ошиғи таркибига кириб, асаб, юрак қон-томир, мушаклар тизимлари ишида мухим аҳамиятга эга,шунингдек 
қон шаклий элементларининг ҳосил бўлишида, эндокрин без гормонлари ҳосил бўлиши ва фаоллашувида 
қатнашади. Шунинг учун ҳам улар овқат рационининг муҳим таркибий қисми ҳисобланади.

Download 7,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   311   312   313   314   315   316   317   318   ...   502




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish