Мактабгача таьлим муассасалари тарбияланувчиларининг ақлий тафаккурини шакиллантиришда инноватцион технологияларнинг ўрни


КОЛЛЕЖЛАРНИНГ МАХСУС ТИББИЙ ГУРУҲЛАРИДА ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ДАРСИНИ



Download 7,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet301/502
Sana22.02.2022
Hajmi7,18 Mb.
#108621
1   ...   297   298   299   300   301   302   303   304   ...   502
Bog'liq
boshlangich toplam

КОЛЛЕЖЛАРНИНГ МАХСУС ТИББИЙ ГУРУҲЛАРИДА ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ДАРСИНИ 
ЎТКАЗИШ ХУСУСИЯТЛАРИ 
ДЖУМАЕВ А.А., Тошкент давлат аграр университети 
 
Мамлакатимизда таълим тизимини такомиллаштириш, Ватан равнақини таъминлайдиган ѐш авлодни 
тарбиялаб вояга етказиш масалаларига жиддий эътибор берилмоқда. Республикада ―Соғлом авлод учун‖ 
дастурининг амалга оширилиши, ―Соғлом авлод учун‖ орденининг таъсис этилиши жисмоний тарбия 
ўқитувчилари зиммасига катта масъулият юклайди. 
Ўзбекистон Республикаси ―Таълим тўғрисида‖ги Қонуни ва ―Кадрлар тайѐрлаш Миллий дастури‖да 
белгиланишича, кадрлар тайѐрлаш сохасида давлат сиѐсати узлуксиз таълим тизими орқали ҳар томонлама 
интеллектуал, маънавий ва ахлоқий баркамол шахс-фуқароларни шакллантиришга йўналтирилган. 
Ўқувчи ѐшларнинг соғлиғини сақлаш ва мустаҳкамлаш, уларнинг жисмоний камолотга эришишида 
жисмоний тарбияга бўлган эхтиѐжни шакллантириш ўқув муассасаларининг улуғвор вазифаларидир. Мактаб 
ѐшидаги болаларнинг функционал тайѐргарлигининг илмий текшириш натижасида жисмоний машқлар 
организмнинг ривожланишида хал қилувчи роль ўйнаши тасдиқланган. Кўпгина олимлар томонидан 
ўтказилган тажрибалар натижалари шуни кўрсатдики, шахснинг жисмоний шаклланиши ва жисмоний 
тайѐргарлик динамикаси ўқувчининг меҳнат қила олиш қобибияти даражаси хамда доимий бажариладиган 
жисмоний машқлар характери ва хажмига боғлиқдир. 
Республикамизда соғломлаштириш тизимининг асосий йўналиши жисмоний тарбия ва спорт билан 
шуғулланиш ўсмир ва ѐшларнинг тиббий кўригини яхшилаш, болалар соғлиғини сақлаш ва мустахкамлаш, 
уларни Ватанимизнинг муносиб посбонлари бўлиб етишишига эришишдир.
Ҳозирги ўқувчилар тана узунлиги ва оғирлиги жиҳатидан олдинги ўқувчилардан фарқ қилса ҳам 
динамометрия, кардиореспритатор тизими функцияси, жисмоний қобилияти ва кислород (О2) ни максимал 
ўзлаштириш жиҳатидан улардан анча паст (Л.А. Тарасов, 1971; С.В. Тихивинский, 1972; А.А. Курлинский, 
1972; С.Н. Колтипин, 1973; А.А. Рихсиева, 1976; Қ.А. Нурмухамедов, 1996). 
Коллеж ѐшидаги катта ўқувчиларда ривожланиш ва ўсиш давом этади, лекин олдинги даврдагига 
нисбатан ўзининг янги хусусиятлари билан ажралиб туради. Ўсмирларда тананинг бўйига ўсиши энига 
ўсишидан устунроқ турса, катта ѐшдаги коллеж ўқувчиларида тананинг бўйига ўсиши яққол намоѐн бўлади. 
Уларнинг кўпчилигида тананинг бўйига ўсиши умуман тўхтайди. 
К.Р. Мальникованинг кўрсатишича (1988), тананинг бўйига ўсиши 16 яшар ўспиринларнинг 25%ида, 17 
ѐшдагиларнинг 46%ида, 18 ѐшдагиларнинг 78%ида; 16 яшар қиз болаларнинг 67% ва 17 яшарларнинг 82%ида 
тўхтар экан (Коц Я.М). 
Шуни эътиборга олиш керакки, бу ѐшда қиз ва ўғил болаларда кислороднинг максимал пульси, ўпкада 
ҳаво айланишида сезиларли фарқ борлиги кўринади. Бу фарқлар қиз болаларда биринчи синфдан бошлаб 
кардиореспиратор аппаратининг функционал хамда умумий жисмоний имконияти шу ѐшдаги ўғил болаларга 
нисбатан анча пастлигини кўрсатади. Касб-ҳунар коллеж ўқувчиларида бу фарқ кескинлашади. Катта ѐшдаги 
қиз болаларда кислородни максимал ўзлаштиришнинг пасайиши кам ҳаракатлилик (гипокенезия) ва ѐғ 
тўқимасининг ўсиши хисобига содир бўлади (А.А. Гулинский, 1973). 
Коллежда таълим олувчиларнинг гавда тузилишида (осанкаси) ўзгариши бор ўқувчиларга умум 
ривожлантирувчи, махсус, жисмоний машқлар ѐрдамида гавда тузилишини тузатиш усулиятини 
такомиллаштиришга ѐрдамлашишдир.
Тошкент вилоятидаги коллежлардаги талабаларнинг гавда тузилиши (осанка) ўрганилди. Асосий 
мақсадимиз 15-18 ѐшдаги ѐшлар учун энг жиддий даврида гавда тузилишини тўғри шакллантиришга ѐрдам 
бериш эди. Шунинг учун Тошкент вилояти коллежлар марказларидаги тиббий кўрикдан ўтказувчи мутасадди 
кишилардан саломатлик карточкаларини ўрганиб чиқдик ва жами бўлиб 2000 нафар коллеж ўқувчи ѐшлари 
тадқиқотга жалб қилинди. 
Табиий шароитда олиб борилган педагогик тажрибадаги усули ривожлантирувчи ва махсус жисмоний 
машқларнинг гавда тузилишига ва такомиллашувига таъсир этиш самарадорлик жараѐнини аниқлаш бўлди. 
Бир ўқув йил давомида (2016 й) гавда тузилишида нуқсони бўлган 15-17 ѐшдаги 180 нафар қиз ва ўғил 
болалар мунтазам олиб борилган назоратда бўлди ва коллежларда скалиоз (касалик) гурҳдаги болалар билан 
алоҳида жисмоний машқлар дарслари ўтказилди. 


310 

Download 7,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   297   298   299   300   301   302   303   304   ...   502




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish