Макроиқтисодий барқарорликни таъминлашда бюджет-солиқ сиёсати мундарижа


-расм. ЯИМга нисбатан солиқ юкининг ўзгариши динамикаси



Download 260,32 Kb.
bet18/29
Sana24.02.2022
Hajmi260,32 Kb.
#191963
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   29
Bog'liq
Makroiqtisdoiy barqarorlikni ta'minlashda byudjet soliq siyosati

2.7 -расм. ЯИМга нисбатан солиқ юкининг ўзгариши динамикаси
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари асосида тайёрланди.
2017 йилда солиқ юки 20,5 фоизни ташкил қилди, яъни 2012 йилдагидан 1 % га пасайди.
Изчиллик билан амалга оширилаётган, биринчи навбатда солиқ юкини камайтиришга қаратилган оқилона солиқ сиёсати иқтисодиётдаги таркибий ўзгаришларга, хўжалик юритувчи субъектларнинг ишбилармонлик фаоллиги ва молиявий барқарорлигини юксалтиришга хизмат қилмоқда.
Солиқ юкини иқтисодиётдаги таркибий ўзгаришларни эътиборга олган ҳолда камайтириб бориш ўз самарасини берди. Миллий бозорни маҳаллий товарлар (хизмат,иш)лар билан тўйинтираётган, экспортга маҳсулот чиқараётган, ички ва ташқи инвестицияларни ишлаб чиқаришга жалб қилаётган, шунингдек, кичик бизнес субъектлари шаклидаги солиқ тўловчиларга солиқ имтиёзларининг кенгайтирилишига қарамасдан ялпи ички маҳсулот ва давлат бюджетининг даромадлар ҳажмида йил сайин ўсиш таъминланмоқда. Солиқ юкининг камайиши нафақат умумий ҳажмда, шунингдек, унинг таркиби бўйича ҳам камайишга эришилди.
Айни пайтда жами солиқ юки, яъни мақсадли жамғармаларни ҳисобга олган ҳолдаги солиқ юки ҳам пасайиб бормоқда.
Давлат бюджети даромадларини таркибий ва миқдорий жиҳатдан таҳлил қиладиган бўлсак, 2009-2017 йилларда унинг кўриниши қуйидагича булган:
2017 йилда Давлат бюджети даромадлари - мақсадли жамғармаларсиз 26223 млрд. сўмни ташкил этган. Бу кўрсаткич 2009 йилга нисбатан 2,41 мартага ортган. 2017 йилда бюджет даромадлари 2012 йилга нисбатан 123,1 %га ортган.
2.5-жадвал
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети даромадларининг ўсиш суръати (олдинги йилга нисбатан % да)

Йиллар

Жами даромадлар

Бевосита солиқлар

Юридик шахслардан фойда солиғи

Билвосита солиқлар

Ресурс тўловлари ва мулк солиғи

2010

125,4

124,9

118,3

126,1

118,9

2011

125,5

126,8

133,6

119,9

125,3

2012

124,8

120,4

116,2

126,9

126,1

2017

123,1

117,4

103,8

128,4

117,4

Манба: Ўзбекистон Респубикаси Молия вазирлиги маълумотлари, http://www.mf.uz

Солиқ ставкаларининг пасайтирилишига қарамасдан солиқ тизимининг такомиллаштирилиши натижасида бюджет даромадлари муттасил ўсиб бормоқда. Жумладан, жами бюджет даромадлари 2010 йилда 125,4 %га, 2017 йилда эса 123,1 %га ўсган (2.3.1-жадвал).


Бевосита солиқлар бўйича давлат бюджетига тушумлар муттасил кўпайиб боаётган бўлсада, айнан шу солиқларни камайтириш бўйича кўрилган чоралар натижасида бевосита солиқларнинг ўсиш суръати нисбатан пастроқдир. Масалан, 2017 йилда билвосита солиқлар тушуми 128,4 %га ўсгани ҳолда, билвосита солиқлар тушуми 103, %га ўсди.
Ресурс тўловлари ставкаларининг оширилиши, солиққа тортиш базасининг кенгайиши натижасида ресурс тўловлари ва мулк солиғи тушумлари ортиб бомоқда.
Давлат бюджетига солиқ тушумларининг кўпайиши ҳукуматимиз ижтимоий-иқтисодий дастурларни молиялаштириш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш борасидаги тадбирларни амалга оширишига хизмат қилди.
Солиқ тизимида амалга оширилган ислоҳотларнинг самараларидан бири сифатида давлат бюджети тақчиллиги бартараф этилганлиги ва профицит билан бажарилаётганлиигини таъкидлаш мумкин.
Давлат бюджети даромадларининг барқарор ўсиб бориши ва харажатларнинг оптималлашиши натижасида 2005 йилдан буён давлат бюджети профицит билан бажарилиб келинмоқда.
“2017-йилда иқтисодиёт соҳасидаги солиқ юки 21,5 фоиздан 20,5 фоизга, жисмоний шахслар учун даромад солиғининг энг кам ставкаси 9 фоиздан 8 фоизга туширилганига қарамасдан, давлат бюджети ялпи ички маҳсулотга нисбатан 0,3 фоиз профицит билан бажарилди”22.
Иқтисодиётни модернизациялаш ва инновацион технологияларни кенг жорий этиш натижаси ўлароқ кейинги йилларда макроиқтисодий барқарорлик ва иқтисодий ўсиш суръатлари кузатилмоқда. Бунда макроиқтисодий тартибга солиш тизимининг муҳим воситаларидан бири бўлган давлат бюджетининг аҳамияти ғоят юксакдир.


Download 260,32 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish