Макаров пистолети ўҚув-услубий қЎлланма


Пистолетни тўлиқ қисмларга ажратиш



Download 3,86 Mb.
bet5/29
Sana23.03.2022
Hajmi3,86 Mb.
#506144
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   29
Bog'liq
ЎУҚ ПМ

2.3.2 Пистолетни тўлиқ қисмларга ажратиш
Пистолет тўлиқсиз қисмларга ажратилади. Асосдан хамакни ва ўқлагич тутқичини ажратиш. Ўнг қўлнинг бош бармоғи билан тепки бошини ушлаган ҳолда ва кўрсаткич бармоқ билан тепки ҳалқасининг ортига боса туриб, тепки оҳиста жанговар ҳолат (взвод)дан чиқарилади.
Т
7-расм. Дастак асосидан дастакни ажратиш.


озалагич ёки магазин қопқоғи билан хамак пружинаси илгагини ўқлагич тутқичи ёнидан туширилади. Ўнг қўлнинг кўрсаткич бармоғи билан хамак олдинги томонга буралади, бунда
хамак ўқининг ўнг тарафидаги кемтиги, асосдаги ўқ жойлашадиган тешикнинг кемтиги билан мос келиши керак; шундан кейин хамак ва ўқлагич тутқичини тепага кўтариб чиқариб олинади.
Д
8-расм. Жанговар пружинани рамка асосидан. ажратиш


астак асосидан қобиқни ва асосдан жанговар пружинани ажратиш. Тозалагичда мавжуд бўлган отвёртка ёрдамида бурама мих бураб бўшатилади ва қобиқ бироз куч билан орқага сурилиб, дастак асосидан ажратилади.
Ж анговар пружинанинг сургичи пастга сурилиб асосдан ажратилади ва кейин дастак асосидан жанговар пружина ажратиб олинади.

9-расм. Илгакни рамка асосидан. ажратиш


Тепкини асосдан ажратиш. Асосни чап қўлда ушлаган ҳолда ва тепки ҳалқасини олдинги чекка ҳолатга суриб, ўнг қўлнинг бош ва кўрсаткич бармоқлари билан тепки олдинга буралади; бунда тепки ўқидаги кемтик қисми асосдаги ўқ уясидаги кемтиклар билан мос келиши керак; шунда тепкини ствол томонга силжитиб чиқариб олинади.

10-расм. Асосдан тепки тортқичини взвод дастаги билан ажратиш.
Асосдан тепки тортқичини взвод дастаги билан ажратиш. Асос чап қўлга олинади ва ўнг қўл билан тепки тортқичи орқа қисмидан кўтарилади, шундан кейин

тортқичнинг айланувчи ўқи тепки ҳалқаси тешигидан чиқариб олинади. Асосдан тепки ҳалқасини ажратиш. Асосни ўнг қўлда ушлаган ҳолда, чап қўл билан туширилувчи ҳалқа пастга тортилиб, асосга тираб қўйилади; тепки ҳалқасининг думидан олдинга тортган ҳолда, унинг айланувчи ўқи уясидан чиқарилади ва тепки ҳалқаси асосдан ажратиб олинади. Туширилувчи ҳалқа жойига қайтариб қўйилади.
Ўқлагичдан сақлагични ва турткични ажратиш. Ўқлагични чап қўлга олиб, ўнг қўл бош бармоғи билан сақлагич байроқчаси тепага кўтарилади; кейин бош ва кўрсаткич бармоқ билан байроқча бироз тортилиб, асосдан бироз чиқарилади ва орқага буралиб, асос уясидан чиқариб олинади.
Ўқлагич орқа қисмини кафтга енгил урган ҳолда, турткич ўқлагичдан чиқариб олинади.
Ўқлагичдан улоқтиргични ажратиш. Ўқлагични чап қўлга олиб, ўнг қўл билан тозалагич ёрдамида сиқувчи жойлаштирилади ва улоқтиргичнинг орқа қисми кўтарилиб, улоқтиргич ўқлагич чуқурчасидан чиқарилади, бунда улоқтиргич кескин сакраб чиқиб кетмаслиги учун ўнг қўлнинг бош бармоғи билан тепасидан ушлаб турилади. Кейин ўқлагич уясидан сиқувчи улоқтиргич пружинаси билан чиқариб олинади.
Эслатма. Сувда ёки ёмғирда қолган пистолетни тозалашда, шунингдек, ёзги мойлашдан қишки мойлашга ўтишдагина улоқтиргич ўқлагичдан ажратилади.
Биринчи чиқарилга пистолетларда жанговар пружина сурма клапансиз.








11-расм. Затвордан сақлагични ажратиш ва ўқлагичдан улоқтиргични ажратиш.

Магазинни қисмларга ажратиш. Магазинни чап қўлга олиб, шу қўлнинг бош ва кўрсаткич бармоқлари билан узатгич пружинаси узатгичга сиқилади, ўнг қўл билан эса магазин қопқоғи тўсиқ қисмидан тортиб чиқарилади. Кейин магазин асосидан узатгич пружинаси ва узатгич чиқариб олинади.




Download 3,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish