164
симлаш усулларига қараганда жадаллаштирилган усулда актив
қийматининг деярли 70-80 фоизи амортизация харажатлари кўри-
нишида маҳсулотлар таннархига ѐки давр харажатларига олиб бори-
лишини кўриш мумкин. Бу эса аввалги икки усулларда 50-55 фоизни
ташкил этади.
Шуни таъкидлаб ўтиш зарурки, ғарб давлатларида бухгалтерия
ҳисоби ва солиқ солиш мақсадларида амортизацияни алоҳида
ҳисоблаб чиқишга йўл қўйилади. Биз солиққа тортиладиган фойдани
ҳисоблаб чиқиш учун бухгалтер қайси
усулдан фойдаланишидан
қатъий назар, номоддий активлар бўйича жадаллаштирилган
амортизация усулларидан фойдаланиб, харажатларни жадаллаш-
тирилган қоплаш тизимини жорий этиш лозим деб ҳисоблаймиз.
Харажатларни жадаллаштирилган қоплаш тизимига мувофиқ
харажатларни қоплаш даври номоддий
активларнинг турли объект-
лари учун 1 йилдан 20 йилгача бўлади. Бунда харажатларни қоплаш
даври 1 йилдан 10 йилгача бўлган номоддий активлар учун 2,0
коэффициент билан қолдиқ қиймат усулидан фойдаланилади.
Шунингдек, қоплаш даври 10-20 йилгача бўлган номоддий
активлар учун 1,5 коэффициент билан қолдиқ қиймат усулидан
фойдаланиш корхона учун самарали бўлиши мумкин.
Номоддий активлардан кутилаѐтган иқтисодий самара ўзгара-
диган бўлса, уларга нисбатан қўлланиладиган амортизация усули ҳар
йили ҳисобот даври охирида қайтадан кўриб чиқилиши керак.
Амортизация усули ўзгарган тақдирда жорий давр учун ҳисоблаб
ѐзилган амортизацияга тузатиш киритилади.
«Номоддий активлар» номли 7-сон бухгалтерия ҳисоби миллий
стандартининг 41-бандига кўра, ҳисобот
даври учун амортизация
меъѐрларини қайта кўриб чиқиш ва тузатиш мумкинлиги эътироф
этилади. Амортизация суммаси қолган даврлар учун тақсимланади,
бу эса хўжалик юритувчи субъектларнинг солиққа тортиладиган
базасига таъсир кўрсатади. Юқоридаги мисолда дастурий таъминот-
нинг хизмат қилиш муддати 10 йил, дастлабки қиймати 500000 сўмга
тенг. Лекин бу объектдан яна 4 йил фойдаланиш мумкинлиги
аниқланди. Демак, дастурнинг фойдаланиш муддати 10 йилдан 5
йилгача камайди. Дастурий таъминотга йиллик амортизация суммаси
бухгалтерия ѐзувларида қуйидаги тартибда
акс эттирлади;
Дебет:0430-«Дастурий таъминот» счѐти-45000 сўм.
Кредит:0530-«Дастурий таъминот амортизацияси» счети -
165
45000 сўм.
Дастурий таъминотнинг қолган қиймати эса тўрт йил учун тенг
бўлган суммада ҳисоб-китоб қилинади:
(500000-45000-5000=405000 сўм).
Қолдиқ қиймати 405000 сўмга тенг бўлиб, у 4 йилга тақсим-
ланади. (405000/4);
Дебет: 9400-«Давр харажатлари» счѐтлари – 101250 сўм.
Кредит: 0530-«Дастурий таъминот амортизацияси» счѐти-
101250 сўм
Номоддий активларнинг амортизацияланган қийматини ҳисобдан
чиқариш бухгалтерия ўтказмаларида қуйидагича акс эттирилади:
амортизация қиймати 5000 сўм бўлган номоддий актив ҳисобдан
чиқарилди.
Дебет:
0510-0590-«Номоддий
активлар
амортизацияси»
счѐтлари-5000 сўм
Кредит: 9220-«Бошқа активларнинг сотилиши ва турли
чиқими» счѐти- 5000 сўм.
Ғарб давлатларида бухгалтер
ходимлар активларнинг амор-
тизация меъѐрларини қайта кўриб чиқишгани билан уларнинг баҳо-
сини ўзгартирмайдилар, чунки активларнинг баҳоси ўзгарганда муво-
фиқлилик ѐки таққослаш тамойили бузилади. Бунда ҳисобот йили-
даги даромад (фойда) билан харажатлар билан ўзаро солиштириш им-
кониятига эга бўлинмайди.
Амортизацияланадиган мулк кўпгина ҳолларда активларнинг
асосий қисмини ташкил этади.
Номоддий активларга ҳисобланаѐтган амортизация суммасини
харажатлар таркибига тўғри акс эттиришнинг иқтисодиѐти ривож-
ланган давлатлар олимлари, жумладан америкалик олимлар Нидлз. Б,
Андерсон. Х ва Колдуэлл. Д лар қуйидагича изоҳлайдилар: «Асосий
воситалар бўйича эгри тартибда, номоддий активлар бўйича эса тўғри
усул билан амортизация ҳисобланиши керак.»
1
Номоддий
активларнинг амортизацияси, худди шу объектни яна
қайта харид қилиб олишни англатмайди. Корхона хўжалик фаолия-
тида бир неча номоддий активларни харид қилиб олиши мумкин.
Амортизация харажатларини бир маротаба қоплаш керак бўлади. Бу
эса уларга ҳисобланаѐтган амортизациянинг тўғри чизиқли усулидан
1
1.Б. Нидлз, Д. Колдуэлл, Х. Андесон. ―Принципы бухгалтерского учета‖. М.; ―ФиС‖. 1999
г. 229с.
166
фойдаланиш кераклигини тақозо қилади.
Номоддий
активлар
бўйича
амортизация
ҳисобланганда
белгиланган меъѐраларга асосан «Номоддий активлар бўйича
амортизация» қайдномаси (НМА 5-шакл) жорий даврда тузилади.
Мазкур қайдномада номоддий активларнинг дастлабки (баланс) қий-
мати, фойдаланиш (хизмат) муддати йиллик амортизация меъѐрлари,
жами
амортизация суммалари, ой давомидаги амортизация сумма-
лари ва қолдиқ қиймати кўрсатиб борилади.
Do'stlaringiz bilan baham: