2.2. Мактабгача ёшдаги боланинг нутқ маданиятини ўстиришда
оиланинг роли.
Ўзбек оиласининг ўзига хос бетакрорлиги, ўзбекона одоб-аҳлоқ, расм-
русумлар, урф-одат, миллий қадриятлар, анъаналар, таълим-тарбия,
маънавий етукликка интилиш кабиларининг барҳаётлигидир. Болаларни
таълим тарбиясига, билим олишига асосий замин яратувчи маскан оиладир.
Болаларга инсонийлик, авваламбор, оилада, ота-оналардан ибрат олган
ҳолда шаклланади.
Ота-она болага бошидан таълим-тарбияни нутқ маданиятини
одамийлик ҳислатларини қунт билан сингдириб борилса етук-баркамол,
соғлом, мустақил фикрловчи, энг асосийси одобли шахс бўлиб етишадилар.
Инсон ҳаётида билим олишга интилишни, ватанни севмоқни, ардоқлашни,
катталарни хурмат қилишни, муомила маданиятини ота-онадан ўрганади.
Оила биринчи навбатда – таълим-тарбия маскани, яъни маънавий, ахлоқий,
маданий тарбия маскани ҳисобланади.
Мактабгача ёшдаги болаларга маънавий, ахлоқий, маданий тарбия
беришнинг йўллари ва воситалари хилма-хил бўлиб, булар ичида
болаларнинг нутқи масаласи алоҳида ўрин тутади. Фарзанд ота-онанинг
бахти ва бойлиги ҳисобланади. Фарзанд ота-онанинг болаларни севиш ўз
навбатида болаларнинг ота-оналардан ўрганган, эришган муомалалари,
сўзлашиш маданияти болаларнинг ота-оналарини астойдил хурмат қилиши
оила кўрки бўлиб ҳисобланади.
Ота-онанинг шахсий намунаси бола тарбиясининг энг муҳим
методларидан бири ҳисобланади. Ота-оналарнинг ўзаро бир-бирлари билан
суҳбатлашиши овозларининг паст-баландлиги, сизлаб гапиришлари, юриш-
турушлари, муносабатларининг таъсири остида ўсиб-улғайишлари шулар
жумласидандир. Ота-оналарнинг шахсий намунаси бола тарбиясининг энг
муҳим методларидан бири ҳисобланади.
Болаларни юксак ахлоқли ва одобли қилиб тарбиялаш қадим
замонларданоқ барча халқнинг орзуси, истаги бўлиб келган, ота-оналар ўз
болаларида меҳнатсеварлик, катталарга хурмат, ўзидан кичикларга шафқатли
бўлиш ва ғамхўрлик қилиш, ёвузликка нафрат каби ижобий хислатларни
шакллантиришга ҳаракат қиладилар.
Баъзи оилаларда ота-оналарнинг ўзаро келишмовчиликлари сабабли
болалар ҳаётда жуда қийналадилар. Бундай оилаларда бўлиб турадиган
жанжал-тўполонлар, ҳақоротли сўзлар оилада ўсиб келаётган фарзандларга
катта таъсир этади. Болаларда ота-онага бўлган ҳурмат йўқолади. Бола
юриш-туриш ва ўзаро муносабат қоидалари, ёшларнинг ота-она ва катталар
олдидаги бурчи, меҳнати, касб-кори ва уларнинг инсон ҳаётидаги роли
ҳақида дастлабкир тушунча ва тасаввурларни оилада оладилар. Одоб ҳамда
маънавий ҳаёт оилада уйғонади. Шунинг учун ота-онанинг жамият олдидаги
энг катта ва биринчи вазифаси фарзандларнинг қобилиятлари ва
қизиқишларига эътибор берган ҳолда уларга тўғри таълим-тарбия
беришларидиир.
Бугунги кунда фарзандларнинг эҳтиёж ва интилишлари асосида юксак
даржада таълим-тарбия бераётган оилалар жуда кўп. Бола ҳар қадамда ҳар
дақиқада катталардан таъсирланади, ўрганади, эшитган, кўрганларини
такрорлайдилар.
Ота-оналардан мулоқотга кириш маданиятини ўрганадилар, бу нарса
кейинчалик уларнинг ҳаёти мазмунини белгилайди. Ота-оналар болаларига
нутқ маданиятига мувофиқ нимани қандай гапириш мумкин, нимани
айтмаслик кераклигини яхши биладилар.
Нутқ маданияти инсон маънавий маданиятининг таркибий қисми
ҳиобланади. Нутқ маданияти, бу аввалало фикрлаш маданиятидир. Ота-
оналар авваламбор болаларнинг нутқ маданиятини назорат қилиб
боришлари, болалари нутқига жиддий эътибор беришлари, мулоқотда нутқ
этикет қоидаларига риоя қилишлари, бола нутқини такомиллаштиришни
тўғри йўлга қўйишлари керак.
Ҳар бир оила умумжамият талаблари асосида фаолият юритади. Жамият
тараққиётининг ривожи эса унинг бағрида мавжуд бўлган оилаларнинг
ижтимоий, иқтисодий ва маънавий қиёфасининг шаклланганлик
даражасида бевосита боғлиқдир.
Оила бола учун энг асосий тарбиявий муҳит бўлиб, бу муҳитда шахс
камолоти муҳим ҳисобланган хулқ-атвор, ирода, характер ва дунёқараши
шаклланади.
Оилавий муносабатлар фарзандларнинг ақлий, руҳий камолотини
таъминлабгина қолмасдан, ота-оналарда ўзига хос фаолликни ҳам юзага
келтиради. Оилада қарор топган соғлом маънавий-руҳий муҳит
фарзандларнинг етук баркамол бўлиб вояга етишишлари учун беқиёс
аҳамиятга эга.
Ота-оналар ўз ижтимоий бурчини бажарар эканлар, фарзандларнинг
меҳнатга, уни ташкил этувчиларга нисбатан меҳр-муҳаббат, хурмат
туйғйсини шакллантириш уларни ижтимоий фойдалимеҳнатга тайёрлаш,
турли кўринишдаги муносабатларни меъёрларга оғишмай риоя этиш, соғлом
турмуш тарзини яратиш кўзда тутилади. Оила жисмоний ва психологик
жиҳатдан соғлом, маънавий баркамол ўсишларида уларнинг кундалик ҳаётий
режимига амал қилишлари ниҳоятда муҳимдир.
Оилада уюштириладиган суҳбатлар алоҳида диққатга сазовордир. Одоб-
аҳлоқ тўғрисида уйуштириладиган мулоқотлар фарзандларнинг кундалик
фаолиятида, сайру-саёҳатда самарали натижа бериши шубҳасиз.
Ҳозирги замон талабларига мувофиқ, оилада она тилини, адабий
талаффуз меъёрларига биноан барча товуш ва сўзларни аниқ ва тиниқ
талаффуз этиб сўз бойлигини ривожлантирмоғи лозим. Болалар шахсини
ривожлантириш борасида йўл қўйиладиган камчилик ҳали-ҳануз оилаларда
етарли даражада эмас. Ота-оналарнинг болаларга бепарволиклари
сўзлашганда нутқ маданиятига аҳамият бермасликлари оилада бола
нутқининг бузилишига оилб келмоқда.
Оилада болалар ўртасидаги ўзаро муносабатлар тизими биргаликда
уюштириладиган ўйинларда, сайрларда юқори даражада шаклланади.
Болаларнинг нутқ маданиятини шакллантиришда оиладаги катталару,
кичиклар, тенгдошлари билан қиладиган муомалалари кўпроқ рол ўйнайди.
Фарзандларнинг ўз ҳаракатлари ва ҳулқини бошқара билиши диққат, фикр
ва хотира сифатини оширишга таъсир кўрсатади. Хулоса қилганда оилада
бирон-бир ютуққа эришиш тарбияга боғлиқ. Шунинг учун ҳам оилада
тарбия маданий хулқ-атвор, одатларини шакллантиришга муайян даражада
эътибор бериш, уларда яхшилик, камтарлик, адолатлик, виждонлилик
тўғрисидаги аҳлоқий тасаввурларни таркиб топтириш ва шу хилдаги
муносабатларни тарбиялаши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |