Мактабгача ёшдаги болаларнинг психологик ривожланиш диагностикаси.



Download 1,96 Mb.
bet1/20
Sana14.07.2022
Hajmi1,96 Mb.
#795064
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20
Bog'liq
2 5260328549453136584



Мактабгача ёшдаги болаларнинг психологик ривожланиш диагностикаси.
(мактабгача таълим муассасалари психологлари, тарбиячлар
ва ота- оналар учун қўлланма)

6-7 «ЁШЛИЛАР МЕТОДИКАСИ»

Т ест суҳбати мактабга тайёрликни ташхис қилиш
Таклиф этилаётган ўқув қўлланмада болаларнинг мактабга тайёрлигини ташхис қилишнинг иккита асосий методикаси — Керн-Йирасек методикаси ва А. Венгернинг «График диктант» методикаси берилган. Берилган бу методикалар ўқув фаолиятини таъминловчи руҳий жараёнларнинг шаклланганлик даражаси бўйича етарли маълумот беради. Шу билан бирга муваффақиятли ўқув фаолияти учун когнитив жараёнлар (ҳис этиш, қабул қила билиш, эътибор, хотира, фикрлаш) ва боланинг лойиҳалаш асаб-руҳий статуси шаклланган бўлиши керак. Шунинг учун ҳам «Психолог сандиқчаси»да бола шахсининг ҳам билиш соҳасини, ҳам асаб руҳий статусини ташхис қилиш имконини берувчи методикалар мавжуд («Болалар проектив расми»).
Мактабгача ва кичик ёшдаги болалар билан ишлаш тажрибаси шуни кўрсатадики, боланинг нутқи ривожланганлигини ҳамда умумий билиш доирасини таш-хис қилиш доирасида тест суҳбати мактабга тайёрликни ташхис қилишнинг муҳим босқичи ҳисобланади. Бу нарса боланинг ижтимоий етуклик даражаси ҳақидаги маълумот сифатида қаралиши мумкин.
Тест суҳбати тестдан қуйидаги жиҳатлари билан фарқ қилади:

  • тест — ўзаро муносабатларнинг қатъий стандартлаштирилган ҳолати, тест суҳбати қатъийлик ва вақтни чегаралашдан қочишни кўзда тутади;

  • тест натижаларини тест калити билан, яъни даражалар, савиялар ва шу кабилар билан солиштириш мумкин. Тест суҳбатида эса бундай қатъийлик йўқ;

  • тест натижалари психологнинг субъектив баҳосидан, синалаётган шахснинг қабул қилиш хусусиятларини баҳолашдан ҳоли;

  • суҳбат натижалари боланинг руҳий ривожланишини тавсифлаш учун асос бўла олмайди. Улар фақат психологнинг субъектив хулосасидан ҳоли бўлмаган қўшимча маълумот каби қаралиши мумкин.

Шу билан бирга суҳбат жараёнида психолог конкрет боланинг ўқишга тайёрлигини аниқлаш учун зарур методикани танлашга ёрдам берадиган жуда муҳим маълумот олиши мумкин. Шунинг учун биз боланинг мактабга тайёрлигини ташхис қилишни тест суҳбатдан бошлашни тавсия этамиз.
Гуруҳ қилиб текширишда тест суҳбати тавсия этилмайди. У 2-3 бола билан ишлаганда қўлланилиши мумкин.
Бола билан суҳбатлашиш жараёнида у сиз билан суҳбатлашишни исташи му-ҳим. Агар сиз болани қизиқтира олмасангиз, сизнинг саволларингизга боланинг берадиган жавобларини унинг ижтимоий етуклик кўрсаткичи сифатида қараш мумкин эмас.
Саволларни имтиҳон эмас, «ишончли суҳбат» тарзида бериш керак. Бола сиз бераётган савол ҳақиқатдан ҳам қизиқарли маълумот олишингиз учун керакли эканига ишониши керак. Таклиф қилинаётган саволлар бироз академик шаклда тузилган. Боланинг ўзига хос томонларини, мулоқот муҳитини, вақт сарфи ва бошқа шахсларнинг иштирокини ҳисобга олиб, саволларга ижодий ёндаши-шингиз мумкин. Қўйилган саволга мос келадиган жавоблар тўғри ҳисобланади. «Онам врач бўлиб ишлайди. Итнинг панжаси хўрозникидан катта». «Онам Комила. Дадам ишда ишлайди» каби жавоблар нотўғри ҳисобланади. Агар савол мураккаб бўлиб, бола жавоб беришга қийналса, унга аниқлаштирувчи саволлар бериш, гап тузиш учун бир неча сўзларни айтиш билан ёрдам бериш керак. Болани руҳлантириш учун шундай қилинади, акс ҳолда бола жим бўлиб қолиши мумкин.

Download 1,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish