«1C: Бухгалтерия» 3 – бухгалтернинг ишончли ёрдамчиси!



Download 470,47 Kb.
Sana13.07.2022
Hajmi470,47 Kb.
#792324
Bog'liq
1C buxgalteriya dasturi


«1C: Бухгалтерия» 8.3 – бухгалтернинг ишончли ёрдамчиси!
13.04.2021


Б угунги кунда Ўзбекистонда бухгалтерия юритиш учун энг оммабоп дастур (ДТ) «1C: Бухгалтерия» эканлиги сир эмас. Бироқ, кўплаб бухгалтерлар ҳали ҳам ушбу дастурий таъминотнинг 7.7 версиясидан яхшироқ версияси йўқ деган фикрда. Нима учун 7.7 дан 8.3 қулайроқ? 8.3 долзарб версиясининг фойдали хусусияти нимада?
«Balance Calculate» ХК аутсорсинг компанияси раҳбари, «Profi-Training» бизнес мактабининг сертификатланган мураббийи Венера МАЛИКОВА «1С: Бухгалтерия 8.3» ҳақида мулоҳаза юритади:

– Ҳисобини батафсил юритиш, янада кўпроқ автоматлаштириш ва маълумотларни киритишда вақтни тежаш – бухгалтерия ҳисобини юритишдаги бугунги вазифаларни ҳал қилиш учун дастурдан талаб қилинадиган жиҳатлар.


Келинг, бир нечта мисолларни кўриб чиқамиз.
Ҳозир Ўзбекистонда товарлар импорти фаол ривожланмоқда. Кўп ҳолларда ҳатто битта туркумдаги товарларни харид қилиш бўйича қўшимча харажатлар фарқланиши мумкин. Масалан, битта позицияга божхонада акциз солиғи солиниши мумкин, иккинчисига эса йўқ. Ёки битта товар иккинчисидан олдинроқ ИМ-40 режимида расмийлаштирилиб, божхона тўловлари миқдори фарқ қилиши мумкин.
«1C: Бухгалтерия» 7.7 версиясида бухгалтер «Қўшимча сотиб олиш харажатлари» ҳужжати ёрдамида муайян турдаги харажатларни қўшимча ўзгартиришларсиз ҳисобга ололмайди, сабаби ушбу ҳужжат «Товарларнинг келиб тушиши» ҳужжатига боғланиши назарда тутилган. Шунинг учун айрим харажатларни «Қўлда киритилган операциялар» ҳужжати ёрдамида маълумотлар базасига киритишга тўғри келади.

1-тасвир. 
1C 7.7 версиясида қўшимча харажатларни киритиш – қўшимча харажатларни аниқ позицияга киритиш имконисиз фақат ТМЗ/НМА/АВ келиб тушиши ҳужжатини танлаш имконияти.


8.3 версияси муайян товар учун харажатларни ажратиш имконини берибгина қолмай, балки буни амалга ошириш учун бир нечта вариантни ҳам таклиф этади:

  • келиб тушиш ҳужжатига мувофиқ тўлдириш;

  • товарни келиб тушган муайян товардан танлаш;

  • номенклатура рўйхатидаги товарни қўшиш.


2-тасвир. 
1C 8.3 версиясида қўшимча харажатларни киритиш – келиб тушган товарлардан номенклатуранинг муайян позициясини танлаш имконияти, бу сотиб олинган товарларнинг тўғри таннархини беради


«1C: Бухгалтерия 8.3» версиясининг яна бир қулай имконияти шундаки, тўлов ҳужжатига ишлов берилаётганда тўлов/тушум қайси счётга – аванс счётига ёки қарзни тўлаш учун счётга киритилиши автоматик равишда белгиланади. Бу жуда кўп вақтни тежайди! Чунки бухгалтер қанчалик эътиборли бўлмасин, чалғиши оқибатида тўлов учун аванс ўрнига харидордан тушум ёки тўловни киритиши эҳтимоли доим мавжуд бўлади. Бу эса, ўз навбатида, айланма-сальдо қайдномаси «қизариши»га олиб келади, бухгалтер йўл қўйилган хатоларни қидиришига тўғри келади.
«1С: Бухгалтерия 7.7»да қўшимча ўзгартиришларсиз ва, тегишинча, харажатларсиз амалга ошириб бўлмайдиган жуда кўп жиҳатлар мавжуд. Булар – ҳисоб-китоб счётидаги пул маблағларининг ҳаракатланишини юклаш, хорижий валюталар курсларини автоматик равишда юклаш, солиқ органларига ҳисоботларни автоматик равишда юбориш ва ҳ.к.
Download 470,47 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish