Мактабгача таьлим муассасалари тарбияланувчиларининг ақлий тафаккурини шакиллантиришда инноватцион технологияларнинг ўрни


БОЛАЛАР СПОРТГА БЎЛГАН ҚИЗИҚИШИНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА ИННОВАЦИОН АХБОРОТ



Download 7,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet152/502
Sana22.02.2022
Hajmi7,18 Mb.
#108621
1   ...   148   149   150   151   152   153   154   155   ...   502
Bog'liq
boshlangich toplam

БОЛАЛАР СПОРТГА БЎЛГАН ҚИЗИҚИШИНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА ИННОВАЦИОН АХБОРОТ 
ТЕХНОЛОГИЯЛАРИДАН АҲАМИЯТИ 
 
АБДУЛЛАЕВ М.Ж., ЖУНАЙДУЛЛАЕВА Д., БухДУ. 
 
Мамлакатимизда болалар спортини ривожлантиришга алоҳида эътибор берилмоқда. Бу ўринда 
жисмоний тарбия ва спорт муҳим роль ўйнайди. «Ўзбекистонда жисмоний тарбия ва спортни янада 
ривожлантириш чора тадбирлари туғрисида»ги 1999 йил 29 май қарорлари, 2002 йиллнинг 24 октябрида 
Президентимиз имзо чеккан. «Ўзбекистон болалар спортини ривожлантириш жамғармасини тузиш 
туғрисида»ги фармони барча таълим муассасаларининг рахбарлари, ходимлар олдига кишиларда, хусусан 
болаларда спортга меҳр уйғотиш, соғлом турмуш тарзига амал қилиш, маънавий ва жисмоний камолга 
интилиш. Ватанга меҳр-муҳаббат ва ўз мамлакати учун ғурур-ифтихор руҳида тарбиялаш ва бунинг учун зарур 
шарт-шароитлар яратиш каби катта талаб ва вазифалар қўяди. 
Бу борада Самарқанд вилоятида болалар спортини ривожлантириш жамғармасининг ташкил этилиши 
ўзининг самараларини бермоқда. Яъни деярлик туманларнинг барча жойларида спортнинг у ѐки бу бўйича 
янгидан спорт мактаблари ташкил этилди. БЎСМнинг спорт иншоотлари ва уларга зарур бўлган асбоб-
ускуналар. Жиҳозлар спортчиларга уст кийим-бошлар билан таъминлашда олға силжишлар юз берди. Футбол, 
енгил атлетика, кураш, теннис, баскетбол, шарқона якка курашлар ва бошқа спорт турлари бўйича иқтидорли 
мураббийларни 
кўрик-синовлардан 
ўтказиш, 
уларнинг 
малакаларини 
давр 
талабалари 
асосида 
такомиллаштиришга киришилмоқда. Самарқанд туманларидаги шаҳар халқ таълими, «Ёшлик», «Талаба» спорт 
уюшмалари ўз фаолиятларини кучайтирмоқда. Яна эътиборли томонларидан бири шундаки, жуда кўп БЎСМ да 
болаларни спортга жалб қилишда жойларда ўтказиладиган турли хил мусобақаларни кузатиш танлаб олинган 
болаларни махсус синов –тажрибалардан ўтказиш, уларнинг спортга бўлган ҳавас қизиқишларини суҳбатлар 
орқали билиш, назарий билимлар ҳамда тушунчаларга эга бўлган даражаларни аниқлаш каби энг зарур 
ижтимоий-педагогик жараѐнларга киришилмоқда. Бу ўз навбатида анъанавий жисмоний тарбия ва спорт 
байрамларини (чаққонлик, нафосат, гузаллик , «Балли йигитлар», «Балли қизлар», «Қувноқ стартлар», «Олтин 
куз»,) ва спорт турларига (волейбол, баскетбол, футбол ва ҳоказо) бағишланган анъаналар ўтказиш ўқувчи –
ѐшларнинг соғлом ривожлантиришига ва жисмоний бақувват бўлишига ѐрдамлашмоқда. 
Болаларнинг мактабда жисмоний машғулот ва спортнинг одам организмига таъсирини чуқур англаб 
етмаслиги, ўзи севган бирорта спорт тури билан мустақил машқ қилишни ўрганмаганлиги натижасида 
талабалик даврида ҳам жисмоний маданият нормаларини топшириш жараѐнида яхши ютуқларга эриша 
олмайди. Бунинг сабаблари қўйидагилар: 
1) Ота-онанинг ўз фарзандларига билим олиш ва мустақил равишда жисмоний машғулот ва спорт билан
шуғулланиши учун шарт-шароит ѐки режим яратиб бермаслиги. 
2) Баъзи ўқитувчи ва мураббийларнинг ўқув дастури ва ўқитиш услубларини эгаллашда мантиқан 
тушунишда қобилиятсизлиги. 
3) Ўқувчиларда жисмоний ҳаракат ва спортга оид кўникма ва малакаларни қийинчилик билан ҳосил 
бўлиши. 
4) Болаларнинг ѐшига, қобилиятига кучига нисбатан қўйилаѐтган талабларнинг мос келмаслиги ва 
ўқувчиларга жисмоний машғулотларнинг мажбуран ўргатилиши керак эмас. 
5) Мураббий спорт машғулоти ва мусобақаси жараѐнида болалар олдига спорт билан боғлиқ бўлган 
муаммоли масалаларни қўйиш ва бу муаммоларни ечишда ҳар бир боланинг ўзини мустақил изланишига 
одатлантириш лозим. Натижада спортчи спорт соҳасида юқори кўрсаткичларга эришишда, катта эҳтирослилик 


164 
билан янги тақтик мусобақалашиш услубларини излайди ва кийинчиликлардан қўрқмайдиган бўлади. Агар 
мураббий болаларнинг спорт фаолиятини қизиқарли ташкил этса, машғулот жараѐнида болаларни зериктириб 
ѐки чарчатиб қўймаса, болалар ўзлари ўрганаѐтган ҳар бир спорт турининг инсон ҳаѐти учун муҳим эканлигини 
тушуниб олади. 
Ўтилаѐтган жисмоний машқ материалларининг мазмуни ҳаддан ортиқ енгил ва қийин бўлса болалардаги 
спортга бўлган қғизиқишини пасайтириб юборади. Бунинг учун мураббий болаларнинг ѐши, кучи, 
қобилиятига қараб материаллар танлаши, болаларнинг жисмоний сифатларини кўпроқ кузатиб бориши 
баҳолаши, текшириши уларни бажариладиган машқларга қизиқтира билиши лозим, худди шунингдек 
мураббий болаларнинг спорт соҳасида етук спортчи бўлиши туғрисида қанча кўп қайғурса, ғамхўрлик қилса 
машқ ва спорт жараѐнларига нисбатан кучли ҳиссиѐт уйғотса, болаларда спортга бўлган қизиқишлари 
шунчалик кучли бўлади. 
Маълумки болаларнинг қобилиятлари, уларнинг жисмоний машғулоти ва мусобақалари жараѐнида 
билинади, спортга бўлган қизиқишлари яққол намоѐн бўлади ҳамда улардаги спортга бўлган эҳтиѐжлар қўлами 
ҳам ранг баранг бўлади. Спорт фаолияти орқали болаларнинг ўқиш фаолиятига самарадорлигини ўстириш 
муҳим психологик аҳамият касб этади. Болалардаги муайян спорт қобилиятини аниқлаб, уни ривожлантириш 
билан бирга боланинг характери ҳам ўзгариб, тарбияланиб боради. 
Болалар спорт машғулотларининг самарадорлигини ошириш учун спорт турлари бўйича мусобақалар 
ўтказишга шаритлар яратиш тўғрисида изланишлар олиб бориш, спорт жараѐнини оммавийлаштириш асосида 
илмий анжуманлар уюштириш ўқув қўлланмалар ва дарслик яратишни режалаштириш: режали ўтказилган
тадбирлар натижаларини тегишли тавсияларни мураббийларга етказиш ва компютерга киритиш лозим. Агар бу 
янги ахборотлар комъпютер ѐрдамида мураббий ва спортчилар комъпютерлари билан боғлангани, ҳар кунги 
спорт-ахборот янгиликларидан фойдаланиш мумкин бўлади. 
Хулоса болаларда спорт маҳоратини ошириш билан бирга уларда маънавий ахлоқ нормаларини 
шаклантира бориш жуда муҳимдир. 

Download 7,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   148   149   150   151   152   153   154   155   ...   502




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish