Макроиқтисодий барқарорликни таъминлашда бюджет-солиқ сиёсати мундарижа



Download 260,32 Kb.
bet26/29
Sana24.02.2022
Hajmi260,32 Kb.
#191963
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   29
Bog'liq
Makroiqtisdoiy barqarorlikni ta'minlashda byudjet soliq siyosati

III Боб бўйича хулоса
Ўзбекистонда иқтисодиётни модернизациялаш ва диверсификациялаш жараёнларини жадаллаштириш, тўлақонли бозор иқтисодиётини яратиш соҳасида олиб борилаётган иқтисодий ислоҳотлар орасида бюджет ва солиқ соҳасидаги ислоҳотларни чуқурлаштириш, солиқ тизимини соддалаштириш ва унификация қилиш ҳамда солиқ юкини сезиларли равишда енгиллаштириш масалалари муҳим ўринни эгалламоқда.
Инвестиция муҳитининг яхшиланиши, жумладан солиқ ставкаларининг пасайтирилиши ва имтиёзларининг кенгайтирилиши натижасида инвестицион фаоллик ортиб, иқтисодиётга киритилаётган инвестициялар барқарор суръатда кўпайиб бормоқда.
Мамлакатимизда юритилаётган солиқ сиёсатида солиқ имтиёзлари асосан, инвестицион фаолиятни рағбатлантиришга, ишлаб чиқаришни янги техник ва технологик асбоб-ускуналар билан қайта модернизация қилиш ҳисобига корхоналар молиявий фаолиятини фаоллаштириш, мамлакатимиз экспорт салоҳиятини кўпайтиришга қаратилган.


ХУЛОСА
Ўзбекистон бюджет- солиқ сиёсати таҳлили ва уни макроиқтисодий барқарорликни таъминлашдаги масалаларига бағишланган Курс ишииши натижаларини умумлаштириш қуйидаги хулосаларга келиш ва таклифлар ишлаб чиқиш имконини берди:

  1. Давлат бюджет-солиқ сиёсатининг стратегик вазифаси давлат маблағларини тузилмавий қайта қуришни, иқтисодий мустақилликни ва охир-оқибатда аҳоли фаровонлигининг ошишини таъминлаш учун ривожланётган бозор иқтисодиёти ва унинг инфратузилмасига мақсадли таъсир кўрсатишга йўналтирищдан иборат. Бу ерда бюджет-солиқ сиёсати деганда, давлатнинг бюджет даромадларини оптимал шакллантириш ва давлат харажатларини рационализация қилиш учун солиқ олишни такомиллаштириш соҳасидаги сиёсати тушунилади.

  2. Бюджет-солиқ сиёсати тор маънода макроиқтисодий баркарорлик ва мустаҳкам иқтисодий ўсиш, иқтисодиётда таркибий ўзгаришларни таъминлаш, ташқи иқтисодий фаолиятни ва босқичма-босқич валюта бозорини эркинлаштириш, аҳолининг барқарор моддий фаровонлигини таъминлаш ва ахолининг ижтимоий ҳимоясини ошириш каби умумдавлат макроиктисодий вазифаларни таъминлашга йўналтирилган.

  3. Бозор иқтисодиёти шароитида бюджет-солиқ сиёсатининг асосий вазифалари иқтисодиётда ишлаб чиқариш жараёнининг пасайиб кетишига йўл қўймаслик, яъни ишлаб чиқаришни рағбатлантиришга йўналтирилган чора-тадбирлар ишлаб чиқишдан иборат. Бунинг учун солиқ сиёсати соҳасида солиқ ставкаларини пасайтириш, янги инвестициялар учун солиқ имтиёзларини бериш тезлаштирилган амортизацияни қўллаш каби тадбирлар амалга оширилади.

  4. Иқтисодий адабиётлардан маълумки, давлат томонидан бозорни бошқаришнинг иқтисодий, маъмурий, ташкилий ва ижтимоий-психологик усуллари мавжуд. Иқтисодий усулларга асосан пул-кредит сиёсати, молия-бюджет механизми, баҳони шакллантириш, иқтисодий дастурлаш ҳамда тадбиркорлиги киради.

  5. Иқтисoдий ислoҳoтлaрнинг сaмaрaдoрлиги дaвлaтнинг бюджет-сoлиқ сиёсaти билaн бeвoситa бoғлиқ бўлиб, сoлиқ юкини кaмaйтириш, сoлиққa тoртиш тизимини сoддaлaштириш, сoлиқлaрни чуқур ўргaниш вa сoлиқ тизимини тaкoмиллaштириш бўйичa чуқур излaнишлaр oлиб бoрилиши, xўжaлик юритувчи субъeктлaрнинг иқтисoдий фaoлиятини сoлиқлaр вoситaсидa тaртибгa сoлиш муҳим aҳaмият кaсб этaди.

  6. Иқтисодий ўсишни рағбатлантиришга йўналтирилган бюджет – солиқ сиёсатини юритиш масаласи марказий ўринга эга бўлмоқда. Шу билан бир қаторда умумий иқтисодий мунозанатни таъминлашга йўналтирилган яҳлит давлат сиёсати билан боғлиқ муаммолар ҳам айнан давлатнинг фискал сиёсати инструментларига боғлиқ бўлмоқда. Буни ўз навбатида кейинги йилларда кузатилаётган бюджет ортиқчалиги, режалаштирилган давлат бюджети даромад кўрсаткичларининг орттириб бажарилаётганлиги, давлат бюджети ижросининг ғазначилик тизимини янада ривожлантирилиши натижасида бюджет харажатларининг манзили ва мақсадли сарфланаётганлиги билан изоҳлаш мумкин.

  7. Ўзбекистонда солиқ юки бундан ўн йил олдин ЯИМга нисбатан (мақсадли жамғармаларни ҳисобга олмаган ҳолда) 27,9 фоизни ташкил этган бўлса, 2012 йилда эса 6,3 пунктга камайди ва ЯИМга нисбатан 21,6 фоизни ташкил этди. 2017 йилда эса солиқ юкининг умумий даражаси яна 0,3 пунктга камайтириш, яъни 21,3%гача тушириш чора-тадбирлари кўрилмоқда. Бироқ ушбу кўрсаткични дунёнинг ривожланган ва бошқа бир қатор давлатлардаги ҳолатга эътибор берадиган бўлсак, республикамизда олиб борилаётган солиқ сиёсати жуда мўътадил ҳолатдалигини англаш қийин эмас.

Диссертация мавзуси бўйича олиб борилган Курс иши натижалари бўйича қуйидагиларни тавсия сифатида киритдик:

  • иқтисодиётни модернизациялаш шароитида молия-кредит муассасаларининг инвестицион фаоллигини оширишда бюджет-солиқ сиёсатини такомиллаштириш зарур;

  • мавжуд солиқ турларини қисқартириш ва уларни унификациялаштириш чора-тадбирлари бюджет-солиқ сиёсатининг бирламчи вазифасига айланмоғи шарт, деб хисоблаймиз;

  • кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини солиқ тизими орқали мунтазам рағбатлантириш зарур;

  • реал сектор корхоналарини, шунингдек, экспортёр корхоналар фаолиятини солиқ имтиёзлари орқали рағбатлантириш, солиқ маъмурчилигини такомиллаштириб бориш, шунингдек, турли назорат органларининнг тадбиркорлик субъектлари фаолиятига аралашувини қисқартилиб борилиши бюджет-солиқ сиёсатининг долзарб йўналишига айланмоғи шарт деб хисоблаймиз.


Download 260,32 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish