Махсус таълим вазирлиги



Download 3,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet81/221
Sana29.04.2022
Hajmi3,39 Mb.
#593837
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   221
Bog'liq
moliyavij va boshqaruv hisobi

 
 
 
 
 
 
 
 
 


172 
 
4.4. Лизинг муомалалари ҳисоби 

Лизинг (ижара)
муносабатлари тушунчаси-
нинг моҳияти шундан иборатки, бунда ижарачи 
ижара берувчидан шартнома асосида ишлаб 
чиқариш воситалари, ер ва бошқа мол-мулкларни 
маълум бир муддатга ижара тўлови асосида 
фойдаланиш учун олади. 
Ижара муносабатларида ижара ҳақи муҳим роль ўйнайди ва 
ижарачи билан ижара берувчи муносабатларини келтириб чиқаради. 
Ҳозирги даврда саноат ишлаб чиқаришида янги иқтисодий муно-
сабатларни ишлаб чиқаришга кенг жорий қилиш муҳим аҳамиятга 
эга. Жумладан, корхона маблағларини ижарага олиш (лизинг) муно-
сабатлари. 
Асосий восита ижараси бу, ижарага олувчининг хўжалик 
фаолиятини мустақил амалга ошириш учун зарур бўлган асосий 
восита объектларидан фойдаланиши ѐки мулкчилик ҳуқуқига эга 
бўлишга асосланган шартномадир. 
Ижарага берувчи ва ижарага олувчи ўртасидаги ўзаро муносабат 
ижара шартномаси билан тартибга солинади. Ижара шартномаси
ижара ҳақи миқдори, ижара муддати, томонларнинг ижара шарт-
ларини бажариш бўйича мажбуриятлари ҳақидаги тўлиқ маълумот-
ларни ўзида мужассам этиши лозим. 
Ижаранинг қуйидаги турлари мавжуд:
Ижара муддатига қараб: 
1) 
узоқ муддатли ижара - бир йил ва ундан ортиқ муддатга; 
2) 
қисқа муддатли ижара - бир йилдан ортиқ бўлмаган муддатга. 
 Мулкни топшириш шартига кўра: 
1) 
молиялаштирилган; 
2) 
жорий; 
Лизинг муомалалари бухгалтерия ҳисобини юритиш тарти-
бининг 6-сонли БҲМС қоидалари асосида олиб борилади.
Асосий воситаларни молиявий лизинг шартномасига кўра 
топширишда асосий воситаларни жорий қийматигача қайта баҳолаш 
амалга оширилиши мумкин. 
Асосий воситаларнинг бошланғич қиймати (агар топшири-
ладиган объектдан фойдаланилмаган бўлса) ѐки қолдиқ қиймати (агар 
топширишгача объектдан фойдаланилган бўлса) ва жорий қиймати 


173 
орасидаги фарқ, улар молиявий лизинг шартномасига кўра топ-
ширилган тақдирда келгуси даврлар даромад (харажат)лари сифатида 
акс эттирилади. Лизинг тўлови ҳисоблаб ѐзилиши давомида улар бир 
маромда (ҳар ойда) молиявий фаолиятдан олинган даромадга 
киритилади. 
Мисол. Лизинг берувчи хўжалик субъекти бошланғич қиймати 
350000 сўмлик бўлган ускунани молиявий лизинг шартномасига кўра 
топширади, 300000 сўмлик шартнома қиймати бўйича ҳисоблаб 
ѐзилган эскириш 140000 сўм. 
Проводкалар қуйидагича бўлади: 
- шартнома баҳоси бўйича чиқиб кетиш ҳамда жорий ва узоқ 
муддатли қисмини ажратган ҳолда бутун лизинг даври учун бел-
гиланган лизинг тўловларининг акс этиши: 
Д-т 0920, 4810-«Молиявий лизинг бўйича олинадиган тўловлар» - 
300000 сўм 
К-т 9210-«Асосий воситаларнинг сотилиши ва бошқача чиқиб 
кетиши» - 300000 сўм. 
- бошланғич қийматни ҳисобдан чиқариш: 
Д-т 9210-«Асосий воситаларнинг сотилиши ва бошқача чиқиб 
кетиши» - 350000 сўм 
К-т 0130-«Машина ва ускуналар» - 350000 сўм. 
- ҳисобланган эскиришни ҳисобдан чиқариш: 
Д-т 0230-«Машина ва ускуналарнинг эскириши» - 140000 сўм 
Д-т 9210-«Асосий воситаларнинг сотилиши ва бошқача чиқиб 
кетиши» - 140000 сўм. 
Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши натижасини акс 
эттириш қуйидагича бўлади: 
Д-т 9210-«Асосий воситаларнинг сотилиши ва бошқача чиқиб 
кетиши» - 90000 сўм
К-т 7230, 6230-«Муддати узайтирилган даромад» - 90000 сўм. 
- лизинг тўловлари келиб тушганда: 
Д-т 5110-«Ҳисоб-китоб счети»
К-т 4810-«Лизинг бўйича олинадиган жорий тўловлар». 
Бир вақтнинг ўзида молиявий фаолиятдан олинган даромаддан 
муддати узайтирилган даромаднинг тегишли қисмини ҳисобдан 
чиқариш бухгалтерияда қуйидагича акс эттирилади: 
Д-т 6230-«Муддати узайтирилган даромад» 


174 
К-т 9550-«Молиявий лизинг шартномасига кўра мол-мулкни 
топширишдан олинган даромад».


Download 3,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   221




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish