А.Қодирий номли Жиззах давлат педагогика институти Жисмоний маданият факультети 920-15 гурух талабаси Хушвақтова Диноранинг “Ёш футболчиларнинг жисмоний тайёргарлигини ошириш” мавзусида ёзган битирув ишига Жиззах шахар 19-сонли ўрта мактаб жисмоний тарбия ўқитувчиси Жўрақул Туропов томонидан
ТАҚРИЗ
Футбол ўйинида юқори малакали футболчиларни тарбиялаш хар доим хам долзарб муаммо ҳисобланган. Лекин ҳозирги кунда ўқувчиларни тайёрлашда жисмоний тайёргарликни оширишга кам эътибор берилмоқда. Энг аввало болалик давридан бошлаб спорт юкламаларини яхши тақсимлаш керак, жисмоний тайёргарликни ривожлантиришга катта эътибор қаратиш лозим. Инсон чидамли бўлиши учун организмдаги турли тизимларнинг яхши ривожланишига эришиш лозим.
Хушвақтова Диноранинг “Ёш футболчиларнинг жисмоний тайёргарлигини ошириш” мавзусидаги битирув малакавий иши айнан юқоридаги ҳолатларни ўз ичига қамраб олган. Хушвақтова Диноранинг битирув малакавий иши кириш, 2 боб, 7 та бўлим, хулосалар, фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат.
Битирув малакавий ишида ўқувчиларнинг жисмоний ривожланиши ва жисмоний тайёргарликларига бағишланган педагогик адабиётларнинг тахлили, умумий ўрта таълим мактаб ўқувчиларининг ёшга хос хусусиятларига тавсиф, ёш футболчиларда дастлабки жисмоний тайёргарлик кўрсаткичлари, жисмоний тайёргарликни бахолаш тўғрисида батафсил маълумотлар келтирилган.
Хушвақтова Динора битирув ишини ёзишда ютуқлар билан биргаликда камчиликларга ҳам йўл қўйган. Ишда айрим орфографик хатоликлар мавжуд. Ушбу камчиликлар битирув малакавий иши қийматини пасайтирмайди. Аммо шунга қарамасдан Хушвақтова Динора ўз ишида ижобий натижаларга эриша олган. Хушвақтова Динора томонидан ёзилган битирув малакавий ишини химояга тавсия этаман.
Тақризчи: Ж.Туропов
А.Қодирий номли Жиззах давлат педагогика институти Жисмоний маданият факультети 920-15 гурух талабаси Хайитбоева Мафтунанинг “Ёш баскетболчиларни тарбиялашда жисмоний тайёргарликни ўрни” мавзусида ёзган битирув ишига илмий рахбар Т.Алиқулов томонидан
ХУЛОСА
Ўзбекистон ўз мустақиллигига эришгач спортни ривожлантириш соҳасида туб ўзгаришлар амалга оширилди. Давлатимизда жисмоний тарбия ва спортнинг келажак авлодни соғлом қилиб тарбиялашдаги ўрнини ҳисобга олиб спорт ишларини янада такомиллаштириш, унинг замон талаблари даражасида ўқув ва моддий техник базасини яратиш хамда ахолининг спортга бўлган қизиқишини ошириш йўлида мақсадли давлат миқёсидаги тадбирлар ишлаб чиқилиб ҳаётга тадбиқ этилмоқда.
Хайитбоева Мафтунанинг “Ёш баскетболчиларни тарбиялашда жисмоний тайёргарликни ўрни” мавзусидаги битирув малакавий иши айнан юқоридаги ҳолатларни ўз ичига қамраб олган. Хайитбоева Мафтунанинг битирув малакавий иши кириш, 2 боб, 6 та бўлим, хулосалар, фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат.
Битирув малакавий ишида ўқувчиларнинг жисмоний ривожланиши ва жисмоний тайёргарликларига бағишланган педагогик адабиётларнинг тахлили, умумий ўрта таълим мактаб ўқувчиларининг ёшга хос хусусиятларига тавсиф, ёш баскетболчиларда дастлабки жисмоний тайёргарлик кўрсаткичлари, жисмоний тайёргарликни бахолаш, баскетболчиларни жисмоний тайёргарлик турлари тўғрисида батафсил маълумотлар келтирилган.
Хайитбоева Мафтуна битирув ишини ёзишда ютуқлар билан биргаликда камчиликларга ҳам йўл қўйган. Ишда айрим орфографик хатоликлар мавжуд. Ушбу камчиликлар битирув малакавий иши қийматини пасайтирмайди. Аммо шунга қарамасдан Хайитбоева Мафтуна ўз ишида ижобий натижаларга эриша олган. Хайитбоева Мафтуна томонидан ёзилган битирув малакавий ишини химояга тавсия этаман.
Do'stlaringiz bilan baham: |