Мактабгача таьлим муассасалари тарбияланувчиларининг ақлий тафаккурини шакиллантиришда инноватцион технологияларнинг ўрни


ЁШ БОЛАЛАРНИНГ ҲАРАКАТ СИФАТЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА ЖИСМОНИЙ МАШҚЛАР



Download 7,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet192/502
Sana22.02.2022
Hajmi7,18 Mb.
#108621
1   ...   188   189   190   191   192   193   194   195   ...   502
Bog'liq
boshlangich toplam

ЁШ БОЛАЛАРНИНГ ҲАРАКАТ СИФАТЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА ЖИСМОНИЙ МАШҚЛАР 
МЕЪЁРЛАРИ 
 
ИБРАГИМОВ А.К., БухДУ 
 
Давлат таълим стандарти таркибида акс эттирилган жисмоний тарбия таълимининг асосий 
вазифаларидан бири ―таълим муассасаларида жисмоний тарбия мазмунининг халқаро мезонларга мослигини 
таъминлаш, жисмоний тарбия ва спорт соҳасида ўқувчиларни жисмоний имкониятлари ва билимларига кўра 
жаҳон даражасига олиб чиқиш‖ каби хайрли ишларнинг муҳимлиги, долзарблиги нуқтаи-назарида, мазкур фан 
мутахасислари томонидан амалий аҳамиятга молик изланишлар заруриятининг шарт- шароитларини 
белгилайди. Шу муносабатларда ўқувчиларнинг жисмоний тайѐргарлик жараѐнига мақсадли педагогик таъсир 
асосида жамланган ва умумлаштирилган маълумотлар – илғор тажрибалар тасдиғида очиб берилган 
Жисмоний юкланишларни (тартиблаштириш) дозировкалаш муаммолари, узлуксиз таълим муассасалари 
жисмоний тарбия амалиѐти йўналишида бугунги куннинг долзарб муаммоларидан ҳисобланади. Биринчи 
навбатда вазифалар мазмунини тўлиқ англаш мақсадида, масаланинг муҳим жиҳатлари алоҳида белгиланиши 
керак: 
1.Таянч иборалар. 
2.Юкланишни баҳоловчи мезонларнинг сараланиши. 
3.Юкланишнинг педагогик градацияси. 


200 
4.Жисмоний машқларни дозировкалаш жараѐнида, ўқувчиларга дифференциал ѐндашув. 
5.Физиологик аспектлар. 
6.Якка тартибда жисмоний қобилиятларни мақсадли ривожлантириш жараѐнида қўлланиладиган амалий 
дозировкалаш усулларидан оқилона фойдаланиш хусусиятлари. 
Таянч иборалар таркибидаги юкланиш (нагрузка), махсус адабиѐтларда мазмунан етарлича аниқ 
ифодаланган (Л.П.Матвеев ва А.Д.Навиков 1976). Жисмоний машқ таъсирида организмга қўйиладиган талаб 
даражалари, объектив ва субъектив қийинчиликларни енгиш қобилияти – юкланиш тушунчаси сифатида қабул 
қилинган. Юкланишнинг миқдорий машқ таъсирига алоҳида урғу берилади. Умуман олганда юкланиш – 
организмнинг ―иш потенциали‖ (қувват ресурслари ва бошқ.) ни сарфлаш имконияти ва унинг маҳсули 
сифатидаги чарчаш билан бевосита боғлиқ. Юкланиш таъсирида чарчаш – зарурий шарт сифатида дам олиш 
билан (организмнинг қайта тикланиш жараѐни) боғлиқ. Натижада юкланиш – чарчаш орқали организмнинг 
жисмоний ишчанлик даражасини тиклаш ва янги сифат даражасига кўтарилишини таъминлайди. 
Жисмоний юкламани дозаларга бўлиш (дозирование), белгилаш (нормирование), режалаштириш 
(планирование), тартибга солиш (регулирование) каби иборалар амалиѐтда кенг қўлланилиши билан бир 
қаторда, адабиѐтларда уларнинг мазмун-моҳияти тўлиқ ифодаланган (Г.П.Богданов, 1983). 
Дозировка иборасининг аниқ маъноси (―dosuc‖ грекча сўз) – махсус белгиланган ҳажмдаги дорининг 
кунлик ѐки марталик аниқ меъѐри. 
Юкламани дозировкалаш – демак бўлакларга бўлиш, бир марталик ѐки кўп марталик машқлар тартибини 
аниқлаш. 
Юкламани қатъий 
белгилаш (нормирование) – дозировка тушунчасига яқин, лекин фарқланади. 
Бу тушунча юкланиш ҳажмининг юқори ва қуйи чегараларидаги аниқлик ифодасини белгилайди. 
Юкламани режалаштириш (планирование) – бу бошланғич ва охирги, зарур ҳолларда оралиқ қийматлар 
(кўрсаткичлар) вақт тақсимоти каби параметрларида маълум муддат бажариладиган машқлар тартиби. 
Тартибга солиш (регулирование) – фаолиятни мазмун моҳиятидаги талаблар ижросида тартиблаштириш 
Хулоса сифатида, дарсларда жисмоний юкланишга доир муаммоларини батафсил текширишлар, кейинги 
изланишликни тақозо этади. Бу борада, амалиѐтда дозировкалашнинг индивидуал усулларига кўпроқ эътибор 
қаратилиши замирида амалиѐтчи ўқитувчиларимиз томонидан ҳар бир ўқувчи имкониятидан келиб чиқиб 
жадвал ва топшириқ варақаларидан моҳирона фойдалана олишлари муҳимдир. 

Download 7,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   188   189   190   191   192   193   194   195   ...   502




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish