БОШЛАНҒИЧ СИНФ ЎҚУВЧИЛАРИ ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ДАРСЛАРИДА МИЛЛИЙ
ҲАРАКАТЛИ ЎЙИНЛАРНИ ЎТКАЗИШ
АЛИМБОЕВА Р.Д., ТДИУ
Ватанимиз ѐшларига спорт турларига мослашган мажмуалар ва спорт мактаблари иш олиб бормоыда.
Юрт келажаги ѐшлар қўлида. Шундай экан уларнинг етук комил инсон бўлиб воеага етишига барчамиз
масулмиз. Айниқса 6 ѐшдан бошлаб 12 ѐшгача болалар жуда чаққон ва жисмоний имкониятлари ва
бажарадиган иш қобилияти жуда юқори бўлишлигини олимларимиз албатта тасдиқлашган. Шунинг учун
мактабнинг дастлабки синфларидан яъни бошланғич синф ўқувчиларининг жисмоний тайѐргарлиги миллий ва
харакатли ўйинларни қизиқарли ўтказишга боғлиқ, чунки улар бу ѐшдаги болалар кун тартибида муҳим ўрин
эгаллайди. Динамик ҳаракатларни ва ўйин соатлари вақтида болаларнинг ҳаракат фаолияти шундай ташкил
этилиши керакки, таълим ҳар доим ривожланишга олиб борсин. Бунинг учун ўйинлар нафақат болаларга яхши
таниш бўлган ва улар қийинчиликсиз уддалайдиган ҳаракатларни, балки улар етарлича зўриқиш билан
бажарадиган ҳаракатларни ҳам ўз ичига олиши керак. Бунда нафақат мавжуд даражадаги жисмоний ва психик
ривожланиш, балки болаларнинг келгуси салохият имкониятларини ҳисобга олиш керак.
168
Бу жуда муҳим, чунки мураккаб топшириқларгина уни бажариш учун тўғри ташкил этилган
шароитларда боланинг ривожланиш захираларини фаоллаштириши, организмда унинг писхик ва жисмоний
имкониятларига ўзига хос қўшимчага сабаб бўладиган ўзгаришларни юзага келтириш мумкин.Ўйинлар вақтида
ҳаракат фаоллиги натижасида болада янги билимлар, малакалар, хулқ-атвор шакллари ва фаолият турлари
шаклланади. Шунинг учун ўқитувчининг асосий вазифаси болалар фаоллигини кучайтириш ва жисмоний
таълимнинг турли воситалари, жумладан, миллий ва ҳаракатли ўйинлар ѐрдамида уни бошқаришдан иборат.
Бошланғич синф ўқувчиларининг фаоллигини қандай кучайтириш ва ҳаракатли ҳамда миллий ўйинлар
ўтказиш вақтида бошқариш механизмини билиш лозим.
-биринчидан, ўйин сюжети ѐки ҳаракатланиш топшириғини тушунтириш вақтида болаларда
топшириқни албатта бажаришга ундайдиган сабабларни шакллантиришга йўналтириш керак. Бунинг учун
болалар маълум тажрибага эга бўлишлари керак, унинг таркибига ушбу ўйинга хос билимлар, ҳаракатланиш
кўникмалари, ўзининг ва жамоанинг ҳаракатларини таҳлил қила олиш ва баҳолаш киради.
-иккинчидан, болаларни ҳаракат фаолиятининг тарбиявий мақсадига йўналтириш керак, яъни болалар
қандай муайян ҳаракатланиш малакалари билан танишишлари ва қайсиларини ўзлаштиришлари, ўйиндан
қандай янги маълумот олишларини билишлари лозим. Бунинг учун нафақат умуман ҳаракат фаоллигини
кучайтириш, балки болалар диққатини ушбу ўйин ѐрдамида аниқ ривожланадиган жисмоний сифатларга
қаратиш керак.
-учинчидан, болаларнинг ҳаракат фаолиятини ҳаракатланиш тестларининг дастлабки маълумотлари
билан таққослай оладиган аниқ охирги натижа бўйича баҳолаш керак. Кун тартибида миллий ва ҳаракатли
ўйинларни болаларнинг ҳаракат фаоллиги ва психик функцияларини кенгайтиришда қўллаш мумкин. Ҳозирги
кунда жисмоний сифатларни ривожлантириш учун ўйинлардан фойдаланишда юкламанинг жадаллик даражаси
ишлаб чиқилган. Шу асосда бола фаолияти ҳар доим эркин, онгли, бошқариладиган бўлади. Уни амалга
ошириш учун бола тегишли ҳаракатланиш ва жисмоний сифатларига эга бўлиши керак. Бунда қандай
хислатлар керак, уларнинг ривожланиш даражаси қандай, бу нима билан аниқланади, уларнинг кўлами қандай
ва психик функциялар билан алоқасининг қандай хусусиятлари борлиги муҳим. Маълумки, ҳаракатни
ўзлаштириш ва уни кўникмага етказиш учун фаолият жараѐнида онгнинг турли даражадаги иштироки зарур.
Бошланғич синф ўқувчиларида энг паст даража рефлектор даражадир. Кўпчилик дастурлаштирилган машқлар
энг юқори даражада – билим ва кўникмаларни онгли ўзлаштириш, уларни амалда бажариш даражасида
ўзлаштирилиши керак. Ўқитувчи олдида болага фаол англаш даражасида аниқ ҳаракатланишни ўрганишда
ѐрдам бериш вазифаси туради. Бунинг учун энг аввало мақсадга эришишни таъминловчи ҳаракатлар дастурини
тузиш ҳақида ғамхўрлик қилиш керак.
Болалар ҳаракатларнинг тузилиши ҳақидаги тасаввур, уларни бажариш усуллари ва охирги натижа,
шунингдек ушбу ҳаракатни амалга оширишга ѐрдам берувчи билимларни ўз ичига олади.
Болаларнинг ѐш хусусиятлари ва жисмоний тайѐргарлик даражаси ҳисобга олинадиган машғулотлар
тўғри ташкил этилганда ҳаракатли ва миллий ўйинлар ижобий таъсир кўрсатадиган гигиеник ва
соғломлаштирувчи аҳамиятга эга бўлади. Болани ѐшига қараб ўйин танлаш ва жисмоний сифатларни
ривожлантиришда миллий харакатли уйинларнинг педагогик технологияси асосий воситага айланади. Бунда
ўйинлар юкламани аниқ меъѐрлаш имконини чеклашини ѐдда тутиш муҳим, чунки ҳар бир боланинг
ҳаракатларини олдиндан мўлжаллаш мумкин эмас. Ўйиндаги доимий ўзгариб турадиган вазият ва ўйин
иштирокчилари ўзаро муносабатларининг юқори даражада таъсирчанлиги айрим машқлар мазмунини
дастурлаштиришга имкон бермайди. Шунинг учун ўйинлар вақтида юкламалар энг мақбул бўлишини кузатиб
бориш керак. Систематик (таснифий) машғулотларда вақт-вақти билан жадал юкламаларни бола организми
аста-секин унга мослашиши учун қўллаш мумкин. Спорт ўйинларига яқин ўйинларни ўтказишда болаларга
уларнинг тайѐргарлик даражаси ва иш қобилиятига боғлиқ ҳолда турли хил, аммо аниқ топшириқлар бериш
мумкин:– фақат ҳимояда ѐки фақат ҳужумда ўйнаш;
– шартли тўсиқнинг энг энсиз ѐки кенг қисмидан сакраш;– тўпларни яқин ѐки узоқ белги чизиғидан
отиш;
– югуриш масофаси узунлигини кўпайтириш ѐки камайтириш.
-Энг бўш жамоа учун ўйин шартини соддалаштириш керак (машқларни такрорлаш, тўсиқлар сонини,
масофа узунлигини камайтириш).
-Югуриш ва сакраш билан боғлиқ миллий ҳамда ҳаракатли ўйинлар узоқ давом этмаслиги ва тез-тез
дам олишлар билан ўтказилиши керак. Бошланғич синф ўқувчиларининг оѐқ мушаклари ва пайлари ҳали
етарлича чиниқмаганлигини ҳисобга олиб, катта кучли зўриқтирадиган ўйинларни қўллаш мумкин эмас.
169
6-7 ёшли болаларнинг жисмоний сифатларини ривожланишига оид
ҳаракатли ўйинлар
Do'stlaringiz bilan baham: |