ҲАРАКАТЛИ ЎЙИНЛАР ОРҚАЛИ ЁШ БОЛАЛАРНИНГ ЖИСМОНИЙ
ТАЙЁРГАРЛИГИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
ФАРМОНОВ О.А., БухДУ.
Хозирги вактда жисмоний маданият ва спорт сохаси жадал ривожланиб бораѐтган сохалардан биридир.
Мактаб укувчиларини жисмонан соглом, хар томонлама етук ва баркамол инсон килиб тарбиялаш, уларнинг
жисмоний тайѐргарлигини такомиллаштириш долзарб вазифалардан бири хисобланади. Ҳаракатли ўйин мактаб
ѐшида бўлган болаларни жисмоний ривожлантириш ва тарбиялашда, жисмоний тайѐргарлигини такомиллаш-
тиришда асосий ва алмаштириб бўлмас восита ҳисобланади, чунки айнан шу ѐшда шахснинг келажакдаги
251
жисмоний ва ахлоқий асослари шаклланади. Ҳаракатли ўйин боланинг руҳий ва жисмоний ривожланиши учун
муҳим восита ҳисобланади, ҳамда катта тарбиявий ва таълимий аҳамиятга эга .
Мактаб ѐшида жисмоний тарбия ҳаѐт учун зарур бўлган билим ва кўникмаларни ўрганиш ва ҳаракат
фаолиятининг ҳар хил шароитларида уларнинг асосларини эгаллашда катта аҳамиятга эга. Шу нарса
аниқланганки, бу ѐшда ҳаракат фаолиятини ўрганиш қобилияти янгиларини тез ва тўлиқ эгаллаш ҳамда
етарлича шаклланган ҳаракатларни қайта ўрганиш, барча ҳаракат сифатларини ҳар томонлама ривожлантириш
учун қулай даврларга эга бўлади. Мактаб ѐшида эгалланган ҳаракат билим ва кўникмаларининг, жисмоний,
ақлий, иродавий ва бошқа сифатларнинг бой жамғармаси касбий-меҳнат ва бошқа махсус ҳаракат
фаолиятларини тўлиқ ўзлаштириш, кейинчалик катта ѐшда жисмоний такомиллашув учун яхши асос
вазифасини бажаради.
Ҳаракатли ўйинлар ақлий фаолиятнинг мураккаб жараѐнларини, мантиқий фикрлашни, тасаввур, хотира
ва бошқа сифатларни шакллантиради. Бола ҳаѐтини эмоционал бўѐқлар билан таъминлаган ҳолда, ҳаракатли
ўйинлар организмни мустаҳкамлаш, унинг чидамлилигини ошириш, ҳаракатни такомиллаштириш, ахлоқий
сифатларни, иродани, ташкилотчиликни тарбиялаш учун замин яратади.
Умумтаълим мактабларида яккакураш элементлари бўлган ҳаракатли ўйинларни жисмоний тарбия
машғулотларининг дарс шакли доирасида қўллаш ўқувчиларнинг жисмоний тайѐргарлик кўрсаткичларини,
уларнинг соғлиғини ва жисмоний маданиятнинг мотивацион қадриятларини эгаллаш даражасини оширади.
Охирги ўн йилликда ўқувчиларда ҳаракат фаоллигининг кескин сусайиши рўй берди. Ўқувчиларнинг
кўпроқ ўтирган ҳолда компьютер ўйинларини ўйнаши ва шунга ўхшаш кўплаб омиллар ўқитувчининг ижодий
ишига ва болалар жисмоний тайѐргарлиги кўрсаткичининг ошишига тўсқинлик қилишини инкор этиб
бўлмайди .
Мактаб ѐшида эгалланган ҳаракат билим ва кўникмаларининг ҳамда ақлий ва жисмоний
қобилиятларнинг бой заҳираси касбий-амалий ҳаракатларни тез ва тўлиқ эгаллаш ҳамда катта ѐшда жисмоний
такомиллашиш учун яхши замин бўлади .
Жисмоний тарбия машғулотларида соғлиқ ҳолатини, жисмоний тайѐргарликни, ҳар бир ўқувчининг
талаблари ва қизиқишларини қатъий назарда тутиш лозим. Бу талабларнинг бузилиши ўқувчиларнинг
соғлигига зарар етказади ва машғулотларнинг самарасини сусайтиради.
Шуни таъкидлаб ўтиш керакки, бошланғич синф ѐшидаги болаларнинг жисмоний ривожланиш
муаммоси ҳар доим долзарб муаммолардан бири бўлиб келган. Бу борада илмий тадқиқотлар ўтказиш
фойдадан ҳоли эмас, чунки улар болаларнинг жисмоний тайѐргарлиги ва умуман жисмоний тарбияси бўйича
ўқув дастурлари ва меъѐрларини илмий асослашга имкон беради.
Кўплаб илмий-усулий адабиѐтлар таҳлили шуни кўрсатдики, болаларнинг жисмоний ривожланиши ва
уларнинг жисмоний тайѐргарлиги даражаси ҳаѐт шароитига, ҳаракатли фаолият қамровига, ташкилий ўқув
жараѐни самарасига, аниқ белгиланган педагогик вазифаларга, жисмоний тарбия жараѐнида қўлланиладиган
самарали восита ва услубларга боғлиқ. «Сенситив даврлар» ҳам муҳим аҳамиятга эга бўлади, чунки бу даврда
жисмоний кўрсаткичларнинг янада тез ўсиши ва жисмоний сифатларнинг ривожланиши рўй беради. Шунга
кўра, бу қулай даврларни жисмоний сифатларни ривожлантириш ва бошланғич синф ѐшидаги болаларнинг
жисмоний тайѐргарлиги даражасини ошириш учун қўллаш зарур.
Асосий жисмоний сифатларнинг ривожланиш даражаси билан аниқланадиган яхши жисмоний
тайѐргарлик ўқув, меҳнат ва спорт фаолиятининг ҳамма турларида юқори даражадаги иш қобилиятининг асоси
ҳисобланади . Бошланғич синф ўқувчиларида фаолиятнинг асосий тури доимий диққат-эътиборни, стол
атрофида танани кўп вақт ўтирган ҳолатда ушлаб туриш ва зарурий ирода кучини талаб қилувчи ўқув меҳнати
ҳисобланади . Бундан ташқари, бошланғич синф ўқувчилари ўз жисмоний сифатларини сакрашда, тез
ҳаракатланишда зарур бўладиган жисмоний тарбия жараѐнида ҳам, масалан: ҳаракатли ва спорт ўйинларини
ўтказишда ѐки гимнастик машқларни ўрганишда намоѐн қилишлари керак . Бу ҳамма жисмоний сифатларнинг
етарлича яхши ривожланишини талаб қилади. Ҳар қандай ҳаракатларни эгаллаш жараѐни, агар шуғулланувчи
бақувват, бардошли ва тезкор мушакларга, эгилувчан танага, ўз танаси, ўз ҳаракатлари ва ўзини бошқаришдек
юқори ривожланган қобилиятларга эга бўлса, янада муваффақиятлироқ кечади .
Ҳаракатли ўйинлар болаларга умуминсоний қадриятларни англашда хам ѐрдам беради. Меҳрибонлик,
ҳақгўйлик, зийраклик ва бошқа ахлоқий сифатларни тарбиялайди ва албатта, ҳаракат кўникмаларини
такомиллаштиришга кўмаклашади. Болаларнинг ѐшига мос бўлган ҳаракатли ўйинлар уларда ҳаракат
кўникмаларини шакллантиришда улкан имкониятлар очади .
Ўйиннинг соғлом болани тарбиялашдаги аҳамиятини ѐритар эканлар, кўплаб мутахассислар ҳаракатли
ўйинлар болалар соғлиғининг уйғун ривожланиши ва мустаҳкамланиши учун ажойиб пойдевор ҳисобланишини
ҳаққоний таъкидлайдилар . Шуни қайд этиш керакки, ҳаракатли ўйинлар ҳаракат танқислиги - гиподинамиядан
болалар учун энг яхши дори ҳисобланади. Ҳаракатли ўйинларнинг муҳим хусусияти шундан иборатки, улар ўз
ичига одамларнинг табиий ҳаракатлари турларини киритади: юриш, югуриш, сакраш, улоқтириш, силжитиш,
предметлар билан машқлар. Шунинг учун улар болаларни жисмоний тайѐргарлигини такомиллаштиришда энг
универсал восита ҳисобланади .
Ҳаракатли ўйинлар болалар учун машғулотларда илгари ўрганилган ҳаракатларнинг асосий турлари -
юриш, югуриш, сакраш, улоқтириш, мувозанат каби ҳаракатларни мустаҳкамлаш ва такомиллаштириш учун
муҳим восита ҳисобланади .
252
Ҳаракатли ўйинларнинг таълимий аҳамияти шундан иборатки, улар тизимлаштирилган билимларнинг
ўзлаштирилишини таъминлайди, ҳаѐтий муҳим бўлган ҳаракат билим ва кўникмаларини шакллантиришга
ѐрдам беради, харакат қобилиятларини ривожлантиради . Айни вақтда ҳаракатли ўйинлар жисмоний тарбия
машғулотларига барқарор қизиқишни шакллантиришга ѐрдам беради . Шу билан бирга, кузатувчанликни,
таҳлил қилиш, таққослаш, кўрилган нарсани умумлаштириш қобилиятларини ривожлантиради .
Шундай қилиб, ҳаракатли ўйин умумтаълим мактаб ўқувчиларининг жисмоний тайѐргарлигини
такомиллаштиришда ва ижобий ахлоқий сифатларни тарбиялашда мухим восита ҳисобланади, чунки айнан шу
ѐшда шахснинг келажакдаги жисмоний ва ахлоқий асослари шаклланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |