Макаров пистолети ўҚув-услубий қЎлланма



Download 3,86 Mb.
bet12/29
Sana23.03.2022
Hajmi3,86 Mb.
#506144
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   29
Bog'liq
ЎУҚ ПМ

20-расм. Затвор.
a - чап томони; б - ички томондан кўриниши;
1 - мушка;2 - нишонча; 3 - гилза ёки патрон улоқтириладиган туйнук; 4 - сақлагич;5 - затворни қўл билан орқага тортиш қулай бўлиши учун кертик; 6 - қайтариш пружинаси билан биргаликдаги стволни жойлаштириш учун мўлжалланган канал; 7 - затвор харакатини рамка бўйлаб харакатлантириш учун мўлжал ланган бўйлама бўртиқлар; 8 - затворни затвор тўхтаткич воситасида тўхтатиш учун мўлжалланган тирноқ; 9 - қайтаргич учун мўлжалланган оралиқ; 10 - жанговар холатга келтириш ричагининг ажратувчи бўртиги учун оралиқ; 11 - шептало билан жанговар холатга келтириш ричагини ажратиш учун мўлжалланган бўртиқ; 12 - патрон етказгич; 13 - шептало билан жанговар холатга келтириш ричагини ажратиш учун мўлжалланган бўртиқ; 14 - жанговар холатга келтириш ричагиниг ажратувчи бўртиги жойлашиши учун камгак; 15 - тепки учун мўлжалланган оралиқ; 16 - ўркач.


21.расм. Зарбдор.
1 - ургич; 2 – сақлагич учун кўсик.



22.расм. Улоқтиргич.
1 - зтирноқ; 2- затвор билан бирлашиш тирсаги; 3 - эзгич; 4 – ўлоқтиргич пружинаси.

Ўт очиш илгагини сақлаш ҳалқаси - ўт очиш илгагининг учки қисмини тасодифан босилиб кетишдан сақлаш учун хизмат қилади. Ушбу ҳалқанинг олд учи орқага силжиб бораётган затвор ҳаракатини чеклайдиган ўркачга (бўртиққа) эга. Ўт очиш илгагини сақлаш ҳалқаси юқори ҳолатда даста асосининг олд деворидаги уя ичида жойлашган пружина ва эзгич томонидан тутиб турилади.


Затвор магазиндаги патронни патрондон ичига йўллаш, ўт очиш мобайнида ствол каналини ёпиш, гилзани (патронни) илиб олиб, патрондон ичидан суғуриб чиқариш ва тепкини жанговар ҳолатга келтириш учун хизмат қилади.
Затворнинг ташқи томонида: нишонга олиш учун мушка; нишонча учун мўлжалланган кўндаланг оралиқ; нишонга олиш мобайнида затвор юзаси товланиб халақит бермаслиги учун мушка билан нишонча ўртасида йўнилган кертик; затворнинг ўнг томонида: гилза (ёки патрон) улоқтириладиган туйнук; улоқтиргич учун оралиқ; улоқтиргич пружинаси билан биргаликдаги эзгич учун уя;



затворнинг чап томонида: сақлагич учун уя; сақлагич тутқичи учун мўлжалланган иккита камгак, шу жумладан: устки камгак сақлагич байроқчасини сақлаш ҳолатига ва пастки камгак байроқчани ўт очиш ҳолатига келтириш учун; устки камгак ёнида пистолет сақлагичининг байроқчаси ўт очиш ҳолатига келтирилганида очиладиган, сақлаш ҳолатида эса ёпиладиган қизил нуқта; иккала томонида затворни қўл билан орқага тортиш қулай бўлиши учун кертик; затворнинг орқа учида - тепки кириши учун оралиқ мавжуд.
Затворнинг ички томонида: қайтариш пружинаси билан биргаликдаги стволни жойлаштириш учун мўлжалланган канал; затвор ҳаракатини рамка бўйлаб йўналтириш учун мўлжалланган бўртиқлар; затворни затвор тўхтаткич воситасида тўхтатиш учун мўлжалланган тирноқ; ўркач; қайтаргич учун мўлжалланган оралиқ; жанговар ҳолатга келтириш ричагининг ажратувчи бўртиғи учун оралиқ; гилза туби жойлашадиган ўйиқ; магазиндаги патронни патрондон ичига йўллаш учун патрон етказгич; шептало билан жанговар ҳолатга келтириш ричагини ажратиш учун мўлжалланган бўртиқ; ўт очиш илгаги босилган ҳолатда жанговар ҳолатга келтириш ричагининг ажратувчи бўртиғи жойлашиши учун камгак; зарб бергич жойлаштирилиши учун мўлжалланган канал мавжуд, шунингдек, затвор ўркачининг ўнг томонидаги камгак ўт очиш илгаги босилиб, ҳаракати тўхтатиб қўйилган затвор тўхтаткичдан халос этилаётган фурсатда шептало билан жанговар ҳолатга келтириш ричагини ажратиш учун мўлжалланган.
Зарба бергувчи капсюлни пачоқлаш учун хизмат қилади. Зарб бергичнинг олд томонида ургич; орқасида сақлагич учун кесик мавжуд бўлиб, зарб бергични затвор канали ичида тутиб туради. Вазнини енгиллатиш ва ишқаланувчан юзаларини камайтириш мақсадларида зарб бергич уч қирра шаклда тайёрланган.
Улоқтиргич гилзани (патронни) қайтаргич билан тўқнаш келгунга қадар гилза туби жойлашадиган ўйиқ ичида тутиб туриш учун хизмат қилади. Улоқтиргич гилзанинг ҳалқасимон йўниғига кириб қолиб, затвордаги гилза туби жойлашадиган ўйиқ ичида тутиб турадиган тирноқ ва затвор билан бирикиш учун кичик тирсакга эга. Улоқтиргич кичик тирсагининг орқа томонида эзгич каллаги жойлашиши учун ўйиқ мавжуд. Улоқтиргични затвордан ажратиш мобайнида эзгични арткич бўртиғи воситасида босиб ботириш қулай кечиши учун улоқтиргичнинг орқа томонига камгак ўйилган. Улоқтиргич затвор ичидаги оралиққа жойлаштирилади. Эзгичнинг бош қисми йўғон тайёрланган бўлиб, унга эзгичнинг орқа (диаметри кичикроқ) қисмига кийдирилган улоқтиргич пружинасининг олдинги учи тиралади. Улоқтиргич пружинаси билан биргаликдаги эзгич затвор ичидаги уяга киритилади. Улоқтиргич тирноғи пружина таъсири остида доимо затворнинг гилза туби жойлашадиган ўйиқ томон эгилган бўлади.



Download 3,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish