Мактабгача таьлим муассасалари тарбияланувчиларининг ақлий тафаккурини шакиллантиришда инноватцион технологияларнинг ўрни


ЎРТА ВА УЗОҚ МАСОФАЛАРГА ЮГУРУВЧИ СПОРТЧИЛАРНИ КЎП ЙИЛЛИК



Download 7,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet356/502
Sana22.02.2022
Hajmi7,18 Mb.
#108621
1   ...   352   353   354   355   356   357   358   359   ...   502
Bog'liq
boshlangich toplam

ЎРТА ВА УЗОҚ МАСОФАЛАРГА ЮГУРУВЧИ СПОРТЧИЛАРНИ КЎП ЙИЛЛИК 
ТАЙЁРГАРЛИГИНИ ИСТИҚБОЛЛИ РЕЖАЛАШТИРИШ 
 
ОЛИМОВ М.С., ЎзДЖТИ 
Спортчиларни тайѐрлашнинг замонавий тизими мураккаб, кўп омилли жараѐн бўлиб, у спортчиларнинг 
энг юқори кўрсаткичларга эришишини таъминловчи мақсадлар асосида вазифалари белгиланиб, восита ва 
усулларнинг қўлланиши истиқболли режалар асосида ишлаб чиқилади. Жорий йилнинг 9 март куни 
Ўзбекистон Республика Президенти Ш.М.Мирзиѐев томонидан кўп йиллик тайѐргарликни Олимпияда цикли, 
яъни Токио (Япония) шаҳрида бўлиб ўтиши мўлжалланган ХХХII ѐзги Олимпия ва ХVI Паралимпия 
ўйинларига тайѐргарлик кўриш бўйича чиқарган ПП-2821 Қарорида ушбу Олимпия ўйинларига истиқболли, 
иқтидорли спортчиларни излаб топиш ва йўналтириш, тайѐргарлик машғулотлари илмий асосда ташкил этиш 
масаласига эътибор қаратиб ўтилганлиги, етакчи мутахассислар ва мураббийлар олдига машғулот 
жараѐнларини такомиллашган вариантларни илмий асосда ишлаб чиқиш вазифаларини юклайди. Бугунги кунда 
спортчилар тайѐрлаш тизими бўйича кўпчилик мутахассис олимлар илмий тадқиқотларни олиб боришган. 
Улардан Р.Д.Халмухамедов, Ф.А.Керимов, Р.С.Саламов, Т.С.Усмонхўжаев, К.Т.Шакиржанова, А.К.Эштаев, 
Н.Т.Тўхтабаев ва бошқалар истиқболли иқтидорли спортчиларни излаб топиш ва йўналтириш, тайѐргарлик 
машғулотларни режалаштириш, ташкил этиш, жисмоний тайѐргарликни ошириш ва техник-тактик 
тайѐргарликни ривожлантириш, функционал ва психологик тайѐргарликларини ривожлантириш бўйича бир 
қанча тадқиқотлар олиб боришган. Аммо бугунги кунда спорт мусобақаларида спорт натижаларини кун сайин 
ўсиб бориши спорт машғулотларини режалаштириш ва тайѐргарлик машғулотларини оптимал вариантлар 
асосида такомиллаштириб бориш зарурлигини кўрсатади.
Тадқиқот мақсади: Ўрта ва узоқ масофаларга югурувчи спортчиларни кўп йиллик тайѐргарлик 
босқичларида машғулотларини илмий асосда истиқболли режалаштиришдан иборат.
Тадқиқот вазифалари: Ушбу тадқиқот мақсадини амалга оширишда қуйидаги вазифалар ҳал этилди:

ўрта ва узоқ масофаларга югурувчи спортчиларни кўп йиллик тайѐргарлик босқичи 
машғулот юкламалари ҳажми, йўналиши бўйича ўқув-услубий адабиѐтларни ўрганиш ва таҳлил этиш;

ўрта ва узоқ масофаларга югурувчиларни кўп йиллик тайѐргарликда ўқув 
машғулотлари гуруҳи ва спорт такомиллашув гуруҳлари учун машғулот юкламаларини истиқболли 
режасини ишлаб чиқишдан иборат.
Спортчиларни режали тайѐрлашнинг асосий шарти ҳар томонлама жисмоний тайѐргарликнинг илмий 
асосланган усулларни қўллаш меъѐрлар ва кўп йиллик машғулот жараѐнининг барча босқичларидаги машғулот 
ва мусобақа юкламаларининг мумкин бўлган ҳажмлари мавжудлигидадир.
Спортчиларнинг ҳар томонлама тайѐргарлигига жисмоний сифат ва функционал ҳолатлари 
даражасининг мутаносиб ошишини таъминловчи тўғри режалаштирилган машғулот ва мусобақа юкламаларини 
тизими туфайли эришиш мумкин.
Спортчиларнинг машғулот жараѐнида юкламаларни меъѐрлаш икки муҳим қоидага риоя қилишга 
боғлиқдир. Биринчидан, юкламалар спортчиларнинг ѐш хусусиятларига мос тушиши, иккинчидан, юқори спорт 
маҳорати босқичига хос бўлган даражага йўналтирилган бўлиши лозим. Шу билан спортчиларнинг кўп йиллик 
тайѐргарликдаги ҳар бир босқич учун машғулот ва мусобақа юкламалари мумкин бўлган ҳажмларини тўғри 
режалаштиришга боғлиқ.
Спортнинг барча турларида, шу жумладан, югуришда ҳам, машғулот юкламалари уларнинг энергия 
таъминоти хусусиятларига қараб уч турга бўлинади ва бу қуйидагилардир: 
- аэроб, - аралаш – аэроб-анаэроб, - анаэроб зоналардаги юкламалардир. Бу зоналардаги машғулот 
юкламалари ўз биохимик, физиологик ва педагогик хусусиятларига эга ва масофа узунлиги ва уни босиб ўтиш 
тезлигига боғлиқ. Юкламанинг аэроб ва аралаш зоналар орасидаги чегара анаэроб алмашинуви остонаси 
(АНАО) ҳисобланади, бунда ЮҚС тахминан 170±5 зар/дақ.га мос келади. Спортчининг ѐши ва тайѐргарлик 
даражаси ошган сари ЮҚС ва АНАОда пасаяди, югуриш тезлиги эса ортади. Югуришда юкламанинг аралаш ва 
анаэроб зоналар орасидаги чегара критик тезлик (КТ) ҳисобланади, бунда югурувчи организми тез юқори 
кислородни максимал ўзлаштириш (КМЎ) даражасига чиқиб олиб, ЮҚС 185±10 зар/дақ.га мос келади. 
Спортчиларни тайѐргарлик машғулотларида юкламаларни уларни физиологик ва индивидуал хусусиятлари 
инобатга олиб режалаштириш мақсадга мувофиқдир. 


366 
Биз ўрта ва узоқ масофага югурувчилар учун кўп йиллик тайѐргарликни ўқув машғулот гуруҳлари ва 
спорт такомиллашув гуруҳлари учун машғулот юкламаларини қуйидагича режалаштиришни ишлаб чиқдик (1-
жадвал). 
1-жадвал 

Download 7,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   352   353   354   355   356   357   358   359   ...   502




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish