Мактабгача таьлим муассасалари тарбияланувчиларининг ақлий тафаккурини шакиллантиришда инноватцион технологияларнинг ўрни



Download 7,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet283/502
Sana22.02.2022
Hajmi7,18 Mb.
#108621
1   ...   279   280   281   282   283   284   285   286   ...   502
Bog'liq
boshlangich toplam

Пропаганда физической культуры должна сформировать у населения осознанное отношение к 
физической культуре, информировать о социальной значимости физической культуры, пополнять, углублять, 
обновлять знания специалистов в области физической культуры.
КАСБ-ХУНАР КОЛЕЖЛАРИДА ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ДАРСЛАРНИНГ 
ЁШЛАР РУҲИЙ ҲОЛАТИГА ТАЪСИРИ 
 
БАЙТУРАЕВ Т.Д., АБДУВАХОБОВА З., ТИМИ
Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги қонуни ва «Кадрлар тайѐрлаш миллий дастури» 
мамлакатимизда таълимни ривожлантириш ва юқори малакали мутахассисларни тайѐрлаш борасидаги 
ислоҳатларни амалга оширишнинг назарий ва амалий асосини ташқил қилиб, келгусида таълимни янада 
ривожлантиришнинг истиқболларини белгиловчи аҳамиятга молик хужжатлардир. Ушбу ҳужжатларда 
Ўзбекистон келажаги бўлган ѐшларни жисмонан соғлом қилиб вояга етказишга, мавжуд истеъдодни ва 
иқтидорни намоѐн этишларига алоҳида эътибор берилган. 
Касб-хунар колежлари талабаларининг саломатлигини яхшилашнинг самарали воситаларидан бири 
жисмоний машқларни билиб тўғри тақсилаб бажаришдан иборатдир. Бундай оддий ҳамма бажариши мумкин 
бўлган машқлардан бири бу жисмоний ҳарактлар билан бажариладиган машқлар бўлиб, улар ҳар бир
талабанинг нафас олиш органларига ва руҳий ҳолатига яхши таъсир кўрсатади. Касб-хунар колежлари 
талабалари ўз организимидаги ҳар бир мушак мунтазам ҳаракатлантирилиб турилмаса инсоннинг марказий 
асаб тизими ижобий зарядлардан маҳрум бўлишини билиши ўқтирилади. Касб-хунар колежи талабаларида, 
умуман жамиятдаги сустлашган ҳаѐтий тонус, тушкунлик ҳолати жаҳлдорлик ва ўзини қўлда тутиб 
туролмаслик реакциялари билан туташиб кетиши ѐшларга жисмоний тарнбия дарларининг амалий ва назарий 
қисимларида тушнтириб борилиши керак ва и мумкин бўлади. Касб-хунар колежларида жисмоний тарбия 
дарсларидаги жисмоний машқлар талабанинг нафақат жисмоний, балки руҳий ҳолатига ҳам ижобий таъсир 
этади, бу эса, ўз навбатида, таълим-тарбиявий ва соғломлаштириш жараѐни самарадорлигини оширади. Инсон 
организми ривожланишининг қабул қилувчи даври талабалик ѐшида якунланади. Талаба ѐшлар бу даврда ўқиш, 
ўрганиш, ижтимоий-сиѐсий фаолият юритиш учун катта имкониятларга эга бўладилар. Айнан шунинг учун 
жисмоний тарбия ва спорт саломатликни мустаҳкамлаш учун муҳим восита комил инсонни тарбиялаш учун 
табиий ва биологик асос ҳисобланади, ўқиш, фан билан шуғулланиш ва касб эгаллашга бевосита ѐрдам беради. 
Жисмоний машқлар инсон органлари ва тизимлари фаолиятига ижобий таъсир этувчи турли 
силжишларни келтириб чиқаради. Жисмоний машқлар замирида мушак қисқаришлари ѐтади, мушаклар инсон 
вазнининг 3-4 қисмини ташкил этади. Мушаклар қисқариши энергияси ишлаѐтган мушакка кислород ва турли 
озиқлантирувчи моддалар оқимининг кўпайиши ҳисобига ҳосил бўлади, айни пайтда юрак ва ўпка фаолияти 


294 
яхшиланади. Ишлаб турган мушакда кўплаб майда капилляр қон томирлар пайдо бўлади. Шундай қилиб, 
мушаклар ривожланишида озиқланиш шароити яхшиланади, умумий қон айланиши енгиллашади. Талабалик 
даврида қон айланиши, ѐш боланикига нисбатан сустроқ бўлади. Қон айланишини жадаллаштириш учун юрак 
ишлашини фаоллаштириш керак. Юрак фаолияти, ўз навбатида, мушаклар иши таъсирида яхшиланади. 
Мушаклар қисқарганда қон веналар орқали юрак томон ҳаракатланади, бўшаши чоғида эса капиллярлардан 
венага оқади. Тинчлик, ҳаракатсизлик етарлича ҳаракатларнинг бажарилмаслиги юракка салбий таъсир 
кўрсатади ва турли касалликларга сабаб бўлади. Адабий манбалар ва ўтказилган тадқиқотлар таҳлили 
жисмоний тарбия амалий машғулотларида ўқув дастури бўйича ҳаракат кўникмаларини шакллантириш, 
ҳаракатларни бошқаришга йўналтирилган ўқув юкламасидан фойдаланилаѐтганлигини тасдиқлайди. 
Натижалап кўзга кўринарли эмас, чунки ўқув юкламаси ҳажми, жадаллиги унча баланд эмас. Жисмоний тарбия 
усул ва воситалари шахснинг типологик хусусиятлари, жисмоний ривожланиш, жисмоний аҳвол, Ўрта Осиѐ 
иқлими хусусиятлари ҳисобга олмайди. Баѐн этилганлардан саломатликни асраш ва мустаҳкамлаш, иш 
қобилиятини оширишга йўналтирилган, илмий асосланган жисмоний машқлар деярли йўқ. Шунинг учун илмий 
асосланган жисмоний машқларни аниқлаш учун математик статистика усулидан фойдаланилади. Педагогирк 
жараѐн омилларининг ўзаро боғлиқлиги хусусиятларини аниқлаш учун махсус дастур ишлаб чиқилган. 
Педагогик жараѐнда унинг таркибига кирувчи омиллар ўзаро боғлиқдир. Бир омилни иккинчи омил ўзгаришига 
мос ўзгартириш маҳорати педагогик жараѐн самарасини янада оширади. Маълумки, жисмоний сифатларни 
тарбиялаш жараѐнида кучни, тезликни, чидамлиликни ривожлантириш орасида айрим ҳолларда ижобий алоқа, 
баъзан эса ўзаро боғлиқликнинг йўқлиги кузатилади, яъни, юқорида санаб ўтилган сифатларнинг бирортаси 
ривожланса бошқа сифатлар ҳам ривожланади, ва ниҳоят салбий боғлиқлик, яъни бирор сифат ривожланса, 
бошқа сифатлар ривожига ѐмон таъсир кўрсатади. Жисмоний тарбия соҳасида тадқиқотлар энг аввало, ўқув 
соғломлаштириш жараѐнини ўрганиш билан боғлиқ. Қўлланилаѐтган усул ва воситаларнинг афзалликлари 
ҳақида ҳаракат сифатларнинг ривожланиши, юрак қон тизими функцияларининг хусусиятлари кўринишидаги 
педагогик самара гувоҳлик беради. Педагогик самара икки томонлама (сифат ва сон) характерланади. 
Методика педагогикани тадқиқотнинг статистик усуллар билан бойитади.

Download 7,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   279   280   281   282   283   284   285   286   ...   502




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish