Макроиқтисодий барқарорликни таъминлашда бюджет-солиқ сиёсати мундарижа



Download 260,32 Kb.
bet21/29
Sana24.02.2022
Hajmi260,32 Kb.
#191963
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   29
Bog'liq
Makroiqtisdoiy barqarorlikni ta'minlashda byudjet soliq siyosati

II Боб бўйича хулосалар
Макроиқтисодий барқарорлик – миллий иқтисодиётнинг барқарор иқтисодий ўсиш суръатларига эришилган, инфлация суръати жиловланган, миллий валюта девалвация даражасининг узоқ муддатли паст суръатларига ва тўлов баланси барқарорлигига эришилган, давлат қарзи ва бюджет тақчиллиги меъёрлар даражасида бўлиши таъминланган, ташқи шокларга барқарор тура олиш қобилиятига эга бўлган ҳолатидир.
Иқтисoдий ислoҳoтлaрнинг сaмaрaдoрлиги дaвлaтнинг бюджет-сoлиқ сиёсaти билaн бeвoситa бoғлиқ бўлиб, сoлиқ юкини кaмaйтириш, сoлиққa тoртиш тизимини сoддaлaштириш, сoлиқлaрни чуқур ўргaниш вa сoлиқ тизимини тaкoмиллaштириш бўйичa чуқур излaнишлaр oлиб бoрилиши, xўжaлик юритувчи субъeктлaрнинг иқтисoдий фaoлиятини сoлиқлaр вoситaсидa тaртибгa сoлиш муҳим aҳaмият кaсб этaди
2000-2004 йиллар давомида мамлакатимиз давлат бюджети тақчиллигини -1,0 фоиздан -0,4 фоиз даражасига қадар пасайтиришга, 2005-2008 йиллар давомида эса давлат бюджети тақчиллигига барҳам бериб, давлат бюджети профицитини 0,1 фоиздан 1,5 фоизга қадар оширишга эришилди.
Солиқ сиёсати макроиқтисодий барқарорлик ва барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш, иқтисодиётда тузилмавий ўзгаришларни амалга ошириш, ташқи иқтисодий фаолиятни эркинлаштириш ва аҳоли моддий турмушининг мунтазам яхшилашиб бориши мақсадларини кўзлаб амалга оширилмоқда. Давлат солиқ сиёсати иқтисодиётда солиқ юкини янада камайтириш, солиқ солиш тартибини соддалаштириш, солиқ маъмурчилигини такомиллаштиришга йўналтирилди.
III Боб. ЎЗБЕКИСТОН БЮДЖЕТ-СОЛИҚ СИЁСАТИНИ МАКРОИҚТИСОДИЙ БАРҚАРОРЛИКНИ ТАЪМИНЛАШДАГИ УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИ
3.1. Макроиқтисодий барқарорликни таъминлашда бюджет-солиқ сиёсатини такомиллаштириш йўллари
Бюджет даромадларини шакллантириш ва барқарор иқтисодий ўсишни таъминлашгa қaрaтилгaн мaқсaд ҳaмдa вaзифaлaр ижроси бoзoр мeхaнизмлaридан самарали фойдаланиш oрқaли aмaлгa oширилади. Иқтисодиётни тартибга солувчи дaстaклaр таркибидa сoлиқ инструментлари aлoҳидa ўрингa эгa. Ҳозирги кунда солиқ сиёсатида энг долзарб масалалардан бири бу солиқ юкининг жамиятдаги қатламларга таъсирини аниқлаш ва уни аниқлашнинг оптимал ечимини топишдир. Солиқ инструментлари орқали иқтисодиётни тартибга солишда солиқ юкини оптималлаштириш натижасида ишлаб чиқаришни ривожлантириш, мамлакат экспорт салоҳиятини янада ошириш ва соғлом инвестицион муҳит яратиш назарда тутилади.
Ўзбекистонда бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш ва иқтисодиётни янада эркинлаштириш, тўлақонли бозор иқтисодиётини яратиш соҳасида олиб борилаётган иқтисодий ислоҳотлар орасида бюджет ва солиқ соҳасидаги ислоҳотларни чуқурлаштириш, солиқ тизимини соддалаштириш ва унификация қилиш ҳамда солиқ юкини сезиларли равишда енгиллаштириш масалалари муҳим ўринни эгалламоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов «принципиал муҳим устувор вазифалардан бири – солиқ сиёсатини янада такомиллаштиришдир. Айтиш жоизки, устувор вазифаларнинг барчаси солиқ сиёсатини такомиллаштириш билан бевосита боғлиқ»27 - деган фикрни билдирган эди.
Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларида бюджет-солиқ сиёсатининг устувор йўналишларига қуйидагилар киради:

  • солиқ тўловчилар зиммасидаги солиқ юкини иқтисодий ривожланишнинг даражасига монанд ҳолда босқичма-босқич камайтириб бориш;

  • солиқ қонунчилигини ижтимоий-иқтисодий ўзгаришларини эътиборга олган ҳолда такомиллаштириб бориш;

  • мавжуд солиқ турларини қисқартириш ва уларни унификациялаштириш;

  • кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини солиқ тизими орқали мунтазам рағбатлантириш;

  • реал сектор корхоналарини, шунингдек, экспортёр корхоналар фаолиятини солиқ имтиёзлари орқали рағбатлантириш;

  • банкларнинг капиталлашувини оширишда солиқларнинг рағбатлантирувчи ролини ошириб бориш;

  • солиқ маъмурчилигини такомиллаштириб бориш;

  • турли назорат органларининнг тадбиркорлик субъектлари фаолиятига аралашувини қисқартилиб борилиши. шароитида

Ривожлаган мамлакатларда кузатилаётган молиявий иқтисодий инқирознинг тобора кескинлашиб бораётганлигига қарамасдан республикамизда кузатилаётган барқарор иқтисодий ўсиш сурътларининг таъминланишида олиб борилаётган изчил бюджет-солиқ сиёсатининг аҳамияти ғоят юксакдир.
“2018 йилга тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига мувофиқ унинг дефицитини ялпи ички маҳсулотга нисбатан 1 фоиздан оширмаслик ҳамда уни ноинфляцион манбалар ҳисобидан молиялаштириш кўзда тутилмоқда(3.1-жадвал)”28

Download 260,32 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish