Мактабгача таьлим муассасалари тарбияланувчиларининг ақлий тафаккурини шакиллантиришда инноватцион технологияларнинг ўрни


СПОРТ ГИМНАСТИКАСИДА ПЕДАГОГИК ВА ГИГИЕНИК ЧОРА-ТАДБИРЛАРНИНГ АҲАМИЯТИ



Download 7,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet358/502
Sana22.02.2022
Hajmi7,18 Mb.
#108621
1   ...   354   355   356   357   358   359   360   361   ...   502
Bog'liq
boshlangich toplam

 
СПОРТ ГИМНАСТИКАСИДА ПЕДАГОГИК ВА ГИГИЕНИК ЧОРА-ТАДБИРЛАРНИНГ АҲАМИЯТИ 
 
ОЧИЛОВ Ғ.Ҳ., ЎзДЖТИ Гимнастика назарияси ва услубияти кафедраси ўқитувчиси 
 
Катта спортда гимнастика: спорт гимнастика (гимнастик снарядларда бажариладиган машқлар), бадиий 
гимнастика ва акробатика деб, уч турга бўлинади. Гимнастика машқларни спортнинг барча турларида умумий 
жисмоний тайѐргарликда оширувчи восита (амалий гимнастика) сифатида фойдаланилади.
Гимнастик машқлар кўпроқ тезлик куч талаб қиладиган машқлардан иборат бўлади. Улар асосан скелет 
мускулларига, суяк-бўғим тизимига, ички аъзоларига (мускулвисцерал рефлекслар орқали) рефлектив тонусни 
оширувчи таъсир кўрсатади[1].
Гимнастик машқлар айрим мускул гуруҳларга кўрсатиладиган таъсирни тегишли томонга йўллаш 
имконини беради. Бу эса ҳар хил спорт турлари учун мускул профилини талаб этилган даражада 
шакллантиришни бошқариб бориш, ўсишдан орқада қолаѐтган мускул гуруҳларни кучайтириб, лозим даражага 
етказиш, мускулларни корсет-таянч функциясини яхшилаш имконини беради. 
Спорт гимнастикасида спортчиларнинг ҳаддан ташқари зўриқишнинг, касалликлар ва жароҳатларнинг 
олдини олиш тадбирлари педагогик ва гигиеник чора-тадбирлар комплекси орқали амалга оширилади. Бу 
тадбирлар шуғулланувчи кишиларнинг тайѐргарлик даражаси мувофиқ равишда ўтказиладиган машғулотлар 
дастурини режалаштиришни самарали разминка қилишни, махсус кафолатловчи мосламалари (белбоғлари)дан 
фойдаланиб малакали ташкил этишни, снарядларнинг қандай аҳволда эканлигини назорат қилиб боришни, 
гимнастика залининг гигиеник талабларига мувофиқ келишни назорат қилишни, бир қатор соғломлаштириш ва 
тиклаш тадбирлари комплексини ўз ичига олади [2].
Мураббий гимнастикачиларни яхшилаб танлаш ва уларга мунтазам шифокор назорат тайинлаш муҳим 
аҳамиятга эгадир. Ясси товонликка мойил бўлган (оѐқ таги текис бўлган) шахслар, умуртқа поғонасида 
сколиоз, спиндилез, спондилолистиз сингари касалликлари аломатлари бўлган ҳамда умуртқа поғонасининг ўқ 
тузилишида ўзгариш бўлган кишилар гимнастика машғулотларига қўйилмаслиги керак. Мунтазам равишда 
склетлари оғрийдиган, дисплазияси бўлган ҳамда умуртқа поғонасида, оѐқ-қўлларида, тос ва кўкрак қафасида 
касаллик аломати бўлган шахслар ҳам машғулотларга қўйилмаслиги керак. Таянч ҳаракат аппарати 
жароҳатланиши оқибатида постравматик ҳолатлар ҳам худди ана шундай баҳоланмоғи лозим. 
Кафтлар жароҳатланишининг олдини олиш учун махсус (чарм) наклаткалар қўлланилади, терини 
махсус юмшатувчи кремлар суртиб парвариш қилиб борилади. Катта қадоқлар йўқотиб борилади, машғулотлар 
йўқотиб борилади. Машғулотлар вақтида кафтлар магнезий билан уқалаб турилади. Катта юклама бажарадиган 
билак-тирсак бўғимларни ҳимоя қилиш учун чарм манжетлардан фойдаланилади. 
Ҳар бир машғулот олдидан ва машғулотлар ўтказилаѐтган вақтда снариядлар артиб тозаланади. Ундаги 
чанг, намлик кетказилади, снарядларнинг ишончли эканлиги текширилади, тўшакларнинг орасида жой 
қолдирмай, зич ва бир текис қилиб ѐзиб чиқилади (шундай қилиш керакки ѐзилган тўшаклар бири баланд бири 


368 
паст бўлиб қолмасин): шунинг учун залда ѐки бўлмаганда ҳар бир снаряд ѐнида бир хил типдаги тўшаклардан 
фойдаланган маъқул. 
Снарядлар бир-биридан ва девордан анча нари-хафсизроқ масофада жойлаштирилиши керак. Девор 
билан снаряд ўртасидаги хавфсиз зона 1,5 м ҳисобланади. Гимнастика заллари режаировка элементлари 
нормалларига мувофиқ равишда ҳамда турар-жой ва спорт бинолари жихозларининг катта-кичиклигига қараб 
жихозланади. Ҳар бир шуғулланувчи учун мўлжалланган спорт залидаги майдон спорт малакасига боғлиқ 
бўлади ҳамда 111-11 катталар разрядидаги ва 11,1 ѐшлар разрядидаги гимнастикачилар учун 10-12 м ҳисобида, 
1 разрядли спортчилар учун ҳамда спорт мастерлигига кандидатлар учун 12-15, деб белгиланган. Ҳаво куби, 
ҳаво сўрувчи ва тортувчи вентиляция ҳар соатда ҳавони 2,5-3 мартадан алмаштирилган шаороитда ҳар бир 
спортчи учун соатига 90 м ва ҳар бир томошабин учун 3 м миқдорида таъмин этилиши керак. 
Табиий ѐритиш қуйидаги талабларга жавоб бериши керак: ѐруғлик коэффициенти-1:6 табиий ѐритиш 
коэффициенти -1,5-2 %, табиийѐритиш 200 лк. даражасига горизонтал ѐритишни таъминлаб, залнинг ҳамма 
томонига баравар, бир текис нур таратиши керак. Ҳавонинг ҳарорати-15-16, нисбий намлик 30-60%, бўлиши 
керак. 
Гимнастика зали одатда биринчи қаватга жойлаштирилади. Зал иккинчи ѐки учинчи қаватга 
жойлаштирилган вақтларда унда паролон чуқурликлар ҳамда снарядлар учун пойдеворлар ўрнатиш имконияти 
кўзда тутилмоғи керак. Снарядларни маҳкамлаб қўйиш учун мўлжалланган махсус мосламалар деворларга ва 
шипга ўрнатилган ва снарядларнинг ҳар 100 кг динамик юкламасидан келиб чиққан ҳолда ҳисоб-китоб 
қилинади. 
Гимнастика халқаларининг юкламани 400 кг, миқдорида ҳисобга олинади. 
Таяниб туриб сакраш учун мўлжалланган йўлка залга кириб келинадиган томонидан бошлаб узун 
деворларнинг бири ѐнига залнинг узунасига қараб жойлаштирилади. Перикладина-турник залнинг кириш 
қисмига қарама-қарши томонга залнинг охирига, унинг узун ўқига перпендикуляр қилиб (олдинга ва орқага) 
сакраш учун 4-6 метрлик зоналар келтириб жойлаштирилади. 
Гимнастикачиларнинг кийими гимнастик шим, туриси ва майкадан, хотин-қизларники гимнастик 
кийимлардан иборат бўлади: пойабзал чарм туфли, ип газламадан тайѐрланган шиппаклар бўлади. Спорт залида 
икки жуфт пойабзал бўлиш керак. Товон-тўпиқларининг деформатцияга мойиллигини ҳисобга олиб, оддий 
пойабзал ичидан оѐқнинг узунасига ва кўндалангига ясси товонлик бошланишининг олдини олиш учун 
ортопедик супинаторлар кийиб юриш тавсия этилади. 
Шахсий ва жамоат гигиена талаблари ҳамда соғлом турмуш тарзи қоидалари организм соғлом 
бўлишини таъминлайди. Рационал кун тартиби организмнинг ва ўз кучларини қайта тиклаб олиш учун оптимал 
шарт-шароит яратади ҳамда спорт соҳасидаги иш қобилиятини оширишга ѐрдам беради. Жисмоний машқлар ва 
табиат омиллари организмни жисмоний ривожлантирувчи ва соғломлаштирувчи воситалардан ҳисобланади.
Жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланувчи спортчиларни гигиеник меъѐрлар ва талабларга амал 
қилмаслик ва бошқалар уларнинг саломатлигини ѐмонлашишига ва спорт кўрсаткичларни пасайишига олиб 
келади. 

Download 7,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   354   355   356   357   358   359   360   361   ...   502




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish