Болалар билимини текшириш ва мустаҳкамлаш учун саволлар:
Сизнингча энг катта шакл хонамизда қайси буюмда акс этган?
Энг кичик шакл хонамизда қайси буюмда акс этган?
Хонамизда 2 та бир хил шакл борми?
4 та ромб шаклидан энг каттаси нечинчи турибди?
-
5. Саккизбурчакларнинг энг кичиги нечинчи турибди?
Саккизбурчакларни ўзингиз хоҳлаган рангларга бўянг ва қайси қандай рангда эканлигини айтинг.
-
Тарбиячи Фаолият давомида ва якунида болаларни ширин сўзлар билан рағбатлантиради.
Миқдор (Катталик)
Мавзу: Болаларнинг кўз билан чамалаш қобилиятларини ривожлантириш
Мақсад:
Болаларнинг кўз билан чамалаш малакаларини ривожлантириш.
Кутилаётган натижалар:
Болалар буюмларнинг катталикларини (баландлиги ва узунлигини) кўз билан чамалаш орқали фарқлашни ўрганадилар.
Болаларнинг кўз билан чамалаш малакалари ривожланади.
Керакли жиҳозлар:
Турли узунликдаги тахтачалар
Турли машиналар
Турли узунликда ленталар
Фаолиятнинг бориши:
Тарбиячи: Болажонлар, биз сиз билан олдинги Фаолиятларда ҳар хил кўприклар қурганмиз. Ҳозир ўша кўприкларни бир эслаб кўринг. Кўприкларни нималардан қуриш мумкин? Тахтадан, темирдан, қуришимиз мумкин.
Биз бугун сизлар билан, тахталар ва қурилиш материалларидан кўприк қурамиз. Бунинг учун 2 тадан бўлиб ишлаймиз. Ҳозир 2 тадан бўлиб бўлиниш учун мана бу кўприкларнинг расмларни оласиз. Кимларнинг расмидаги кўприклар бир хил бўлса улар биргаликда кўприк қурадилар. Мана болалар 2 тадан бўлиндингиз, энди ўртоғингиз билан қандай кўприк қуришни келишиб олинг ва мана бу материаллардан ўзингизга кераклигини ажратиб олинг. Мен кўприк қуришда сизларга ёрдам берадиган маслаҳатларни бераман. Олдин кўприкнинг узунлиги ва баландлиги қанча бўлишини белгилаб оласиз. Масалан, кўприкнинг узунлигини мана бу тахта узунлигида қилмоқчисиз. Бунинг учун аввало кўз билан чамалаб кўрасиз, қайси тахтанинг узунлиги қўлимдаги тахтанинг узунлигига тенг. Кейин қўлимдаги тахтани чамалаган тахтамиз устига қўйиб ўлчаб кўрамиз. Уларнинг узунлиги тенг экан. Бошқа тахталарни ҳам худди шу усулда ўлчаб кўриб ажратиб оласиз.
Кўприкнинг баландлигини қуриш учун ҳам битта тахтани белгилаб оласиз ва шу тахта узунлигида бошқа тахталарни кўз билан чамалаб кўрасиз. Тўғри келса керак, деб ўйлаган тахтани қўлингиздаги тахтанинг устига қўйиб ўлчайсиз. Уларнинг узунлиги тенг экан. Мана буниси билан ўлчаб кўрамиз. Буниси озгина калта экан, демак бу тахта тўғри келмайди.
Ҳамма тахталарни ажратиб олганингиздан кейин кўприк қуришни бошлайсиз. Ҳамма жуфтликлар кўприкларни қурадилар ва қилган ишларини изоҳлаб берадилар. Болалар ҳаммаси биргаликда қурилган кўприкларни кўриб чиқадилар. Сўнг кўприклардан машиналарни ўтказиб ўйнайдилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |