Макаров пистолети ўҚув-услубий қЎлланма



Download 3,86 Mb.
bet14/29
Sana23.03.2022
Hajmi3,86 Mb.
#506144
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   29
Bog'liq
ЎУҚ ПМ

26 - расм. Тепки.
а -чап тамони; б - унг тамони; 1 - кертикли каллак; 2 - уйма; 3 - саклагич тирноги учун уйик; 4 - сакловчи холат уйиги; 5 - жанговар холат уйиги; 6 - цапфалар; 7 - узини узи жанговар холатга келтириш тирноги;
8 - уйма; 9 - буртик; 10 - халкасимон уйик.

27 - расм. Шептало.
1 - шептало цапфалари; 2 - тирнок;
3 - буртик; 4 - учки кисми; 5 - шептало
пружинаси ; 6 - шептало устуни.

28-расм. Жанговар ҳолатга келтириш ричаги билан биргаликдаги ўт очиш тортқиси.
1 - цапфалар узатгичи; 2 - ричаг; 3 - цапфалар; 4 - ишчи буртик; 5 - уйма; 6 - ўзини ўзи ўқлаш буртиги; 7 – тирсак.


29-Расм. Ўт очиш илгаги:
1 - цапфа; 2 - цапфа киритиладиган тешик;
3 - уч кисми

Тепки цапфалари тепкини рамкадан осон ажратиб олиш учун мўлжалланган нишабликка эга.
Шептало (27-расм.) тепкини жанговар ва сақловчи ҳолатда тутиб туриш учун хизмат қилади. Унда: тепки ўйиқларига илашиш учун учки қисм, рамкадаги цапфа инлари ичида шептало айланиши учун мўлжалланган цапфалар; чап томонида - сақлагични сақлаш ҳолатига келтириш мобайнида сақлагич ўйиғининг таёғи воситасида шепталони кўтариш учун хизмат қиладиган тирноқ; ўнг томонида - тепки жанговар ҳолатдан халос этилаётганида жанговар ҳолатга келтириш ричаги таъсир ўтказадиган бўртиқ мавжуд.
Шепталонинг чап цапфаси устига пружина кийдирилган.
Ушбу пружинанинг шептало билан бирикиши бўлинма усулида бажарилган яъни, пружинанинг бир учи шептало устунидаги тешикка киритилган.
Пружинанинг иккинчи учи илмоқ кўринишида эгилган бўлиб, затвор тўхтаткичга уланиш учун хизмат қилади.
Мулоҳаза юритилаётган пружина шепталонинг учки қисмини тепкига сиқиб туради.
Шептало рамкадан осон ажралиши учун унинг цапфалари нишаб тайёрланган.

Жанговар ҳолатга келтириш ричаги билан биргаликдаги ўт очиш тортқиси (28-расм.) тепкини жанговар ҳолатдан халос этиш ҳамда ўт очиш илгагининг уч қисми босилганида жанговар ҳолатга келтириш учун хизмат қилади.



Ўт очиш тортқисининг учларида цапфалар бўлиб, олдинги цапфа воситасида ўт очиш илгаги, ортки цапфа воситасида эса жанговар ҳолатга келтириш ричаги билан бирикади.
Жанговар ҳолатга келтириш ричаги таркибига: затвор ортга ҳаракатланаётганида ричаг шепталодан ажралиши учун хизмат қиладиган ажратувчи ишчи бўртиқ; шептало бўртиғи учун мўлжалланган ўйма;
ўт очиш илгагининг уч қисми босилганида жанговар ҳолатга келтириш учун хизмат қиладиган ўзини ўзи ўқлаш бўртиғи;
жанговар пружинанинг энсиз пероси тираладиган тирсак киради. Жанговар ҳолатга келтириш ричагининг тирсаги тепкининг ҳалқасимон ўйиғига жойлашади.
Ўт очиш илгаги (29-расм.) текини жанговар ҳолатдан халос этиш ҳамда ўзини ўзи жанговар ҳолатга келтириш тирноғи воситасида тепкини яна жанговар ҳолатга келтириш учун хизмат қилади.
Жанговар пружина (30-расм.) тепки, жанговар ҳолатга келтириш ричаги ва ўт очиш тортқисини ҳаракатга келтириш учун хизмат қилади.
Жанговар пружина таркибига: тепкига таъсир ўтказиш учун мўлжалланган энли перо; жанговар ҳолатга келтириш ричаги ва ўт очиш тортқисига таъсир ўтказадиган энсиз перо киради. Пружинанинг ўрта қисмида даста асосидаги резбали туйнукка эга бўртмага кийдириб қўйилиши учун тешик мавжуд.
Жанговар пружинанинг қуйи қисми магазин қисқичи саналади. Энли перонинг учи тепкини тепкининг жанговар ҳолатдан халос этилишини таъминлаш яъни, тепкини сақловчи ҳолатда тутиб туриш учун эгилган.
Жанговар пружина даста асосига сурма воситасида маҳкамланади.





Download 3,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish