Тақризчи: С.Тўйчиев
Мактабгача таълим тингловчиси нопедагог Рахмонова Дилнозанинг “Мактабгача таълим муассасаларида жисмоний тарбия ва спорт байрамларини ташкил қилиш” мавзусида ёзган битирув малакавий ишига илмий рахбар п.ф.н., доцент А.Т.Содиқов томонидан
ХУЛОСА
Бугунги кунда мамлакатимизда таьлим тизимини такомиллаштириш, Ватан равнақини таъминлайдиган ёш авлодни тарбиялаб вояга етказиш масалаларига жиддий эьтибор берилмоқда. Бу борада мухим қадамлардан бири Ўзбекистонда илк бор “Кадрлар тайёрлаш бўйича миллий дастур” хамда “Таьлим тўғрисида”ги қонуни қабул қилиниши катта ахамиятга эга.
Ўзбекистон Рспубликаси мустақилликка эришгандан сўнг жисмоний тарбия ва спортга катта эьтибор берилмоқда. Республикамиз спортчилари Осиё ҳамда жаҳон миқёсидаги мусобоқаларда юқори натижаларга эришиб Ўзбекистон байроғини юқорига кўтармоқда.
Рахмонова Дилнозанинг битирув малакавий иши кириш, II боб, хулоса, илова, амалий тавсиялар ва адабиётлар рўйхатидан иборат.
Битирув малакавий ишининг биринчи бобида Жисмоний тарбия машғулотларини ўтказиш методикасини ёритишга ҳаракат қилиш асосларини очиб берган.
Ишнинг иккинчи бобида мактабгача тарбия жисмоний тарбия ва спорт байрамларини ташкил қилиш очиб берилган.
Битирув малакавий ишининг хулоса қисмида қимматли тавсиялар берилган.
Рахмонова Дилнозанинг ишида айрим орфографик хатоликлар мавжуд. Ушбу кўрсатилган камчиликлар битирув малакавий иши қийматини пасайтирмайди.
Рахмонова Дилнозанинг битирув малакавий иши Ўзбекистон Республикаси ДАК нинг берилган талабаларига жавоб беради. Ишни химояга тавсия этаман.
Илмий рахбар: доц.А.Т.Содиқов
А.Қодирий номли Жиззах давлат педагогика институти Жисмоний маданият факультети 910-15-гурух талабаси Баватов Сирмонбойнинг “Малакали футболчиларнинг жамодаги хужум ҳаракатларини тадқиқ қилиш” мавзусида ёзган битирув малакавий ишига Жиззах шахар 7-сонли ўрта мактаб жисмоний тарбия ўқитувчиси Махкамов Ислом томонидан
ТАҚРИЗ
Ўзбекистон ўз мустақиллигига эришгач спортини ривожлантириш соҳасида туб ўзгаришлар амалга оширилди. Давлатимизда жисмоний тарбия ва спортнинг келажак авлодни соғлом қилиб тарбиялашдаги ўрнини ҳисобга олиб спорт ишларини янада такомиллаштириш, унинг замон талаблари даражасида ўқув ва моддий техник базасини яратиш хамда ахолининг спортга бўлган қизиқишини ошириш йўлида мақсадли давлат миқёсидаги тадбирлар ишлаб чиқилиб ҳаётга тадбиқ этилмоқда.
Баватов Сирмонбойнинг “Малакали футболчиларнинг жамодаги хужум ҳаракатларини тадқиқ қилиш” мавзусидаги битирув малакавий иши айнан юқоридаги ҳолатларни ўз ичига қамраб олган. Баватов Сирмонбойнинг битирув малакавий иши кириш, 2 боб, 8 та бўлим, хулосалар, фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат.
Битирув малакавий ишида футболчиларнинг жамоавий тактик ҳаракатларини такомиллаштириш йўллари, малакали футболчиларнинг мусобақа фаолияти тузилиши диагностик тахлили, юкламалар тузилиши ва гурухли тактик ҳаракатларни такомиллаштиришда машқ жараёни ташкил этиш хусусиятлари тўғрисида батафсил маълумотлар келтирилган.
Баватов Сирмонбой битирув ишини ёзишда ютуқлар билан биргаликда камчиликларга ҳам йўл қўйган. Ишда айрим орфографик хатоликлар мавжуд. Ушбу камчиликлар битирув малакавий иши қийматини пасайтирмайди. Аммо шунга қарамасдан Баватов Сирмонбой ўз ишида ижобий натижаларга эриша олган. Баватов Сирмонбой томонидан ёзилган битирув малакавий ишини химояга тавсия этаман.
Do'stlaringiz bilan baham: |