56
Педагогик технологияда таълим ва тарбия жараѐнининг мақсадини белгилаш муҳим бўлиб, у
режалаштирилган натижаларни кафолатлаши лозим. Шунинг учун ҳам ўқитувчилар мақсадни аниқ белгилашга
алоҳида эътибор қаратишлари зарур. Ҳар бир ўқитувчи аввало ўзи ўқитадиган ўқув предмети, ҳар бир
ўтиладиган дарс ва дарсдан ташқари олиб бориладиган тарбиявий ишларнинг мақсад-вазифаларини аниқ
белгилаши керак.
Ҳозирги кунда янги педагогик технология асосида ўқитишни йўлга қўйиш, таълим-тарбия жараѐнини
ўқувчилар учун тушунарли ва қизиқарли соҳаларини яратиш учун тинимсиз изланиш ўқитувчининг муҳим
вазифаси бўлиб қолмоқда.
Бинобарин, ўқувчилар педагогик жараѐннинг фаол субъектларига айланмоқлари
лозим.
Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигига эришиб, ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг
ўзига хос йўлини танлаши мутахассислар тайѐрлаш тизими ва унинг мазмунини қайта ташкил этишни зарур
қилиб қўйди ва бир қатор чора-тадбирлар кўришни, шу жумладан, «Таълим тўғрисида»ги Қонунни
жорий
этиш, замонавий дидактик таъминотни ишлаб чиқиш, ўқув-тарбиявий жараѐнни, илғор ўқув юртларини
аттестациядан ўтказишни ва аккредитациялашни, янги типдаги таълим муассалаларини ташкил этиш ҳамда энг
асосийси «Кадрлар тайѐрлаш миллий дастури» ни ишлаб чиқиш ва ҳаѐтга тадбиқ этишни тақозо этди.
Кадрлар тайѐрлаш Миллий моделининг яратилиши Ўзбекистоннинг халқаро талаблардаги замонавий
тараққиѐтини таъминлай оладиган дадил, мустақил, ижодий тафаккурли, малакали, билимли мутахассис, айни
пайтда шахсий инсоний сифатлари шаклланган баркамол кадрларни тайѐрлаш мақсадини кўзлайди.
Ҳозирги кун ѐш авлодга таълим-тарбия бериш, касбга ўргатиш, уларни ақлий ва
маънавий камол
топтиришдан иборатдир. «Таълим тўғрисида» ги қонун ва «Кадрлар тайѐрлаш миллий дастури» талабларидан
келиб чиққан ҳолда таълимнинг мазмуни ва воситаларини янгидан ишлаб чиқишни ҳаѐтнинг ўзи талаб
қилмоқда. Бу омил таълим жараѐнини таркибий қисмларини янгича тартибда намоѐн бўлишини талаб этади.
Ана шу ташкилий-педагогик жараѐнда таълим қонуниятлари ва тамойилларига мос ҳолда янги тамойилларга
амал қилиш, таълим методларининг пайдо бўлиши, таълим воситаларининг такомиллашуви, айниқса таълим ва
тарбияни ташкил этишда ўқитувчи маҳоратининг ноанъанавий шакллари кенг кўламда
жорий этилиши
кузатилмоқда. Инновацион педагогик технологияларнинг мамлакатимиз таълим соҳасига кириб келиши
алоҳида эътибор қаратадиган йўналишлардан бири эканлигини қайд этиш зарур.
Ўқув – тарбия жараѐнида инновацион технологияларнинг тўғри жорий этилиши ўқитувчининг бу
жараѐнда асосий ташкилотчи ѐки маслаҳатчи сифатида фаолият юритишига олиб келади. Бу эса
ўқувчидан кўпроқ мустақилликни, ижодни ва иродавий сифатларни талаб этади. Ҳар қандай педагогик
технологиянинг таълим ва тарбия жараѐнида қўлланилиши шахсий характердан келиб чиққан ҳолда,
ўқувчини ким ўқитаѐтганлиги ва ўқитувчи кимни ўқитаѐтганига боғлиқ. Педагогик
технология асосида
ўтказилган машғулотлар ѐшларнинг муҳим ҳаѐтий ютуқ ва муаммоларига ўз муносабатларини
билдиришларига интилишларини қондириб, уларни фикрлашга, ўз нутқаи назарларини асослашга имконият
яратади. Педагогик технология ва уларнинг таълим-тарбияда қўлланишига
оид билимлар, тажриба
ўқувчиларни билимли ва етук малакага эга бўлишларини таъминлайди.
Инновацион педагогик технологияларга асосланган дарснинг анъанавий дарсдан фарқи шуки, бу
дарсда ўқувчига эркинлик муҳитини яратиб беришида кўринади. Бу имконият ўқувчига ҳеч қандай тазйиқ
ўтказмасдан унинг шахсиятига тегмасдан саволлар бериш орқали дўстона муносабатдаги ўқув муҳитини
яратишидадир.
Инновацион педагогик технология таълим мазмунинг рационал йўлларини ишлаб чиқарувчи жараѐн
бўлиб, унда ўқитувчи асосий маъсул шахс ҳисобланади. Чунки унинг асосий вазифаси ахбортни ўқувчиларга
тез аниқ тушунарли тарзда етказиб беришидан иборат.
Ўқувчиларда замонавий таълимни ташкил этишда инновацион педагогик технология усулларидан
фойдаланишнинг моҳияти-мазмунини тушунтириш, уларда муайян тасаввурларни ҳосил қилишга
эришиш
мақсадга мувофиқдир. Инновацион педагогик технологияда кутилган натижага эришиш учун фақат ўқитувчи
эмас, ўқувчиларнинг шахсий эҳтиѐжлари, талаблари ва хислатларига асосланган ҳолда, кўзда тутилган мақсад
амалга оширилиши ва натижали бўлишини режалашни ўқитувчи ўз олдига вазифа қилиб қўйиши лозим. .
Хуллас, бошланғич синфларда дарс самарадорлигини сифатини оширишда педагогик технологияда
кутилган натижага эришиш учун фақат ўқитувчи эмас, ўқувчиларнинг шахсий эҳтиѐжлари, талаблари ва
хислатларига асосланган ҳолда, кўздатутилганмақсад амалга оширилиши ва натижали бўлишини режалашни
тарбиячи-ўқитувчи ўз олдига вазифа қилиб қўяди. Тарбиячи-ўқитувчининг обрў-эътибори нафақат ўзини, балки
баркамол авлод тарбияси ва мамлакат келажагини ҳам белгилаб беради.
Do'stlaringiz bilan baham: