167
СУЗУВЧИЛАРНИНГ ТЕЗЛИК ИМКОНИЯТЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШГА МЎЛЖАЛЛАНГАН
ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН МАШҚЛАР КОМПЛЕКСИНИНГ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ
АБДУСАМАТОВА З.А., САДИКОВ А.Г.,
Узбекский Государственный Институт Физической Культуры
Ўзбекистон Республикаси сузиш бўйича ѐшлар миллий терма жамоасининг муваффақиятли
иштирокини таъминлаш мақсадида муносиб ўрин-босарлар тайѐрлаш жуда муҳимдир, буни ѐш сузувчиларни
тайѐралашнинг илмий асосланган тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш йўли орқали амалга ошириш мумкин.
Илмий – методик адабиѐтлари таҳлили тайргарлик ва жаҳоннинг кучли сузувчиларини тайралаш
амалиѐти ҳамда 14 – 16 сузувчилардаги дастлабки тадқиқотлари маълумотлари шуни кўрсатики,
сузувчиларнинг тезлик имкониятларини ривожлантириш ҳамда спортчиларнинг жисмоний, спорт техник ва
индивидуал мослашиш имкониятларини таҳлил қилиш асосида машғулот жараѐни йўналишини ўзгариши
зарур.
Асосий педагогик тажриба давомида тезкорлик сифатини имкониятларини ривожлантириш учун
ихтисослашган машқлардан фойдаланиш самарадорлигини баҳолаш амалга оширилди. Тажриба қиѐслаш
хусусиятига эга бўлди.
Тажриба гуруҳлари биз томонимиздан ишлаб чиқилган тизим бўйича 5 ҳафта давомида шуғуланди.
Назорат гуруҳлари анъанавий тайѐргарлик тизими бўйича машғулот ўтказди.
Назорат ва тажриба гуруҳлари сузувчиларнинг тезкорлик тайѐргарлиги ва спорт натижаларига доир
дастлабки кўрсаткичлари деярли бир ҳил эди.
Асосий педагогик тажриба охирида тажриба гуруҳлари сузувчиларнинг тезкорлик тайѐргарлик ва
спорт натижалари динамикаси назорат гуруҳлари шуғуланувчилларининг шундай кўрсаткичларидаги ишончли
тарзда 10-12% га ( Р<0,05-0,01бўлганда ) юқори эканлигини кўрсатди.
Асосий педагогик тажриба давомида 14-16 ѐшдаги сузувчиларнинг тезлик тайѐргарлигининг
методикасининг ижобий таъсир кўрсатиши тўғрисидаги фараз статистик жиҳатдан текшириб кўрилди.
Стьюдент t-мезони сифатида танлаб олинди.
Юқоридагиларни умумлаштириб, шундай хулоса қилиши мумкинки, биз тамонимиздан таклиф этилган
сузувчиларнинг тезкорлик имкониятларини ривожлантириш методикаси 14-16 ѐшдаги сузувчилар
тайѐргарлигини турли тамонлари ўсишига ва уларнинг спорт тайѐргарлиги самарадорлигини оширишга имкон
яратади.
Илмий адабиѐтларидаги маълумотларини ўрганиш, сузувчилар мусоббақа фаолиятини машғулот
тузилмалари режалари ҳамда дастурларини таҳлил қилиш, тезлик тайѐргарлигини ривожлантириш бўйича
таклиф этилаѐтган тизим самарадорлигини баҳолаш асосида бир қатор
хулосалар қабул қилинди.
1. Сузувчиларни тезкорлигини ривожлантиришда албатта мураббийлардан чуқур билим маҳоратни
талаб этади. Сузувчиларини тезкорликни тарбиялашда танланган восита усуллар тўғри танлаганлигини
тадқиқот давомида исботланди.
2. Қисқа масофага сузувчиларини тезкорлигини ривожлантириш билан биргаликда техникани
эгалашга ўргатиш жараѐнида старт ҳолати,стартдан чиқиш. Стартдан чиққандан сўнг тезликни олиб сузиш,
масофада сузиш ва маррага кириб келишни ўргатиш уларни тезкорлигини ривож топишда мухим ўрин эгалай.
3. Тажриба гуруҳлари сузувчиларнинг тезкорлик тайѐргарлик ва спорт натижалари динамикаси
назорат гуруҳлари шуғуланувчилларининг шундай кўрсаткичларидаги ишончли тарзда 10-12% га ( Р<0,05-0,01
бўлганда) юқори эканлигини кўрсатди. 14-16 ѐшдаги сузувчиларини қисқа масофаларга сузишда албатта
тезкорлик сифати мухимдир, тезкорлик сифатини ривожлантирмасдан қиқска масофага сузишда яхши натижага
эришиб бўлмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: