“Мактабгача ёшдаги боланинг нутқ маданиятини ўстиришда мтм ва оила ҳамкорлиги”



Download 0,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/23
Sana21.02.2022
Hajmi0,88 Mb.
#39565
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   23
Bog'liq
maktabgacha yoshdagi bolaning nutq madaniyatini ostirishda mtm va oila hamkorligi (1)

 
 
 


Оила ва мактабгача таълим муассасаси ҳамкорлигини ошириш йўллари 
Ижобий мулоқот малакаларини қўллаш: 
Биз маслаҳат ва кўрсатма беришдан кўра кўпроқ боланинг ота-онасидан 
сўраймиз ва тинглаймиз. 
Боланинг ривожланишидаги ютуқлари ва муваффақиятлари ҳақида ёзма ва 
оғзаки равишда доимий ота-оналарга маълумот берамиз. Оилаларга 
маълумот бериш ва олишнинг индивидуал шаклларини қўллаймиз. 
Фарзандларига тегишли бўлган кенг маромдаги мавзуларни муҳокама 
қилишга тайёр эканлигимизни ота-оналарга маълум қиламиз. Ота-оналарга 
таълим дастурининг мақсад ва вазифаларини эълон қилишдан аввал улардан
истак ва хоҳишларини сўраймиз. 
Ота-оналарнинг илтимослари, ғоялари ва таклифларига ўз вақтида ижобий 
муносабат билдириш. 
Фарзандларига тегишли муаммоларни ҳал этишда ота-оналар билан 
биргаликда қарор қабул қиламиз. 
Оила аъзоларига танлаш ва қарор қабул қилиш имконини бериш: 
Оила аъзоларига ўзлари ва фарзандларининг истакларини умумлаштиришга 
кўмаклашамиз: ота-оналар томонидан айтилган мақсадлар рўйхатини
биргаликда тузамиз. 
Хизматларни режалаштириш ва кўрсатиш жараёнида ота- оналарга 
фарзандлари билан боғлиқ масалаларда энг яхши эксперт сифатида 
муносабат билдирамиз. 
Ота-оналар билан ҳамкорликда таълим ва тарбия стратегияларини 
белгилаймиз, ота-оналар стратегиялардан қайси бири уларнинг эҳтиёж ва 
захираларига мос келишини ўзлари ҳал этишларига имкон берамиз.
Ота-оналарга улар фарзандларининг таълим тарбияси масаласида қаерда, 
қачон ва қандай иштирок этишларини танлаш имконини берамиз. Доимий 
равишда ота-оналардан танланган стратегиялар самарадорлиги, дастур 
бўйича ишлар натижаси ва киритмоқчи бўлган ўзгаришлари ҳақидаги 
фикрларини сўраймиз. 


Оила ва боланинг кучли томонларини аниқлаш ва қўллаш: 
Суҳбат, телефон ва мактублар орқали оилаларга фарзандларининг кучли 
томонлари ва ютуқлари ҳақида маълумот бериб борамиз. Оила ва боланинг 
келажагига оид мақсадлари, умид ва орзулари ҳақида ота- оналардан 
маълумот оламиз. Ота-оналарнинг бола тараққиётига қўшган ҳиссаларини 
тан оламиз ва миннатдорчилик билдирамиз. Ота-оналарга мақсад ва 
ҳаракатларини боланинг кучли томонларига қаратишларига кўмаклашиб, 
уларнинг таклифларини ривожланиш дастурига киритамиз. 
Ота-оналар фарзандлари ҳаётига салмоқли ижобий таъсир кўрсата 
олишларини тушунишларига кўмаклашамиз. 
Оила ноёблиги ва турли-туманлигини ҳурматлаш кераклигини таъкидлаймиз. 
Оилаларнинг ҳиссиёт ва фикрларини қабул қиламиз, ҳамда ҳурматлаймиз, 
ҳаттоки улар бизнинг фикрларга мос келмаса ҳам. Оилаларнинг маданий 
қадриятларини тушуниб ишлашга ҳаракат қиламиз. Оила қадриятлари 
бизнинг қадриятлардан кескин фарқ қилса ҳам, биз уларни қабул қиламиз. 
Оила ва МТМ орасида дўстона ҳамкорликни яратамиз. Оила аъзоларига 
гуруҳ фаолиятида фаол иштирок этиш имконини берамиз, шу билан бирга 
улар ўзларини қулай ҳис этишлари учун бор кучимизни сарфлаймиз. 
Гуруҳ тадбирларини ўтказиш бўйича қарорлар қабул қилишда ота- оналарни 
жалб қиламиз. 
Ота-оналарни болалар таълимига жалб этамиз, шу билан бирга шундай 
шакллар танлаймизки, ота-оналар таълим жараёнида ўзларини қулай ва енгил 
ҳис қиладилар. Ота-оналарни кун давомида исталган вақтда гуруҳда қабул 
қилишга тайёрмиз. 
Оилаларга 
бошқа жамоат хизматларини топишга кўмаклашамиз. 
Мактабгача таълим муассасаларида оилага йўналтирилган ҳамкорликнинг 
амалий кўрсаткичлари қуйидагилардир: 

ижобий мулоқот малакаларини кўллаш; 

оила аъзоларига танлаш ва қарор қабул қилиш имкоииятиии бериш; 

оила ва боланинг кучли, ижобий томонларини аниқлаш ва қўллаш; 



оилаларнинг ранг-баранглиги ва ўзига хослигини ҳурмат қилиш; 

муассаса ва оила ўртасида дўстона ҳамкорликни яратиш. 
Ушбу кўрсаткичлар йўналтирувчидир, чунки ҳар бир муассаса оилага 
йўналтирилган ҳамкорликни ўзининг шароитига ва ўз муассасасига 
мослаштириши лозим. 
Демак, ҳамкорликни йўлга қўйиш учун авваламбор муассаса ўз вазиятини 
кўриб чиқиши лозим ва ота-оналар билан иш олиб боришда малакавий 
мажбуриятларидан бола иқболи ва истиқболи йўлида ҳамкорлик истагига 
ўтиши лозим. 
Оилада бола шахси шаклланишининг ўзига хос хусусиятлари 
Ҳар бир она фарзандининг соғлом, бақувват, маънавий жиҳатдан етук 
инсон бўлиб етишишини истайди ва бунинг учун бор куч ва ғайратини 
аямасликка ҳаракат қилади. Баъзи ота-оналаримиз тажрибасизлик қилиб 
“Боламни яхши едирсам, ҳеч кимдан кам қилмай кийинтирсам, ҳаётда ўз 
ўрнини топа олиши аниқ”, деб нотўғри фикрга борадилар. Тўғри, бундай ота-
оналарнинг фарзандлари жисмонан соғлом бўлиши мумкин, лекин уларнинг 
руҳий, ақлий ва маънавий жиҳатдан ривожланиши ҳам етарли даражада 
бўлса нур устига нур бўлар эди. Афсуски, барча болаларнинг руҳий ва ақлий 
ривожланиши бир хил бўлавермайди. Баъзи кичкинтой предметнинг номини, 
шаклини, рангини ва ҳоказоларни тез англай олса, бошқа бир кичкинтойга бу 
нарсаларни англаши учун бир оз туртки керак бўлади. Ушбу турткини 
болажонларга, авваламбор оналари берадилар. Чунки бола дунёга келиши 
биланоқ асосан онаси билан мулоқотда бўлади. Ушбу ўзаро мулоқот кўпинча 
бола қизиқишларининг шаклланиши, атрофдаги инсонлар билан муносабати, 
келажакда боланинг қандай инсон бўлиб етишишига хизмат қилади.
Шунинг учун ҳам болалар тарбиясининг қай даражада эканлигини 
уларнинг оналари билан бўлаётган ўзаро муносабатларидан билиб олиш 
мумкин. Ўсаётган боланинг ҳар жиҳатдан соғломлиги ва унинг етук шахс 
сифатида камол топишида нафақат онажонларнинг, балки буваю 
бувиларининг ўрни беқиёслигини гапирмасак ҳам бўлади. Бундан ташқари 


бола руҳиятининг ривожланишида атроф-муҳит, шунингдек, таълим-тарбия 
ҳам муҳим роль ўйнайди. Боланинг психологиясини билиб олган катталар, 
унинг қобилияти, қизиқиши, ички ҳис-туйғулари ҳақидаги тасаввурга эга 
бўлишлари мумкин. Бу эса, унга тарбия беришда энг самарали воситалардан 
бири бўлиб хизмат қилади. Буюк рус ёзувчиси Лев Толстой айтганидек, 
бола 5 ёшга киргунча 17 ёшар боланинг эллик фоиз интеллектига эга бўлади.
Шунинг ўзи бу ёшдаги болаларнинг тарбияси нақадар аҳамиятли 
эканлигини кўрсатиб турибди.
Демак, ушбу даврдаги тарбияни бола шаклланишида асосий босқич деб 
ҳисоблаш ўринли бўларди. Муассаса ва оила болани тарбиялашда давлат 
сиёсатига асосланган ягона концепцияга мувофиқ иш олиб бормоғи зарур. 
Тарбиянинг турлари ҳақида гапирганда, эслаш зарурки, одатда ўқув- методик 
қўлланмаларда боғча болалари тарбиясининг турлари қуйидаги тартибда 
берилади: жисмоний, ҳиссий, ижтимоий, когнитив. Биз бундай тартибга 
қўшилолмаймиз ва когнитив биринчи ўринга қўйиш керак, деб ҳисоблаймиз, 
чунки ўйлаш билишдан бошланади. Фикримизча, тартиб жиҳатидан тарбия 
турларининг кетма-кетлик қуйидагича бўлгани маъқулроқ: когнитив, 
ҳиссиёт, жисмоний, ижтимоий. Тарбия жараёнида оила билан муассаса 
ўртасида узлуксиз муносабатлар бўлиши зарур: оиладан муассасага, 
муассасадан яна оилага ва ҳ.к. 
Маълумки, бу ёшдаги болалар ҳали оилага кўпроқ боғлиқ бўлади. Оила 
уларнинг ижтимоийлашувига (социализациясига), яъни, жамиятга кириб 
боришига масъулдир, бу ердам кўпроқ боғча орқали амалга оширилади. 
Шунинг учун боғча қанча аҳамиятли бўлмасин, бу ёшдаги болалар учун оила 
тарбия масаласида биринчи ўринда туради. Бола уйда ўрганганини боғчада 
давом эттиради ва боғчада оиладаги тарбия маълум даражада коррекция 
қилинади, 
яъни, 
тарбиянинг 
нотўғри 
жойлари 
тузатилади, 
етишмовчиликлари тўлдирилади. Боғча боланинг оиладаги ҳаётидан, оила 
эса фарзанднинг боғчадаги ютуқлари ва камчиликларидан хабардор бўлиб 
туриши мақсадга мувофиқ. Характердаги ва тарбиядаги камчиликларни ҳам 


билиб, уларни ўз вақтида ҳамкорлик асосида бартараф этиш - энг муҳим 
масалалардан бири. 
Оила - тарбиянинг асосий базаси, ўчоғи. Оила боғчадаги муҳитдан 
хабардор бўлмоғи зарур, боғча эса оиладаги. Ўшанда боланинг тарбияси 
самарали бўлади. Ота-оналар томонидан "боғча бундай бўлиши керак", 
боғча ходималаридан томонидан эса "ота-она бундай бўлиши керак" деган 
гапларни тез-тез эшитиш тўғри келади. Боғча билан оила - бу ўзаро 
норозичиликлар билдириш, бир-бирини пойлаб, айб қўйиш жойи эмас. Оила 
ва боғча ўртасидаги бундай конфронтация, қарама-қаршилик яхшиликка 
олиб бормайди, бундан иккила томон ҳам ютқазади. Лекин энг кўп зарар 
кўраётган бу ерда болажон бўлади. Шунинг учун оила ва боғча бола 
тарбиясида ўзаро ҳамкор эканлигини ҳеч қачон эсдан чиқармаслик зарур. 
Ўзаро мажбурият, жавобгарликни ҳис қилиш муҳим эканлигини доимо эслаб 
туриш лозим. Диққат марказида оила аъзолари ёки тарбиячиларнинг 
манфаатлари эмас, балки боланинг қизиқишлари ва тақдири туриши керак. 
Ота-она боғчани қўшимча ташвиш деб билмасликлари даркор, боғча, ўз 
болалари каби, улар ҳаётининг бир қисмии бўлмоғи керак. 
Ҳамкорликнинг ҳар хил турлари бор: мактублар, кундаликлар, мақтов 
ёрлиқлари ("бугун сизнинг болангиз ... мусобақасида биринчи ўрин олди...), 
эълонлар тахтаси, ахборот варақалари, боғчада оила хоналари, кутубхона ва 
ўйинлар хонаси, хонадонларга ташриф буюриш, ота-оналарнинг боғчадаги 
йиғилиши ва учрашувлари, ота-оналар қўмитасининг фаолияти, суҳбатлар, 
сўровнома, боғ сайри, болалар майдончаларини жиҳозлаш, варрак фестивали, 
бадиий фаолият таом тайёрлаш, устачилик, тикувчилик ва бошқалар.
Масалан, спорт мусобақаларининг ўзи бир дунё бўлиб, болаларга қанча завқ 
бағишлайди.
Тарбия йўналишлари бўйича мақсадли дастурлар яратиш ва уларни 
бажариш - муҳим аҳамиятга эга бўлган жараён. Тадбирларни ўтказишда 
амалий жиҳатдан реал, бажариб бўладиган дастурлар зарур. Тадбирларнинг 
турлари кўп: қуғирчоқлар театрига бориш, паркларда сайр қилиш, 


аттракционаларда ўйнаш, бирга Наврўз, Мустақиллик ва бошқа байрамларни 
ўтказиш ва ҳ.к.. Уларнинг ҳар бирига ўзига хос ва ўзига мос дастур керак. 
Дастурларнинг тузилиши ҳақида тажрибамиз билан ўртоклашмоқчимиз. 
Дастурда тадбир қачон, қаерда, қандай ўтади, улар учун ким масъул, қайси 
ота-оналар ёрдамга чақирилади ва бошқ. Масъуллар болалар гуруҳларига ёки 
иш турларига қараб бўлиниши мумкин. Тадбирга нимани ва қай тарзда 
тайёрлаш зарур, уни ўтказиш тартиби қандай бўлади, тадбир қанча вақт 
давом этади, натижалар қандай ўрганилади.
Тадбир ўтказиш бўйича одатдаги сценарийни келтирсак. Ҳар бир тадбирни, 
у самарали ўтиши учун, олдиндан тайёрлаш зарур. Ҳеч бўлмаганда унинг 
дастури ва ўтказиш тартиби ишлаб чиқилиши керак. Мазкур хужжатларда 
тадбир қачон ва қаерда бошланиши, нима мақсадда ўтказилиши, унда кимлар 
қатнашиши, кимлар ёрдамчи ва кимлар меҳмон сифатида чақирилиши, 
тадбир қандай бошланиши, у қандай қилиб давом эттирилиши ва нима билан 
якунланиши ҳамда бошқа шу каби маълумотлар ўз аксини топиши зарур.
Шу билан бир қаторда тайёргарлик пайтида тадбирнинг асосий қисмига 
алоҳида урғу берилади: Тадбир сценарийсини қанча тўлиқ ва батафсил 
ишлаб чиқилса, у шунча самарали ўтади. Унда бирор бир нарса эсдан 
чиқмаслиги зарур. Акс ҳолда уни тайёрлаган ходимлар ҳам, ёрдам берайтган 
ота-оналар ҳам тадбир пайти шошилиб қоладилар. Бу эса мазкур муассаса 
обрўйига салбий таъсир этади. Меҳмонларга тадбир ҳақида буклетлар, 
маълумотномалар берилса унинг самараси янада ошар эди. Тадбирни ўз 
вақтида ва тўғри режалаштириш, ўша куни керак бўладиган материалларни 
олдиндан ва етарли даражада тайёрлаш, сценарийни тўлиқ ишлаб чиқиш, 
тадбир давомида унга риоя қилиш - тадбир яхши ўтишини таъминлашнинг 
асосий йўлидир. 



Download 0,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish