Мактабгача таьлим муассасалари тарбияланувчиларининг ақлий тафаккурини шакиллантиришда инноватцион технологияларнинг ўрни


ВОЛЕЙБОЛ ЎЙИН ЭЛЕМЕНТЛАРИНИ ЎРГАТИШДА ҲАРАКАТЛИ ЎЙИНЛАРДАН



Download 7,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet200/502
Sana22.02.2022
Hajmi7,18 Mb.
#108621
1   ...   196   197   198   199   200   201   202   203   ...   502
Bog'liq
boshlangich toplam

ВОЛЕЙБОЛ ЎЙИН ЭЛЕМЕНТЛАРИНИ ЎРГАТИШДА ҲАРАКАТЛИ ЎЙИНЛАРДАН 
ФОЙДАЛАНИШ УСУЛЛАРИ 
 
ИСЛОМОВ И., МУХАМЕДЖОНОВ Ш., МУХАМЕДЖОНОВ У., ЎзДЖТУ. 
Сўнгги йиллар давомида барча спорт турлари каби волейбол ҳам юртбошимизнинг оқилона сиѐсати 
туфайли юксак тараққиѐт сари интилмоқда. Жумладан, ―кадрлар тайѐрлаш миллий дастури‖ ғояларига 


207 
ҳамоханг бўлган узлуксиз мусобақалар тизими дастурларида волейболни мустаҳкам ўрин эгаллаганлиги бунга 
яққол мисол бўла олади. 
Шу билан бир қаторда волейболнинг халқаро миқиѐсидаги мавқеи ханузгача сезиларли даражада кўзга 
ташланмаяпти. Фикримизча, бунинг сабабларидан бири шу кунгача болалар спортига жиддий эътибор 
қаратилмаѐтган эди. Биринчи Президентимиз И.А.Каримов ташаббуси билан 2002 йил 14 октябрда қабул 
қилинган. ―Ўзбекистон болалар спортини ривожлантириш жамғармасини тузиш тўғрисида‖ги фармони ва шу 
масалага оид Вазирлар махкамасининг қарори (30.Х.02 й). Ушбу муаммони изчиллик билан ижобий ҳал этишга 
имкон яратади. Таъкидлаш ўринлики қайд этилган ҳужжатларда болалар спортини ривожлантиришга оид 
илмий-услубий тадқиқотларни ўтказиш асосида истеъдодли спортчилар тайѐрлашнинг илғор технологияларини 
амалга тадбиқ қилиш зарурлиги алоҳида таъкидлаб ўтилган. 
Дастлабки ўргатиш босқичида ѐш волейболчи болаларнинг умумий жисмоний ривожлантирувчи 
машқларни жуда эҳтиѐткорлик билан қўллаш педагогик жараѐннинг энг асосий сифатларидан биридир. Чунки, 
меъѐридан ортиқ бўлган машқларни сурункали қўллаш катта юклама сифатида, оѐқ мушакларини ва 
бўғинларда зўриқиш асоратини вужудга келтириши мумкин. Бу эса бора-бора ўз навбатида патологик 
ўзгаришларга олиб келиши эҳтимолдан ҳоли эмас. Аксинча меъѐридан кам даражада қўлланиладиган машқлар, 
чидамкорликни ривожлантирмаслик ѐки суст ривожланиш исбот талаб қилмайди. 
Демак, ѐш волейболчиларни тайѐрлаш жараѐнида, айниқса дастлабки ўргатиш босқичида, жисмоний 
сифатларни ривожлантирувчи машқларни ва ҳаракатли ўйинларни қўллаш самарадорлигини тадқиқот асосида 
исботлаб бериб волейбол амалиѐтининг ўта долзарб масалаларидан биридир 
Мустақиллик туфайли юртимизда болалалр ва ӯсмирлар спорти давлат сиѐсатининг устивор 
йӯналишлари доирасидан жой олиб, «Соғлом авлод» дастури ва биринчи Президентимиз томонидан жорий 
этилган «Ӯзбекистон болалар спортини ривожлантириш жамғармаси» кӯмагида юксак чӯққи сари қанот 
ѐзмоқда. Кечаги ѐш спортчи болалар бугун нафақат ӯзбек спортини Олимпия ӯйинлари, Жаҳон ва Осиѐ 
мусобақалари шоҳсупаларига олиб чиқмоқда, балки ӯз натижалари билан юртимиз шон-шуҳратини жаҳон 
ҳамжамияти олдида тараннум этмоқда. 
Жумладан, азалдан Олимпия спорт тури бӯлиб келган волейбол мамлакатимизда ӯтказилаѐтган барча 
мусобақалар, хусусан, «Умид ниҳоллари», «Баркамол авлод», «Универсиада» каби мусобақалар дастурига 
киритилган бӯлсада, ҳали Республикамизда халқаро миқѐсга мос спорт усталари етиштирилмаяпти. Тӯғри, 
бунинг ӯзига хос объектив, айниқса субъектив сабаблари мавжуддир. Мазкур сабабларнинг ҳам объектив, ҳам 
субъектив мисоли сифатида кӯп йиллик спорт тренировкасини илмий асосда ташкил қилинмаслигини олиш 
мумкин. Айниқса, болаларни волейбол тӯгаракларига замонавий тестлар асосида танлаб олиш ва дастлабки 
тайѐргарлик босқичидан бошлаб машғулотларни илмий асосда ташкил қилиш «катта» волейболнинг тақдирини 
белгиловчи долзарб пойдевордир. 
Кузатувлар ва болалар ӯртасида ӯтказилган суҳбатлардан шу нарса маълум бӯлдики, қишлоқ 
ҳудудларидаги мактабларда ташкил этилган волейбол тӯгараклари мунтазам ва муайян мақсадли режа асосида 
фаолият кӯрсатмайди. Машғулотлар асосан бир турдаги ва бир хил мазмунли машқлар ҳисобига олиб борилар 
экан. Дастлабки ӯргатиш жараѐнини енгиллаштириш, волейболга хос техник малакаларни ӯзлаштиришда 
мослаштирилган ҳаракатли ӯйинлар, ӯйинсимон эстафетали машқлар ва махсус техник мосламалардан 
фойдаланилмаслиги кӯзга ташланади.
Замонавий волейболда сакраб ижро этиладиган ўйин малакаларининг самарадорлиги сакровчанлик ва 
сакраш чидамкорлиги билан бевосита боғлиқ. Бинобарин, юқори маҳоратли волейболчиларни тайѐрлаш 
жараѐнида жисмоний сифатларни, махсус чидамкорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратиш муҳим 
аҳамият касб этади. Маълумки, муқаддам волейбол ўйинида ҳужум зарблари асосан вертикал сакраш орқали 
ижро этилиб келинган бўлса, сўнгги йилларда бу малакаларни ҳимоя зонасидан амалга оширилиши борган сари 
кучайиб бораѐтганлиги диоганал (баландга, узунликка) йўналишда сакраш қобилятини ҳам изчиллик билан 
шакллантириш заруриятини ўртага ташламоқда. Таъкидлаш ўринлики, сакраб ижро этиладиган ўйин 
малакалари (ҳужум зарбаси, тўсиқ қўйиш, узатиш, қабул қилиш, тўп киритиш) бир мусобақа учрашуви 
давомида 300-600 маротаба қайтарилиши мумкин. 
13-14 ѐшли болаларда волейболга хос айрим 
ӯйин малакалари (тӯп узатиш ва тӯпни ӯйинга аниқ 
киритиш техникаси мисолида) техникасининг ӯзлаштирилишида мослаштирилган ҳаракатли ӯйинлар 
самарадорлигини оширишдан иборат. 
Спорт воситалари ва уларнинг турли усуллари ургатувчи ҳамда такомиллаштирувчи машқлар ѐрдамида 
шакллантирилдади. Ӯргатувчи ва такомиллаштирувчи машқлар тайѐрловчи, ѐрдамчи, ѐндоштирувчи ва асосий 
машқлардан иборат бӯлади. 
Қайд этилган спорт машқларининг хусусияти ва мазмунидан қатъий назар уларни ижро этиш 
самарадорлиги умумий ва махсус жисмоний сифатларнинг шаклланганлик даражасига боғлиқ бӯлади. 
Спорт амалиѐтида, айниқса дастлабки тайѐргарлик ривожлантириш масаласига кӯпинча бир томонлама 
ѐндошилади. Жумладан, умумий ва махсус жисмоний сифатларининг ӯзаро узвий боғлиқлиги, ушбу 
сифатларни ривожлантиришда болаларнинг ѐши, фунқционал имкониятлари, танланган спорт турининг ӯзига 


208 
хос хусусиятлари эътиборга олинмайди. Айниқса, ѐш спортчилар машғулотларида хажм ва шидддат жиҳатида 
меъѐридан ортиқ юкламали машқларни зӯрма-зӯраки қӯллаш ҳоллари учраб туради.
1. «Коптокни илиб ол ва аниқ қайтар».
Ӯйинчилар ҳар бири 6 тадан икки колоннада жойлашади. Бошловчилар сафда турган биринчи 
ӯйинчиларга тӯп ташлайдилар, ӯйинчилар эса навбатма-навбат бошловчига аниқ қайтарадилар. Қайси бир 
колоннадаги ӯйинчилар тӯпни илиб, уни кӯп марта бошловчига аниқ қайтарган ӯйинчилар ғолиб деб топилади.
2. «Тӯпни 4 м. баландда деворга чизилган 50 см ли айлана-нишонга аниқ узатиш» (оралиқ 3 м). 
Ӯйинчилар икки колоннада жойлашади ва бирин-кетин ӯзларининг тӯғрисида чизилган нишонга 10
имкониятдан аниқ узатадилар. Қайси бир колонна ӯйинчилари кӯп марта тӯпни аниқ узатса, ғолиб деб топилди.
3. Шу ӯйин, фақат тӯпни узатгандан сӯнг ӯтириб – турилади. 
4. Шу ӯйин, фақат осилган кеглича тӯп тегизиш. 
5. 
Ӯйинчилар икки колоннада туриб 2 м оралиқдан деворга навбатма – навбат тӯп узатадилар. Ӯйинчи 
ҳато қилса (тӯпни тушириб юборса) машқ тӯхтатилади. Қайси колонна максимал марта ҳатосиз тӯп узатса, 
ғолиб деб топилади.
6. 
Ӯйинчилар майдон орқасида икки колонна бӯлиб жойлашади (1 расм). Сигнал берилиши билан 
ӯйинчилар кетма-кет майдоннинг иккинчи ярмида 1 ва 5 зоналарда чизилган диаметри 2 м доира-нишонга тӯп 
киритадилар. Тӯпни кӯп марта аниқ киритган колонна ғолиб деб топилади. 

Download 7,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   196   197   198   199   200   201   202   203   ...   502




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish