2.1 - расм. 2018 йилда 1990 йилга нисбатан ЯИМ ўсиши, % да
Манба. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги маълумотлари асосида тузилган
1996 йилдан бошлаб иқтисодий пасайиш тўхтатилиб иқтисодий ўсиш таъминланмоқда. Агар ўртача ўсиш суръатлари 2000-2003 йилларда 4 фоиздан, 2004-2006 йилларда 7,3 фоиздан, 2007-2008 йилларда эса 9,2 фоиздан юқори даражада кузатилган бўлса, ушбу кўрсаткич кейинги беш йил давомида 8,2 фоиздан юқори бўлмоқда (2.2-расм).
2.2-расм. Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулотнинг йиллар давомида
ўсиш динамикаси, фоизда
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари.
Аммо олиб борилган пишиқ-пухта макроиқтисодий сиёсат бу қийинчиликларни енгиб ўтиш ва барқарор ривожланиш йўлига кириш имконини берди.
Мамлакат иқтисодиётининг юқори суръатларда ўсиши барча мавжуд имкониятларнинг сафарбар қилинаётганлиги ҳамда ўзини оқлаган ислоҳотлар стратегиясининг изчил давом эттирилаётганлиги ҳисобига таъминланмоқда. Хусусан:
– хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, бизнес юритиш, маҳаллий ва хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш учун зарур шароит ва қулай муҳит яратиш борасида аниқ чора-тадбирларнинг амалга оширилиши;
– саноатни ривожлантириш ва ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик янгилаш, юқори технологияли
ва замонавий ишлаб чиқариш объектларини ишга тушириш, ушбу соҳада кенг қамровли инвестицион дастурларнинг изчиллик билан амалга оширилиши;
– истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ҳажмини тубдан ошириш, бунда саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш кўламининг янада кенгайтирилиши;
– банкларнинг капиталлашуви, ликвидлиги ва ресурс базасини янада мустаҳкамлаш ҳамда уларнинг инвестицион фаоллигини янада оширишга қаратилган изчил ва аниқ мақсадли чора-тадбирларнинг амалга оширилиши;
– ижтимоий соҳани ривожлантириш, аҳоли бандлиги
ва реал даромадларининг ошишини таъминлашга қаратилган
чора-тадбирларнинг амалга оширилиши иқтисодиётнинг юқори суръатларда ўсишига замин яратмоқда18.
Мазкур омиллар таъсирида 2018 йилда мамлакатимизда ЯИМнинг реал ўсиши 2017 йилга нисбатан 8,1 фоизни ташкил қилиб, унинг мутлақ ҳажми 144,9 трлн. сўмга тенг бўлди. Албатта, бу ўринда дунёдаги мураккаб вазият – жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозининг рўй бериши, унинг жаҳондаги барча мамлакатлар, жумладан, Ўзбекистон иқтисодиётига ҳам салбий таъсирини эътибордан четда қолдирмаслик керак. Чунки мамлакатимизда чуқур ўйланган ҳолда ишлаб чиқилган ҳамда изчил равишда олиб борилаётган самарали иқтисодий сиёсат глобал инқирознинг иқтисодиётимизга салбий таъсирини аҳамиятли даражада “юмшатиб”, шундай мураккаб шароитда ҳам ЯИМнинг юқори ва барқарор ўсиш суръатларини сақланиб қолишини таъминлади. Шунга кўра, агар жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози рўй бермаганида Ўзбекистондаги ўсиш суръатлари янада юксакроқ бўларди, дейишга етарли асос бор.
Do'stlaringiz bilan baham: |