Мажбуриятлар. Режа: Зарар етказганлик учун жавобгарликнинг умумий асослари



Download 46,63 Kb.
bet11/16
Sana26.04.2022
Hajmi46,63 Kb.
#582858
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
17-мавзу зарар етказишдан (маъруза)

8. §. Зарар Зарарни қоплаш усуллари.

Етказилган зарарни қоплаш усуллари ФКнинг 1003 моддасида иккига бўлинади:


- зарарни аслича қоплаш;
- етказилган зарарни тўлаш.
Умумий маънода суд зарарни қоплаш тўғрисидаги талабни қондиришда зарар миқдорини пул суммаси кўринишида белгилаши ҳам мумкин. Бироқ иш ҳолатларига кўра ҳуқуқбузарнинг ҳуқуққа хилоф ҳаракати натижасида жабрланувчига тегишли мол-мулк шикастланган бўлса ёки унинг мол-мулки нобуд бўлган бўлса, жабрланувчи шикастланган мол-мулк ҳуқуқбузар ҳисобидан тузатилишини ёки нобуд бўлган мол-мулк ўрнига айнан шундай ашёни тақдим этишни талаб этишга ҳақли бўлади. Бундай вазиятда ҳуқуқбузар ашёни натура ҳолида тақдим этишни рад этишга ҳақли бўлмайди.
Фуқарони ҳаёти ва соғлиғига етказилган зарар, шунингдек, маънавий зарар ўзига хос хусусиятларга эга бўлишини хисобга олиш лозим. Айнан ушбу хусусиятларни хисобга олган холда ушбу турдаги зарарларни қоплаш таркиби ФКнинг алоҳида параграфлари билан белгиланади.
Етказилган зарар тўлиқ ҳажмда, бой берилган фойдани ҳам қўшиб ҳисобга олган ҳолда ундирилади.
ФКнинг 14-моддасида реал зарар ва бой берилган фойда тушунчаларига изох берилган.
Етказилган зарарни тўлашда эса, ҳуқуқбузар ФКнинг 14-модда­сига мувофиқ, ҳақиқий зарар, бой берилган фойда ва маънавий зарарни тўлаши лозим бўлади. Бундай зарарлар жумласига мол-мулкнинг шикастланиши ёки фуқаронинг соғлиғи ва ҳаётига етказилган зарар, фуқаронинг иш ҳақи, фуқаролик-ҳуқуқий шартномалардан оладиган даромадлари, муаллифлик ҳақи ва бошқа даромадалари ҳам киради.
9. .§ Зарар жабрланувчининг айбини ва зарар етказган шахснинг мулкий
ҳолатини ҳисобга олиш.

Ҳаётда шундай ҳолатлар ҳам юз берадики, шахсга етказилган зарар нафақат бошқа кишининг балки, жабрланувчининг айби натижаси юз беради. Масалан, йўловчининг йўл ҳаракати Қоидаларини бузиб ўтиш тақиқланган жойдан ўтиши, ишчининг хавфсизлик қоидаларига риоя этмаслиги ва шу кабилар натижасида етказилган зарарларда жабрланувчи ҳам айбдор ҳисобланади.


Одатда жабрланувчининг айби қўпол эҳтиётсизлик ёки турмуш қоидаларини бузишда намоён бўлади.
Шу билан бирга жабрланувчининг айби ҳуқуққа хилоф ҳатти-ҳаракат натижасида вужудга келиши мумкин. Масалан, Масалан, “Химия” комбинати қоровули С. комбинат ҳовлисидаги этил спирти деб ёзилган цистернадан спирт ўғирлаб унга сув аралаштириб ичди ва натижада С.нинг иккала кўзи ҳам кўрмай қолди. Кейинчалик маълум бўлишича, “этил спирти” деб ёзилган цистернада спирт эмас, бошқа заҳарли суюқлик бор экан. Бу ерда жабрланувчининг айби туфайли зарар вужудга келди, бунда “Химия” комбинати жавобгарликдан озод этилади.
Чунки, қоровулга комбинатдаги хом ашёни ўғирлаш ҳуқуқи берилмаган аксинча, унинг мажбурияти ана шу хом ашёни қўриқлаш эди5.



Download 46,63 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish