Суҳбат натижаларини баҳолаш
Ҳар бир савол учун 1 балл берилади. Қуйидаги ҳолларда 0,5 балл берилади:
психолог болага кўпроқ ёрдам берса;
бола тўлиқ жавоб бермаса;
бола тез-тез хато қилса;
22-30 — бола мактабда ўқишга руҳан тайёр ҳисобланади;
10-21 —мактабга руҳий тайёрликнинг ўртача етуклиги;
0-9 — боланинг умумий билиш доираси паст даражада;
Эслатма
Агар бола 0-9 балл тўплаган бўлса, у ҳолда психолог когнитив жараёнларни, бо-ланинг асаб-руҳий статусини батафсил ташхис қилиб, Керн-Йирасек методикаси-дан фойдаланиши керак бўлади. Ташхис натижалари қийинчилик бўлиши мумкин бўлган руҳий соҳани кўрсатиб беради. Олинган натижалар асосида тузатиш дас-турини тузиш ёки ота-оналар ва педагогларга тавсиялар бериш мумкин.
Агарбола 10-21 баллтўпласа,уҳолда психолог болада қийинчиликлартуғдирган саволларга эътабор бериши ва тегишли ташхис методикаларини танлаши керак.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ
Венгер Л.А., Венгер А.Л. Готов ли Ваш ребенок к школе. — М., 1994 й.
Гуткина Н. И. Психологическая готовность к школе. — М., 1996 й.
Йирасек Я. Диагностика школьной зрелости // Диагностика психического развития. — Прага, 1978 й.
Кравцова Е. Е. Психологические проблемн готвоности детей к обучению в школе —М„ 1991 й.
Особенности психического развития детей 6-7 летнего возраста / Д. Б.
Тест суҳбати учун саволлар
1. Ўз исминг ва шарифингни айт.
2. Ота-онанг исми ва шарифини айт.
3. Катта бўлганингда сен хола бўласанми ёки амакими?
4. Сени опаларинг ва акаларинг борми? Ким кичик? Қанчага?
5. Ёшинг нечада? Бир йилдан кейин неча ёшга тўласан? Икки йилдан кейинчи?
6. Ҳозир эрталабми ёки кундузи-ми?
7. Сен қачон нонушта қиласан?
8. Сен қаерда яшайсан? Уй манзилингни айт?
9. Даданг ким бўлиб ишлайди? Онангчи?
10. Сен расм чизишни ёқтирасанми? Бу қалам (лента, кўйлак, ўйинчоқ) қанақа рангда.
11. Ҳозир йилнинг қайси фасли? Нима учун сен шундай деб ҳисоблайсан?
12. Қачон конкида учиш мумкин — қишдами ёки ёздами?
13. Қор нима учун қишда ёғади, ёзда эмас?
14. Врач нима иш қилади? Ўқитувчи-чи? Сотувчи-чи?
15. Мактабда қўнғироқ ва парта нима учун керак?
16. Сен ўзинг мактабга боришни хоҳлайсанми?
17. Ўнг кўзингни, чап қулоғингни кўрсат. Қулоқ нима учун керак?
18. Сен қандай ҳайвонларни биласан?
19. Қандай қушларни биласан?
20. Қайси бири катта: сигирми ёки эчкими? Қушми ёки арими? Итнинг панжаси каттами ёки хўрозникими?
21. Қайси бири катта: 8 ёки 5? 7 ёки 3? 3 дан 6 гача сана. 9 дан 2 гача сана.
22. Бировнинг нарсасини бехосдан синдириб қўйсанг нима қилиш керак?
23. Дангасалик нима учун ёмон хислат ҳисобланади?
24.Яхшилик ва ёмонлик бир-биридан нимаси билан фарқ қилади?
25. Инсоннинг инсонга ҳурмати нималарда кўринади? Масалан, сен тарбиячига ҳурматингни қандай ифодалайсан?
26.Қандай «сеҳрли сўзларни» биласан? Одамлар нима учун уларни ишлатади?
27. Ватан нима?
28. Ватанимиз пойтахти қаер?
29. Мамлакатимиз президенти ким?
30. Қайси мамлакатлар бизнинг қўшнимиз эканлигини биласанми?
________________________
Do'stlaringiz bilan baham: |