Пистолет анжомларига қуйидагилар киради (37- расм): кобура (ғилоф), арткич, заҳира магазин, пистолет камари.
Кобура (ғилоф), пистолетни, заҳира магазинни ва арткични олиб юриш ва сақлаш учун хизмат қилади.
Кобура корпусдан, қопқоқ, заҳира магазин учун чўнтак, олдинги ва ортки ҳалқалардан, қадагич, арткич ва ички кўмак тасмаси учун ҳалқачалардан иборат.
Арткичдан пистолетни қисмларга ажратиш, йиғиш, тозалаш ва мойлаш учун фойдаланилади.
Арткич қуйидаги қисмлардан иборат: бир учида – шептало пружинасининг илмоғини ечиш ва ўрнатиш, ҳамда улоқтиргични ажратиш мобайнида эзгични чўктириб туриш учун бўртмадан; каноп лоси ёки латта суқиш учун туйнукдан, иккинчи учида - тозалаш мобайнида арткични ушлаб туриш учун ҳалқа.
Ҳалқанинг узилган учида букилган қирра мавжуд бўлиб, пистолетни қисмларга ажратиш ва йиғиш мобайнида даста винтини бўшатиш ва қотириш учун мўлжалланган.
Пистолет патронининг тузилиши (38-расм) 9 мм макаров пистолетси гилза, капсюля, порох заряди, ўқлардан тузилган.
а) б)
38-расм. а)-умумий кўриниши.
б) 9-мм пистолет патроннининг тузилиши.
1 - гилза; 2 – пистон (капсюл); 3 - порох заряди; 4 - ўқ; 5 - биметалли (қўшметал қопламали) қоплама; 6 - пўлат ўзак;
7 - қўрғошин қобиқ.
|
Гилза порох зарядини жойлаш ва патроннинг жамики қисмларини бирлаштириш учун хизмат қилади. Ўт очилган фурсатда гилза ствол каналидаги порох газларининг, патрондон орқали ортга ёриб чиқишига йўл қўймайди.
Гилза тубида: капсюль учун уя; ургич воситасида устида капсюль пачоқланадиган сандон; капсюлнинг ўт олувчи таркибидан чиққан олов нури порох заряди томон сингиб кирадиган иккита туйнук, ташқи томонида улоқтиргич тирноғи учун ҳалқасимон ўйиқ мавжуд.
Порох заряди пироксилинли тутунсиз порохдан тайёрланган.
Пистон (Капсюл) порох зарядини ўт олдириш учун хизмат қилади. Капсюль, ичига ўт олувчи таркиб зич жойланган жез қалпоқча ва ўт олувчи таркибни ёпиб турадиган зар тўгаракдан ташкил топган. Ургич зарб берганида, ўт олувчи таркиб ёнади.
|
Ўқ, ичига пўлат ўзак зичланган биметалл (зарҳал берилган) қобиқдан ташкил топган. Ўқ билан пўлат ўзак орасида қўрғошин қоплама мавжуд.
Пистолетдан қўлланиладиган патронлар сиғими 8 дона патронга тенг магазин ичига жойланади. Магазинни патронлар билан тўлатиш амали дастаки, ҳар бир патронни алоҳида, магазин ичига битта-битта киритиб, чўктириб бориш усули билан бажарилади.
Пистолет патронлари, ҳар бирининг ичига 2560 дона патрон жойланадиган махсус ёғоч яшикларга қадоқланади. Бундай яшиклар ичига қопқоғи бураб ёки пайвандлаб ёпилган, сиртига рух қопланган иккита темир қути жойланади. Ушбу қутилар эса жами 80 дона ўқ-дори дастасидан ташкил топади. Ҳар бир даста ичига 16 дона патрон жойланади.
Махсус яшикнинг ён деворларида патронлар номенклатурасини англатувчи ёзувлар, жумладан: патронлар партиясининг рақами; патронлар ва порох тайёрланган ой ва йил; порох русуми ва партияси, уни тайёрлаган завод, яшик ичидаги патронлар сони бўлади.
Патронлар жойланган битта яшикнинг вазни тахминан 33 кг келади.
Do'stlaringiz bilan baham: |