Мактабгача таьлим муассасалари тарбияланувчиларининг ақлий тафаккурини шакиллантиришда инноватцион технологияларнинг ўрни


БОШЛАНҒИЧ СИНФЛАРДА ҲАРАКАТЛИ ЎЙИНЛАР МЕТОДИКАСИ



Download 7,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet153/502
Sana22.02.2022
Hajmi7,18 Mb.
#108621
1   ...   149   150   151   152   153   154   155   156   ...   502
Bog'liq
boshlangich toplam

БОШЛАНҒИЧ СИНФЛАРДА ҲАРАКАТЛИ ЎЙИНЛАР МЕТОДИКАСИ  
АБДУРАЙИМОВА Г., ТДПУ, 
Ҳаракатли ўйинлар, спорт ўйинлар ижтимоий тараққиѐт маҳсулидир. Маълумки, меҳнат ҳамда 
фаолиятнинг бошқа турлари, шу жумладан ўйин ҳам педагогик ва ижтимоий ҳарактерга эга. Халқ ўйинлари 
кишиларнинг меҳнат маданияти пайдо бўлиши ва ривожланиши билан вужудга келган. Болалик ѐшдан бошлаб 
кичкинтой боланинг бошланғич ҳарактери билан боғлиқ бўлган чарақлаган, чиройли ва маъноли халқ 
ўйинчоқлари, ранг-баранг буюмлар, кўнгилочар ўйинлар, ашула ва рақслар билан ўйинлар ва бошқалар билан 
бола улғаяди, ўсади. 
Каттароқ болалар ҳаѐтида ҳар хил ҳаракатларга бой мазмунли турли-туман кўнгилочар ўйинлари, 
хурсанд қиладиган, ажойиб халқ ўйинлари кириб келади. Ҳозирги пайтгача ўйинлар ўз ўрнини тутмоқда, 
болалар қувонч билан ўйнайдилар ва руҳан дам оладилар.Мактабгача таълим журналида жисмоний тарбия ва 
ўйин вазифалари ва ҳаракатли ўйинларнинг тарбиявий аҳамияти баѐн этилган ҳамда шулар қаторида меҳнатга, 
урф-одатларга оид ўйинлар асосида, фикрлар билдирилган. 
Ҳозирги даврда Ўзбекистон Республикасида ниҳоятда кўп халқ ўйинлари, кўнгилочар ўйинлари ишлаб 
чиқилган. 
Ўйин орқали, ўйин ѐрдамида ҳудди жисмоний машқлардек бола ҳаѐтга тайѐрланади. У мустақил фаолият 
бўлиб, унда болани ўзининг ташаббускорлиги ривожланади ва унинг аҳлоқий фазилатлари тарбияланади. Ҳар 
бир ўйиннинг мақсади бўлади, ўйин шакли эса унинг мақсадига жавоб бериши лозим. Ўйин жараѐнидаги 
ҳаракат бола ўзини бошқариш кўникмаларига кўмаклашиши лозим ва юқори даражада жони-дили билан 
хурсандчиликни хис қилиш, роҳатланиши керак (бу фаолиятлар олдиндан мунтазам олиб бориладиган 
машғулотларда ўзлаштирилади). Аста секин ўйинларни қоидалари ва мазмуни бўйича мураккаблаштириб 
борилади. Барча ўтказиладиган ўйинлар болаларга қувонч ва хурсандчилик кўрсатади, ўйинда у ушламоқчи 
бўлган боладан чаққонлик билан қочиб кетишга, ҳар хил тўсқинликларни енгиб ўтади, коптокни мўлжалга ва 
имкони борича узоққа отади ишга ўргатади. Ҳаракатли ўйинлар болаларнинг организимини чиниқтиради ва 
мустаҳкамлайди, уларнинг ҳаракатларини такомиллаштириш ва ривожланишида муҳим восита бўлиб 
ҳисобланади. Ҳаракатли ўйинларнинг қиймати шундаки, барча ҳаракатлар ҳар хил шароитларда, ўйин 
фаолиятида бажарилади. Бу эса фаолликни ва мустақилликни тарбиялашга, фазо сезгиларини мослашишга, 
болаларнинг координацион ҳаракатларини ривожланишига, ҳаракат малакаларини такомиллаштиришга 
етарлича кўмаклашади.Ўйинларни ташкил қилиш йўллари кўп қирралидир. Уларни ташкил қилиш усуллари 
индивидуал ва гуруҳли бўлади. Боғча болалари билан айниқса гуруҳли ўйинлар фойдалидир, чунки улар 
болаларда ўртоқлик ва дўстлик хусусиятларини ривожлантиришда кўмаклашади. Бола ўйин жараѐнида нафақат 
ўзининг натижалар, ютуқлари, балки ўртоқларини натижаларини ҳам баҳолайди. Энг оддий ўйинларнинг ҳам 
ўзига хос қоидалари бор, болалар уларга риоя қилишлари керак. Бу жуда зарур, чунки қонун-қоидалар 
болаларни тартибга солади ва ташкил қилади. Энг кичик ѐшдан болалар гуруҳли ўйинларда қоидалар ва 
талабларга риоя қилишга, келишилган ҳолда бажаришга, ўз навбатини кутишга, ҳаракатларни рухсат ва сигнал 
асосида бошлашга, ўртоқларига йўл бериш ва ҳурмат-иззат қилишга, бир-бирига ѐрдам беришга ўрганадилар. 


165 
Ўйинларни тўғри бошлаш ва ташкил қилиш учун катталарнинг ѐрдами ҳамда назорат керак. Энг 
аввало шунга эътибор бериш кераки, ҳар бир кичкинтой болада тўғри ҳаракатларни ривожлантиришга 
кўмаклашадиган ва керак бўлган ўйинчоқлар, спорт буюмлари бўлиши лозим. Масалан 3-4 ѐшли болаларга ҳар 
хил ғилдираклар, машиналар, пуфаклар, (диаметри 13-20 смли) резинали тўплар, от ўйини учун жилов, 
гардишлар ва чамбараклар, 3 ғилдиракли велосипедлар ва ҳакозолар. 5-6 ѐшли болалар учун (диаметри 10-12 ва 
6-8 смли) резинали коптоклар, арқончалар, гардишлар ва чамбараклар, 2 ғилдиракли велосипедлар, самакатлар 
ва бошқалар. 6-7 ѐшли болалар билан кичкина стол теннис, бадминтон, пинг-понг ва бошқа ўйинларни 
қоидаларини соддалаштирган ҳолда ташкил қилиш мумкин. Болаларни турли спорт буюмлари ва 
ўйинчоқлардан тўғри фойдаланишга ва ҳар хил ҳаракатли ва зифаларни бажаришга ўргатиш керак. 
Болаларнинг ўйин фаолиятини тўғри ташкил ва раҳбарлик қилиш муҳим аҳамиятга эга. Энг аввало, шундай 
ҳаракатли ўйинларни ташкил қилиш керакки, у болаларга қизиқарли, осон тушунарли ва ѐшига биноан фойдали 
бўлиши ҳамда болалар чарчамаслиги учун ўйинда ҳаракатлар юкламаси ҳар доим назоратда бўлиши керак, 
яъни бошқариб бориш лозим. Чунки болаларнинг ҳаракати мкониятлари ѐшига қараб ҳар хил бўлади. 
Болалар ҳаракатли ўйинлар жараѐнида катталар ҳам иштирок этишини ѐқтирадилар,шунинг учун турли 
ўйинларни ташкил қилишда буни ҳисобга олиш керак. 
Ўйин фаолияти қандай шаклда бўлмасин, у болаларга қувонч келтиради, ҳаракатли ўйинлар эса 
ўзининг ҳар хил қизиқарли, қувончли, тасодифий пайтлари билан болаларда ижобий ҳис қилишга, руҳан дам 
олишга яхши таъсир этади. 
Халқ ўйинлари ва ҳаракатли ўйинларнинг катта тарбиявий, соғломлаштириш вазифаларини амалга 
ошириш тўғрисида. Т.С. Усмонхўжаев, П. Хўжаев, К.Д. Раҳимқулов, К.М.Маҳкамжоновларнинг китобларида
ва бошқа адабиѐтларда кенг баѐн этилган. 
Н.К. Крупскаянинг айтишларича – мактабгача ѐшдаги болалар учун ўйиннинг аҳамияти жуда катта: ўйин улар 
учун- ўқиш; ўйин улар учун- меҳнат; ўйин улар учун-тарбиянинг жиддий шакли. Булардан ташқари болалар 
жисмоний ривожланишида етакчи ролни ўйнайди. Ўйинлар сони жуда кўп, улар жисмоний тайѐргарликни 
яхшилашга кўмаклашади, меҳнат кўникмаларини ривожлантиради, ўз хиссаларини яхшилайди, чаққонликни ва 
бошқа сифатларни тарбиялайди. Чаққонликни, кучни, тезкорликни ривожлантириш, мўлжалга отиш, тушириш 
ва бошқалар меҳнатда, меҳнат қилишда жуда катта муҳим рол ўйнайди. Шунинг учун мактабгача таълим 
муассасаларида амалга ошириш жиддий аҳамиятга эга. 
Миллий халқ ўйинлари ва ҳаракатли ўйинларни танлашда уларнинг мазмунини жиддий таҳлил қилиш 
керак ҳамда болалар ѐшини, жинсини ва тайѐргарлигини ҳисобга олиш керак. Масалан, ―Оқ теракми, кўк терак‖ 
ўйини тез югуриш, болалар ушлаб турган қўлини (занжирни) узиб ўтиш керак. Бу ўйинни боғча ѐшидаги 
болаларга тавсия қилинмайди. Кичкинтой болалар қўрққандан қўлларини қўйиб юборишлари мумкин. Унда 
тез югуриб келаѐтган бола деворга урилиб ѐки йиқилиб, шикастланиши мумкин ѐки ҳовлида бўлса ноқулай 
йиқилиши мумкин. Афсуски, Ўзбекистон Республикасида бу ўйинни кўп боғчаларда ўтказади. Т.С. 
Усмонхўжаев бу ҳаракатли ўйинни кичик ва ўрта ѐшдаги синфларда ўтказишни тавсия қилади. Халқ ва 
ҳаракатли ўйинлар юқорида айтилгандек тарбиявий, соғломлаштириш ва таълимий вазифаларни амалга 
оширишга қаратилган. 
Ҳаракатли ўйинлар фаолиятида болани ақлий ривижланишига кўмаклашади. Ўйин фаолиятида 
диққатни ривожланишида, идрокда, тасаввур қилишни аниқлашда, тушунчалар, мослашишда қулай 
имкониятлар яратилади; Ўйинлар фикр фаоллигини, зеҳнлилигини, хотирани, тасаввурни ривожланишига 
кўмакалашади. Болалар психик жараѐнини такомиллаштиришда уларда тасвирлаш, эмоционал методикаси 
катта аҳамиятга эга. У болалардан қизиқиш, тасаввур қилишни, ўйин фаолиятини ижодий бажаришни талаб 
қилади.Гуруҳли ўйинларда тез ўзгарувчан шароитлар жараѐнида (масалан, ―Қувлашмочоқ‖, ―Ўз жойингни 
топ‖) болалар ҳар хил томонга тез ҳаракатлар билан тарқалиб кетишлари асосида шароитга тез мослашиши 
юқори аҳамиятга эга. Бу жуда мураккаб, чунки тез-тез шароит ўзгариб туришида боланинг сезгирлиги ва унинг 
реакцияси катта аҳамиятга эга. Лекин ўйинларни такрорлаш жараѐнида ушбу кўникма, малакаларни 
ўзлаштириб оладилар. 

Download 7,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   149   150   151   152   153   154   155   156   ...   502




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish