Мактабгача таьлим муассасалари тарбияланувчиларининг ақлий тафаккурини шакиллантиришда инноватцион технологияларнинг ўрни


ЎЗБЕКИСТОН ЁШЛАРИГА ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА СПОРТ СОҲАСИДА



Download 7,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet247/502
Sana22.02.2022
Hajmi7,18 Mb.
#108621
1   ...   243   244   245   246   247   248   249   250   ...   502
Bog'liq
boshlangich toplam

ЎЗБЕКИСТОН ЁШЛАРИГА ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА СПОРТ СОҲАСИДА 
ЯРАТИЛАЁТГАН ИМКОНИЯТЛАР
 
ХАЙИТОВ Б.А., ТМИ.
 
Мустақиллигимизнинг дастлабки йилларидан бошлаб президентимиз И.Каримов томонидан 
давлатимизниниг иқтисодий қудратини оширишга қаратилган ҳамда халқимизнинг фаровон ҳаѐт кечиришини 
таъминлаш мақсадида нафақат иқтисодий соҳада, балки ижтимоий ҳаѐтимизда ҳам кенг ва самарали ислоҳатлар 
амалга ошириб келинмоқда.
Ислоҳатлар натижасида умумий ўрта таълимдан бошлаб ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим 
бўғинларида чуқур билим ва пухта касб-ҳунар таѐргарлигига эга ѐш авлодни тарбиялаш жараѐнини ўз ичига 
олган яхлит узлуксиз таълим тизимини шакллантириш изчил давом эттирилмоқда.
Тизимли амалга оширилиб келаѐтган ислоҳатлар пировардида улкан натижаларга эришилмоқа. 
Сўзимиз исботи сифатида қуйидаги маълумотни келтириб ўтиш мумкин бўлади.
Ўтган йили Лондондаги ―Legatum Institute‖ илмий-тадқиқот маркази жаҳоннинг фаровон мамлакатлари 
рейтингини (Prosperity Index) эълон қилди. Мамлакат фаровонлигини белгилайдиган асосий кўрсаткичлардан 
бири унинг молиявий фаровонлигидир, лекин ―Legatum Institute‖ рейтингни тузаѐтганида кўплаб омилларни 
ҳисобга олади. 
Кўрсаткични ҳисоблаш учун 89 дан ортиқ омилдан фойдаланилади, улар орасида: ялпи ички маҳсулот 
(ЯИМ) нинг аҳоли жон бошига тўғри келиш даражаси, тўлиқ бандлик шароитида ишловчилар сонидан тортиб, 
мамлакатдаги хавфсиз интернет-серверлар сони ва фуқароларнинг ўзини қанчалик бахтли ҳис қилишларигача 
мавжуд. 
Бу омилларнинг бари саккизта гуруҳга: иқтисодиѐт, тадбиркорлик фаолияти даражаси ва 
имкониятлари, бошқарув, таълим, соғлиқни сақлаш, хавфсизлик, шахсий эркинлик ва ижтимоий капиталларга 
бўлинади. 
Рейтингдан Ўзбекистон ҳам ўрин олганлиги қувончли хол. Мамлакатимиз индексда ўтган йилги 
ўрнини сақлаб қолиб, 57 - поғонани эгаллади. МДҲ давлатлари орасида эса иккинчи поғонани эгаллади. 
Республикамизда амалга оширилиб келаѐтган тизимли ислоҳатлар орасида жисмоний тарбия ва спорт 
соҳасида ҳам улкан ишлар амалга оширилиб келмоқда.
Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 14 январда қабул қилинган «Жисмоний тарбия ва 
спорт тўғрисида»ги 513-Х11-сонли Қонунига Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 26 майда қабул қилинган 
76-II-сонли янги таҳрирдаги Қонуни. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 йил, 
№ 5-6, 147-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 
309-моддасига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиб Қонунчилик палатаси томонидан 2015 йил 24 июлда қабул 
қилинган 
Сенат томонидан 2015 йил 6 августда маъқулланган ва 2015 йил 5 сентябрда ―Жисмоний тарбия ва спорт 
тўғрисида‖ги қонуннинг янги тахрири яратилганлиги. Болалар спортини ривожлантиришнинг ташкилий-
ҳуқуқий асослари такомиллаштилиб, йилдан-йилга улкан натижаларга эришилмоқда. 
Хусусан, Президентимиз ташаббуси билан ҳеч бир мамлакат аналогида кузатилмаган спортнинг бир 
нечта турларини ўз ичида мужассам қилган – ―Умид ниҳоллари‖, ―Баркамол авлод‖ ва ―Универсиада‖ каби уч 
босқичли спорт мусобақалари тизими, шунингдек 2002 йилда Болалар спортини ривожлантириш 
жамғармасининг ташкил этилиши билан ѐшлар ўртасида спортни оммалаштириш, болалар спортини 
ривожлантиришнинг ноѐб тизимига асос солинди. 
Ёшларни жисмоний ва маънавий ҳамда интелектуал жиҳатдан мутаносиб равишда ривожлантиришга 
қаратилган бу тизимнинг тўғри йўлга қўйилиши ва унинг ижроси ҳар томонлама ўз ечимини топаѐтганлиги 
бугунги кунда ѐш спортчиларимиз томонидан қўлга киритилаѐтган натижаларда ўз тасдиғини топмоқда.
Зеро, муҳтарам Президентимиз ўзининг ―Юксак маънавият – енгилмас куч‖ асарида таъкидлаганидек, 
―Ватанимизнинг келажаги, халқимизнинг эртанги куни, мамлакатимизнинг жаҳон ҳамжамиятидаги обрў-
эътибори авваламбор фарзандлармизнинг униб-ўсиб, улғайиб, қандай инсон бўлиб ҳаѐтга кириб боришига 
боғлиқдир‖. 


253 
Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси ташкил этилганидан буѐн мамлакатимизда 
1700 дан зиѐд замонавий спорт объектлари барпо этилди. 
Шаҳару қишлоқларимизда бунѐд этилган замонавий спорт мажмуаларида болалар спорт билан 
мунтазам шуғулланиб, саломатлиги мустаҳкамлашмоқдалар. Соғлом, кучли, мард ва қатъиятли бўлиб камолга 
етмоқда. Фарзандларимизнинг иродаси тобланмоқда, турмуш тарзи, дунѐқараши ўзгармоқда. Энг асосийси 
миллат генафонди масаласа узил-кесил ҳал бўлмоқда десак хато бўлмаса керак. Жумладан, жойларда мусиқа ва 
санъат мактаблари қурилиш ишларини изчил давом эттириш учун яхлит янги концепция ишлаб чиқиш 
лозимлиги, ҳар бир спорт тури учун махсус спорт мажмуалари барпо этилиши кераклиги яққол кўзга 
ташланмоқда. Шу мақсадда барча вилоятларда халқаро тоифадаги спорт усталари тайѐрлайдиган олий спорт 
мактабларини барпо этиш зарурлиги ҳамда уларга энг малакали мураббийларни, керак бўлса, хориждан 
мутахассисларни жалб этиш, спорт турлари ривожланган мамлакатлар тажрибасини ўрганиш лозимлиги каби 
муҳим масалалар юзасидан кўрсатмалар берилди. 
Таъкидлаш жоизки, ўтган йиллар давомида бу соҳада мамлакатимизда катта амалий тажриба тўпланди. 
Натижада жаҳоннинг энг йирик ва нуфузли спорт мусобақаларида, хусусан бир пайтлар юртимиз спортчилари 
орзу қилган Олимпиада мусобақалари, жаҳон ва қитъа чемпионатларида истиқлол фарзандлари кенг ва фаол 
иштирок этиб, совринли ўринларини қўлга киритиб келмоқда. 
Юқоридаги иборалардан кўриниб турибдики, хозирги кунда спорт таълим-тарбия тизмининг узвий 
қисмига айланиб бормоқда. Айниқса, ѐшларимиз орасида сузиш, байдарка ва каноэда эшкак эшиш, дюздо, 
бадиий гимнастика ва спорт гимнастикаси, футбол, стол тенниси, кураш, миллий ва юнон-рим кураши, бокс, 
енгил атлетика сингари спорт турларига қизиқиш ортиб, спорт билан шуғлланиш кундалик фаолиятининг 
ажралмас қисмига айланиб бормоқда.
Албатта, юртимизда яратилган бундай шарт - шароит ва имкониятлар ѐшларимизни соғлом ва 
баркамол авлод бўлиб етишишларида, пировардида ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш ҳамда жаҳонда 
унинг обрўсини кўтаришга хизмат қилади. 

Download 7,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   243   244   245   246   247   248   249   250   ...   502




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish