“Мактабгача ёшдаги боланинг нутқ маданиятини ўстиришда мтм ва оила ҳамкорлиги”



Download 0,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/23
Sana21.02.2022
Hajmi0,88 Mb.
#39565
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   23
Bog'liq
maktabgacha yoshdagi bolaning nutq madaniyatini ostirishda mtm va oila hamkorligi (1)

Мактабгача ёшдаги бола нутқининг ривожланишининг педагогик шарт- 
шароитлари. 
“Таълим тўғрисида”ги қонунда мактабгача таълим тўғрисида шундай 
дейилади: “ Бу таълим олти етти ёшгача оилада, болалар боғчасида ва мулк 
шаклидан қатъий назар бошқа таълим муассасаларида олиб борилади”.
Бу ўқув методик-тадқиқотларни яратишда нафақат болалар боғчаси, 
балки оила шароитини ҳам ҳисобга олиш заруриятини келтириб чиқаради. 
“Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”да мактабгача таълимнинг асосий 
йўналишлари қуйидагича белгиланади: “Мактабгача таълим бола – соғлом 
ҳар томонлама камол топиб шаклланишини таъминлайди, унда ўқишга 
интилиш ҳиссини уйғотади, уни мунтазам таълим олишга тайёрлайди”.
Ушбу хужжатда мактабгача таълимни ривожлантиришнинг муҳим вазифаси 
қуидагилардан иборат деб кўрсатилади.
– Замонавий ўқув-услубий қўлланмалар ва техника воситалари, 
ўйинчоқлар ва ўйинлар яратиш.
– Мактабгача катта ёшдаги болаларни халқнинг бой маданий-тарихий 
мероси ва умумбашарий қадриятлар асосида маънавий-аҳлоқий 
жиҳатдан тарбиялаш учун шарт-шароитлар яратиш учун зарур.


Ушбу вазифани амалга ошириш учун юқоридан бериладиган кўрсатмаларни 
кутиб ўтирмасдан ички имкониятлардан ҳам унумли фойдаланиш зарур деб 
ҳисоблаймиз. 
Мактабгача катта ёшдаги болалар нутқини ривожлантириш муаммосини 
тадқиқ эта бориб биз бошланғич синф таълимидаги изчилликни ҳисобга 
олдик.
Бу эса болаларнинг нутқини ўстирмасдан туриб амалга ошириб бўлмайди. 
Шу боисдан мактабгача катта ёшдаги болаларнинг теварак-атрофни 
ўрганишда нутқни ривожлантиришнинг самарадор йўллари ҳамда 
воситаларини ишлаб чиқаришнинг тадқиқот муаммоси сифатида белгиладик. 
Методист олимларнинг кўпчилиги болалар боғчаларида болаларнинг 
нутқини ўстириш шарт-шароитларини тўғри таъкидлайдилар. Мазкур 
муаллифнинг камчиликлари бола шахсиятига салбий таъсир кўрсатади. 
Хусусан бола тенгдошлари билан мулоқотда қўрс, одамови, қундсиз бўлиб 
қолади. Бундан ташқари, бундай болада теварак-атрофни ўрганишга бўлган 
қизиқиш пасаяди, кейинчалик эса мактабда дарсларни ўзлаштирмасликка 
сабаб бўлади.
Эълон қилинган тадқиқот усулларини умумлаштириб ўрганган ҳолда 
уларнинг кўпчилигича мактабгача ёшдаги болаларда нутқ маданиятини 
шаклланишга оид вазифаларни ҳал этишга нисбатан қуидагича ёндашув 
зарурияти аниқланган.
– Товушларни тўғри талаффуз қилишни шакллантириш болада аввало 
нутқ эшитиш шаклланади, талаффузни у кейинроқ эгаллайди;
– Аниқ талаффуз ҳосил қилиш (сўз ва сўз бирикмаларини дона-дона ва 
аниқ талаффуз қилиш); 
– Сўзни талаффуз қилганда урғуни тўғри қўйиш устида ишлаш;
– Нутқнинг орфоэпик жаҳатидан тўғрилиги устида ишлаш (бу намунавий 
адаби талаффуз қоидаларининг жами);
– Нутқ суратини ривожлантириш;


– Нутқнинг ифодалилигини шакллантириш (нутқнинг табиий, эркин, 
яъни нутқнинг онгли ифодаланиши);
– Нутқий алоқа кўникмаларини тарбиялаш;
– Нутқий нафас олишни шакллантириш;
– Ўз фикрини эркин ва изчил баён этиш малакасини шакллантириш. 
Кузатишлар асосида шундай хулосага келдикки мактабгача ёшдаги 
болаларда нутқий алоқани тарбиялашда тарбиячи ва ота-оналарнинг роли 
бениҳоят каттадир.
Болалар нутқи устида ишлаш жараёнида
а) тенгдошлари билан суҳбатда хушмуомала бўлишларига; 
б) сўзлашганда суҳбатдошининг юзига қараб туришига;
в) қўлларини бамайлихотир ҳолатда туриб турушига эътибор бермоқ зарур.
Бизга маълумки тил билан тафаккур ўртасида узвий алоқа мавжуд.
“Ҳақиқатдан ҳам тил билан тафаккур бир–бирисиз яшамайди – деб ёзади 
А.М.Бородич. – Гарчи тил билан тафаккур бир-бирисиз яшай олмаса ҳам 
улар ўзида айнан бир ҳодисани ифодалайди. Тафаккур – объектив 
борлиқнинг интифоси, тил эса – ифода усули, фикрни бошқа кишиларга 
бериш ва мустаҳкамлаш воситаси. Сўз билан тушунча диалогик тарзда бир-
бирини тақоза этади”.
Манбаълар шуни таъкидлайдики, мактагача ёшдаги болаларнинг сўз 
бойлигини режали тарзда ихчил кенгайтириб бориш зарур.
Болаларнинг нутқини тўғри ривожлантириш учун
а) нутқ ўстиришга доир теварак-атроф объектларини олдиндан ажратиш ва 
улар билан таништириш.
б) болаларнинг эслаб қолиши ва тўғри талаффуз этиши сўзлашганда тез-тез 
фойдаланиши аҳамиятини тушунтириши зарур бўлган сўзларнинг тахминий 
рўйхатини тузиш лозим.
Мактабгача ёшдаги болаларнинг фаол луғатини бойитишга уларни теварак-
атроф билан таништириш муҳим восита ҳисобланади. Тадқиқотчи 


А.М.Бородич шундай деб ёзади: “ Болаларни борлиқ билан таништиришнинг 
иккита йўли бор:
1) ҳиссий органлар билан ташқи оламни бевосита идрок этиш – болалар 
предметларни кузатадилар, ушлаб кўрадилар, эшитадилар, татиб кўрадилар, 
у билан ҳаракат қиладилар;
2) болалар теварак-атрофдагилар ҳақид бевосита малумот оладилар: ота-
оналар томонидан меҳнат кишилари тўғрисида табиат билан боғли ҳаёт 
ҳақида гапириб берадия, болалар кузатган ҳодисаларини тушунтиради, китоб 
ўқиб беради, расмлар, диафилмлар, кинофилмлар намойиш этади.
Худди мана шу тавсиялар матабгача ёшдаги болалар билан олиб бориладиган 
тевара-атроф объектларини таснилаш учун асос сифатида қабул қилиниши 
мумкин. Шу билан бирга болаларда фаол ва пассив луғат бойлиги аста-секин 
ортиб боради, нутқ ривожланади.
Мактабгача ёшдаги бола эшитган, маъносини тушунадиган, эслаб қоладиган 
ҳамда қўллайдиган сўзларни аста секин теварак атроф билан танишиш 
жараёнида ота-оналари, тенгдошларининг ахборотлари орқали шунингдек 
ахборотлари орқали шунингдек ўзининг унча кўп бўлмаган сўз заҳирасида 
таяниб билиб олади. Бола ўсиб боради, унинг эҳтиёжлари кўпаяди, янги 
истаклари, қизиқишлари пайдо бўлади.
Бироқ ота-она, тарбиячининг ақлий-аҳлоқий, меҳнат ва бошқа турлари бир 
маромда (боланинг ёшига мувофиқ) амалга оширилиши учун мактабгача 
ёшдаги болалар луғатдаги сўзлар миқдори устида етарлича ўйлаб 
кўрилмайди. Афсуски, бу масалага тадқиқотчилар томонидан ҳам тегишли 
даражада эътибор берилмайди. Таълим-тарбиявий жиҳатдан ниҳоятда 
долзарб бўлган бу муаммо назарий-методологик ва методик жиҳатдан тадқиқ 
этилмаган ва ишланмаган.
Ҳозирги даврда тадқиқотчилар мактабгача ёшдаги болалар учун (шу 
жумладан нутқни ривожлантириш бўйича ҳам) намунавий фаол ва пассив 
сўзлар луғатини тузулишлари ҳам кун тартибидаги долзарб масаладир. 
Айниқса 5,6 ва 7 ёшдаги учун луғатлар тузиш ғоят муҳимдир.


Шу билан бирга нафақат сўзларнинг миқдорий таркибини аниқлаш (1500-
2000 ёки 3000-4000 сўз) балки, уларни мавзулар ва ҳаётий аҳамияти бўйича 
ҳам ҳисобга олиш муҳимдир. 
Шундай қилиб, мактабгача катта ёшдаги болалар нутқини режалии тарзда 
ривожлантириш учун нафақат теварак-атрофни ўрганиш объектлари асосли 
равишда танлаш балки, айни пайтда энг аҳамиятли сўзларни уларнинг мавзу 
жиҳатдан хилма-хиллиги бўйича ўрганишни таъминлаш ҳам долзарб 
масалаладир. Мактабгача ёшдаги болаларнинг теварак-атрофни ўрганишда 
нутқни ривожлантириш учун назарда тутиш лозим бўлган сўзларни мавзу 
жиҳатдан гуруҳларга қуйидагича бўлиш мумкин: 

ота-оналар қариндош-уруғлар, тенгдошлар билан боғлиқ сўзлар. 

Маиший предметлар, ўйинчоқларни англатадиган сўзлар. 

Бола яшаб турган жойдаги предметлар ва бошқа нарсаларни 
англатадиган сўзлар. 

Ҳовли, кўча, хиёбон, боғ, томорқадаги нарса предметларни англатувчи 
сўзлар. 

Ҳайвонот олами, қушлар, судралиб юрувчилар, ҳашаротларни 
англатувчи сўзлар. 

Жонсиз табиат объектларини англатувчи сўзлар; 

Инсон касб фаолиятини ҳар бир турларини англатадиган сўзлар; 

Буюмлар, мосламалар, асбоб-ускуналар, машиналар, материаллар ва 
ҳоказоларни англатувчи сўзлар; 

Педагогика, психология, социология, тарих кабилар билан боғлиқ 
сўзлар; 

Ижтимоий – сиёсий ҳодисалар билан боғлиқ бўлган сўзлар. 
Болалар боғчаларида мактабгача катта ёшдаги болалар айрим сўзларни 
ўрганиш билан бир қаторда ибораларни талаффуз қилишлари, 
ўрганишлари уларнинг боғланишли нутқини ўстиришда самарали таъсир 
кўрсатар экан. 


Маълумки , мактабгача катта ёшдаги болалар нутқини ривожлантириш 
фаолиятнинг ҳар хил турларида амалга оширилади. Жумладан:
- табиат объектлари билан таништириш машғулотларида; 
- бадиий асарлар билан таништириш машғулотларида; 
- савод ўргатишда; 
- ўйин фаолиятида; 
- ижтимоий фойдали меҳнат жараёнида турли услублар бажарилишида
тадқиқотчилар И.Р Федеренко ва ва Г.А. Фемечевалар методик 
жиҳатдан муҳим ғояни илгари сурадилар. 
“ Болаларни нутққа ўргатиш, - деб ёзади улар, унга тил материалларни ( 
органларини машқ қилдириш)” тил белгилари ёрдамида ( эҳтиос ва 
туйғуларни машқ қилдириш) борлиқни баҳолашни, ифодалашни ўргатиш 
адабиёт меъёрларини эслашга осонлаштиришга кўмак бериш демакдир” . 
Бола томонидан нутқни ўзлаштиришга асосли ёндашув билан келишган 
ҳолда биз шунга эътиборимизни қаратдикки, қўлланма муаллифлари тез-
тез “ёрдам бериш”, “ машқ қилдириш” ва бошқа ибораларни 
қўллайдилару, бироқ қай тарзда ёрдам бериш машқ қилдириш муаммосига 
кам эътибор қаратадилар. 
Нутқ ўстириш бўйича аниқ мақсадга қаратилмаган машқлар болаларнинг 
боғланишли нутқини ўстиришда ижобий таъсир кўрсата олмаслиги 
мумкин. Мактабгача катта ёшдаги болалар нутқини ривожлантиришнинг 
қулай шарт-шароитларини аниқлаш натижасида, уларнинг теварак-атроф 
объектларни ўрганишда қуйидаги методлардан фойдаланган ҳолда 
ишларни режалаштириш мақсадга мувофиқдир.

Download 0,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish