Макроиқтисодий барқарорликни таъминлашда бюджет-солиқ сиёсати мундарижа


-расм. Ўзбекистон Республикасининг ташқи қарз даражаси динамикаси, ЯИМ га нисбатан % да



Download 260,32 Kb.
bet14/29
Sana24.02.2022
Hajmi260,32 Kb.
#191963
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   29
Bog'liq
Makroiqtisdoiy barqarorlikni ta'minlashda byudjet soliq siyosati

2.5-расм. Ўзбекистон Республикасининг ташқи қарз даражаси динамикаси, ЯИМ га нисбатан % да
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги маълумотлари асосида тузилган
Ўзбекистонда ташқи қарз ва кредитларни олишда қатъий ва муҳим тамойиллар, жумладан, уларнинг узоқ муддатга ва паст фоизларда берилиши, қарз беришнинг ҳеч қандай сиёсий ёки мафкуравий талаб ва шартлар билан боғлиқ эмаслиги, уларнинг умумхалқ манфаатларига, асосан реал иқтисодиётни ривожлантириш ҳамда аҳоли фаровонлигини оширишга йўналтирилганлиги кабиларга амал қилинганлиги 2018 йил якунларига кўра, ташқи давлат қарзининг ялпи ички маҳсулотга нисбатан 15 фоизни ташкил этишига имкон яратди.
Ташқи қарз даражасининг паст даражада эканлиги мамлакат олтин –валюта захираларининг барқарорлигини таъминламоқда. Жумладан, 2018 йилда ОВЗ ҳажми 1,6 млрд.долларга кўпайиб, ҳозирда 20 ойдан зиёдроқ импортни қоплайдиган олтин –валюта захиралари мавжуд.
2.3-жадвал
Жамланма бюджет даромадларининг асосий параметрлари

Асосий бюджет кўрсаткичлари

2012 йил

2017 йил

2017 йилда жамига нисбатан %да

Мақсадли фондларсиз давлат бюджети даромадлари

20614,1

25104,9

69,4

Мақсадли жамғармалар даромадлари

10499,8

13571,9

32,7

Молия вазирлиги ҳузуридаги суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси даромадлари

210,0

227,5

0,5

Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси даромадлари

4747,6

2618,5

6,3

Жами марказлашган жамғармалар

36071,5

41522,8

100

Манба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 25 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги ПҚ-1887 сонли қарори.

Жадвал маълумотларига кўра, жами марказлашган жамғармалар таркибида мақсадли фондларсиз давлат бюджети даромадларининг салмоғи 2017 йилда 69,4 % ни ташкил этиши мўлжалланмоқда. Бу, ўз навбатида, давлат фискал сиёсатида мақсадли фондларсиз давлат бюджети марказий ўринга эгалигини тасдиқлайди. Мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларда бюджетдан ташқари мақсадли жамғармаларнинг ҳам аҳамият юқори бўлмоқда. Бу улар даромадларини шакланиш кўламида яққол намоён бўлади. “Хусусан, мақсадли жамғармалар даромадлари 2012 йилда 10499,8 млрд. сўмга режалаштирилган бўлса, 2017 йилга келиб ушбу кўрсаткич 13571,9 млрд. сўмни ташкил этиши кўзда тутилган19.


Давлат бюджети харажатлари таркибида ижтимоий соҳага йўналтирилган харажатлар юқори даражада сақланиб қолди ва умумий харажатларнинг 59,3 фоизини ташкил этди.
Мамлакатимиз иқтисодиётида юз бераётган жиддий сифат ўзгаришлари алоҳида эътиборга сазовордир.
Юртимизда қабул қилинган 2011-2019-йилларда саноатни устувор даражада ривожлантириш дастури ва ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик янгилашга доир тармоқ дастурларининг изчил амалга оширилиши натижасида саноат таркибида юқори қўшимча қийматга эга бўлган, рақобатдош маҳсулотлар тайёрлаётган қайта ишлаш тармоқларининг ўрни тобора ортиб бормоқда. Бугунги кунда мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган саноат маҳсулотларининг 78 фоиздан ортиғи айнан ана шу тармоқлар ҳиссасига тўғри келмоқда.
Агар мақсадли фондларсиз давлат бюджетининг даромадлари 2012 йилда 20614, 1 млрд. сўмни ташкил этиши кўзда тутилган бўлса, 2017 йилга келиб бу кўсаткич 25104,9 млрд. сўмни ташкил этиши кўзда тутилган. Мақсадли фондларсиз давлат бюджети даромадларини шакллантиришда солиқ тизими алоҳида аҳамият касб этади. Буни қуйидаги жадвал маълумотларидан кўришимиз мумкин (2.4-жадвал).



Download 260,32 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish