ΔY - b
mt = ----------- = -------
ΔT 1- b
Бу ерда:
- ΔY - ялпи ички маҳсулотнинг ўзгариши миқдори;
- ΔT – солиқларнинг ўзгариши миқдори;
- b - истеъмолга чегараланган мойиллик (ΔС/ ΔY).
Агар истеъмолга чегараланган мойиллик 75 % (0,75) га тенг бўлса солиқ мультипликатори -3 га тенг бўлади. Яъни солиқларнинг бир сўмга камайтирилиши (кўпайтирилиши) ЯИМни 3 сўмга кўпайишини (камайишини) келтириб чиқаради.
ΔY - 0,75
mt = ----------- = ---------- = 3
ΔT 1 - 0,75
Ўзбекистон Республикасида солиқ имтиёзларини белгилаш мезонлари
Манба. Ваҳабов А.В. Солиқлар ва солиққа тортиш. Т, Шарқ, 2017, -41б.
Солиқ имтиёзларини қўллаш механизмидаги энг мураккаб жараён бу солиқ имтиёзларини жорий қилиш мезонларини адолатли тарзда белгилашдир. Ҳар бир мамлакат сўз иқтисодий сиёсатининг мазмун-моҳиятидан келиб чиқиб солиқ имтиёзларини белгилайди.
Солиқ юкининг аниқ солиқ тўловчилар зиммасига қанча тўғри келганлигини аниқлаш анча мураккаб жараён ҳисобланади. Бироқ тўғри солиқларда солиқ оғирлиги айнан солиқни бюджетга ҳисоблаб ўтказувчи солиқ тўловчилар зиммасига тушса, эгри солиқларда эса солиқ юки солиқни тўловчилар эмас, балки товар (иш, хизмат)ларни истеъмол қилувчилар зиммасига тушади. Муайян турдаги юридик ва жисмоний шахслар бўйича солиқ юкининг бир йилда бюджетга тўланган барча мажбурий толовлар йиғиндиси билан аниқлаш мумкин. Солиқ юкининг даражаси, ўз навбатида, мамлакатнинг иқтисодий қудратига, инфляция даражасига, давлатнинг ваколатли функцияларни қўллашига, қолаверса, бозор муносабатларининг ривожланишини ва ижтимоий ҳаракат доирасига бевосита боғлиқ.
II боб. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА МАКРОИҚТИСОДИЙ БАРҚАРОРЛИКНИ ТАЪМИНЛАШДА БЮДЖЕТ-СОЛИҚ СИЁСАТИНИНГ ТАҲЛИЛИ
2.1. Ўзбекистон Республикасида макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш имкониятлари
Макроиқтисодий барқарорлик – миллий иқтисодиётнинг барқарор иқтисодий ўсиш суръатларига эришилган, инфлация суръати жиловланган, миллий валюта девалвация даражасининг узоқ муддатли паст суръатларига ва тўлов баланси барқарорлигига эришилган, давлат қарзи ва бюджет тақчиллиги меъёрлар даражасида бўлиши таъминланган, ташқи шокларга барқарор тура олиш қобилиятига эга бўлган ҳолатидир.
Республикада бозор иқтисодиёти шароитида иқтисодиётни ривож-лантириш борасида бир қатор вазифалар турарди. Булар хусусийлаштириш ва рақобатчилик муҳитини шакллантириш жараёнларини чуқурлаштириш, макроиқтисодий барқарорликка эришиш, миллий валютани мустаҳкамлаш, иқтисодиёт таркибий тузилишини тубдан ўзгартириш, ижтимоий кафолатлари кучли бўлган демократик давлатни шакллантириш вазифаларидир.
Мамлакатимизнинг мустақиллик йилларидаги макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш даврларини 3 босқичга бўлиб ўрганиш мақсадга мувофиқдир.
1. 1991-1996 йиллар: Макроиқтисодий беқарорликка барҳам бериш босқичи (Ишлаб чиқаришнинг пасайишини тўхтатиш ва иқтисодий ўсишга эришиш).
2. 1997-2004 йиллар: Макроиқтисодий барқарорликка эришиш босқичи (ЯИМнинг аҳоли жон бошига ўсишига эришиш, инфляцияни кескин пасайтириш ва барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш).
3. 2005 йилдан ҳозиргача бўлган давр: Макроиқтисодий барқарорликни мустаҳкамлаш босқичи (Давлат бюджети ва жорий операциялар ҳисоби ижобий сальдосини ҳамда юқори иқтисодий ўсишни таъминлаш).
Do'stlaringiz bilan baham: |