Мактабгача таьлим муассасалари тарбияланувчиларининг ақлий тафаккурини шакиллантиришда инноватцион технологияларнинг ўрни


АБУ АЛИ ИБН СИНО САЛОМАТЛИКНИ САҚЛАШДА



Download 7,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet314/502
Sana22.02.2022
Hajmi7,18 Mb.
#108621
1   ...   310   311   312   313   314   315   316   317   ...   502
Bog'liq
boshlangich toplam

АБУ АЛИ ИБН СИНО САЛОМАТЛИКНИ САҚЛАШДА 
ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯНИНГ ЎРНИ   ҲАҚИДА 
ИБРАГИМХОДЖАЕВ Б.У., Тошкент молия институти 
ХХI-аср бўсағасида аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш давр талабига айланди. 
Бугунги кунда ҳар бир инсон учун соғлом тарзда турмуш кечириши муҳимлигини тушуниш жуда катта 
аҳамиятга эга. Соғлом турмуш тарзи учун кураш инсон ҳаѐтини , саломатликни сақлаш учун кураш ва маданий 
савиясини кўтариш, шунингдек хулқ-атворни яхшилайдиган ҳақиқий кураш санъатига айланиши зарур.
Бу борада Ибн Сино илмий меросини ўрганиш ва уни халқ орасида тарғиб қилиши самарали натижа 
беради. Алломанинг саломатликни сақлаш хақидаги тавсиялари ҳар бир инсон учун тиббий ва маънавий шифо 
вазифасини ўтайди.Биз ҳақли равишда Ибн Синони соғлом турмуш тарзи таълимотининг асосчиларидан бири
деб айта оламиз, чунки у тиббиѐт илмигага шундай таъриф берган эди: «Тиб шундай бир илмки, у билан одам 
танасининг аҳволи соғлиқ ва касаллик жиҳатдан ўрганилиб, унинг мавжуд соғлиги сақланади ва йўқолгани 
тикланади». Ибн Сино томонидан берилган бу таъриф бугунги кунда ҳам ўз аҳамиятини йуқотган эмас. Шулар 
ичида соғлом турмуш тарзининг саломатликни сақлашдаги ўрни ниҳоятда беқиѐс эканлигига алоҳида урғу
берилган. Ибн Сино ўз асарларида соғлиқни сақлаш ва мустаҳкамлашга қаратилган тавсиялар, асосан 
касалликнинг олдини олишга, меъѐрли овқатланиш, руҳиятни соғломлаштириш, жисмоний тарбия билан 
шуғулланиш, жинсий тарбия, баданни тоза сақлаш, гигиена қоидаларига риоя қилиш кабиларга қаратилган.
«'Тиб қонунлари»нинг биринчи китобида Ибн Сино саломатликни сақлаш ҳамда уни муҳофаза қилиш 
таълимотларини кенг кўламда баѐн қилган бўлиб, шулар ичида, соғлом турмуш тарзининг саломатликни 
сақлашдаги ўрни ниҳоятда беқиѐс эканлиги алоҳида таъкидланган. 
Буюк қомусий олим, тиббиѐт илмининг султони Абу Али ибн Сино томонидан ѐзилган 50 дан ортиқ 
ноѐб-нодир асарлар тиббиѐт фани ва унинг ривожи учун бой илмий мерос хисобланиб, ушбу асарларда 
тиббиѐтнинг барча назарий ва амалий масалалари ўз ечимини топган. Ибн Сино тиб соҳасида олим сифатида 
беморларга тўғри ташхис қўйиш ва уларни муваффақиятли даволашга катта аҳамият берса ҳам, амалий 
тиббиѐтнинг вазифаси кишиларнинг саломатлигини сақлаш ва касалликларнинг олдини олиш деб тушунади. У 
ўзининг табиблик фаолиятида бу вазифани биринчи ўринга қўйиб, саломатликни сақлаш ва касалликларнинг 
олдини олишга қаратилган бир қатор тадбирлар ишлаб чиққан ва уларни амалга ошириш йўлларини кўрсатиб 
берган. Ибн Сино ибораси билан айтганда, саломатликни сақлашнинг асосий шарти инсон ҳаѐти учун муҳим 
бўлган умумий омиллар мўътадиллигини таъминлашдан иборатдир. Бу эса, ўзига хос билимни, таълим ва 
тарбияни талаб қилади.


321 
Ибн Сино томонидан ишлаб чиқилган ва тавсия этилган саломатликни сақлаш тадбирлари 
қуйидагилардан иборат.
1. Киши мизожини мўътадил ҳолатга келтириш. 
2. Ейиладиган ва ичиладиган нарсаларни тўғри танлаш. 
3. Организмни чиқиндилардан тозалаш. 
4. Тана вазнини меъѐрида бўлиши. 
5. Кийимни мослаштириш (танага ва фаслга мос кийим кийиш). 
6. Нафас олинадиган ҳавони етарли ва яхши бўлишини таьминлаш. 
7. Жисмоний ва руҳий ҳаракатлар мутаносиблигига алоҳида эътибор бериш.
8. Мўътадил уйқу ва уйғоқлик.
Ибн Сино соғлиқни сақлаш тадбирларидан биринчи ўринга бадан- тарбияни, яъни жисмоний 
ҳаракатларни қўйган. У бадантарбияни соғлиқни сақлашдаги энг муҳим ва асосий омил деб ҳисоблаган. 
Иккинчи ўринга овқатланиш тартибини, учинчи ўринга дам олиш ва уйқуни қўйган. Аллома бадантарбиянинг 
аҳамияти ҳақида сўзлаб, мўътадил равишда ва ўз вақтида бадантарбия билан шуғулланувчи киши касал 
бўлмайди, деган. Жисмоний машқларни Ибн Сино қуйидаги усулларга бўлган: кичик ва катта, кучли ва кучсиз, 
тез ва секин, суст ва шиддатли. Бундан ташқари бадантарбиянинг қуйидаги турларини кўрсатган: тез юриш, 
югуриш, сакраш, қиличбозлик, камондан ўқ узиш, отда юриш, қўл ва оѐқ билан ҳар хил ҳаракатлар қилиш , 
кураш, тош кўтариш, найза санчиш ва ҳоказо.
Бадантарбия ҳар бир киши учун алоҳида тайинланган. Бунда унинг ѐши, жинси, қуввати, имконияти ва 
соғлиқ даражаси эътиборга олинган. Ибн Сино таъкидлашича, бадантарбияни бошлашдан олдин қовуқни ва 
ични бўшатиш зарур. Бадантарбиянинг давомийлиги кишининг кучи, ҳолати ва соғлиги даражасига қараб 
белгиланган. Ибн Сино бадантарбия турлари қаторига уқалашни,яъни массажни ҳам киритган. Унинг 
кўрсатишича, уқалаш тўрт хил - кучли, кучсиз, мўътадил ва давомли хилларга бўлинади. Кучлиси гавдани 
бақувват қилади, кучсизи юмшатади, давомийлиги оздиради, мўътадили танани мўътадиллаштиради,яъни
яйратади.
Ибн Синонинг ўрта аср шароитида жисмоний тарбия ҳақидаги фикрлари, уни тиббий-илмий томондан 
асослаб бериши ўша даврга нисбатан жуда ҳам катта аҳамиятга эга бўлган бўлса, ҳозирги даврда ҳам ўз 
салоҳиятини йўқотгани йўқ. Бугунги кунда аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини шакллантиришда энг асосий 
омиллардан бири бу - жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш деб тан олиниши бунинг исботидир.. Бу 
эса, қарийб 1000 йил аввал Ибн Сино томонидан соғликни сақлашнинг асосий омили - жисмоний тарбия деб 
айтилган фикрнинг ҳаѐтий эканлигини яна бир бор тасдиқлади. 

Download 7,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   310   311   312   313   314   315   316   317   ...   502




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish