127
Мамлакатда инновацион ривожланишни
таъминлашда истеъмол
товарлари ва хизматлар баҳоси, иқтисодиѐтдаги рақобат ҳамда фоиз ставкаси
муҳим иқтисодий рағбатлантирувчи механизм ҳисобланиб, талаб ва
таклифнинг миқдорий ўзгариши ҳамда инновацион ривожланишни жорий
этишда ўзига хос иқтисодий вазифани бажаради.
Хусусан, рақобат инновацион муҳитни
шакллантиришда талаб ва
таклифни ҳаракатга келтирувчи муҳим механизм ҳисобланади, айнан талаб
ишлаб чиқарувчиларни ҳаракатлантириш орқали бозорда таклиф ҳажмини
оширишга ундайди, шу жараѐн талаб ва таклифнинг инновацион
ривожланишида муҳим омил сифатида юзага келади.
Демак, талаб ва таклиф бозор иқтисодиѐтининг муҳим
категориялари
сифатида унинг иштирокчилари (ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчилар)
ўртасидаги муносабатларни тартибга солади ва улар фаолиятини инновацион
ривожланишга муҳит яратади.
Бозордаги товарлар ва хизматлар таклифи ўзгармаган ҳолда уларнинг
баҳосини пасайиши талабнинг ошишига сабаб бўлади. Аксинча, худди шу
ҳолатда баҳонинг ошиши истеъмолчиларнинг
товарлар ва хизматларга
бўлган талабини сезиларли равишда пасайтиради.
Демак, баҳо ва талаб ҳажми ўртасида тескари боғлиқлик мавжуд бўлиб,
бу талаб қонуни
деб аталади. Мамлакатда иннновацион ривожланиш
муҳитини шакллантиришда талаб қонунининг амал қилишини қуйидаги
ҳолатларда кўришимиз мумкин:
талаб қонунига кўра, товарлар ва хизматлар баҳосининг пасайиши
инновацион ривожланиш жараѐнини секинлаштиради ва уларга бўлган талаб
ҳажмини оширади. Чунки истеъмолчига товарлар ва хизматлар баҳосининг
паст ѐки юқорилиги муҳим омил ҳисобланади;
маълумки, талаб бозор иқтисодиѐтининг муҳим категорияларидан
бири бўлиб, кишилар эҳтиѐжни пул билан таъминланган қисмидир. Демак,
кишининг эҳтиѐжи пул билан таъминланганда у
талабга айланади, айнан
талаб инновацион ривожланишни рағбатлантирувчи омил ҳисобланади. Бу
128
жараѐнда, албатта мамлакатда ―инновацион муҳит‖ ва ―инновацион
инфратузилма‖нинг мавжудлиги унинг ривожланишига шароит яратади.
4.1-расмда инновацион муҳитни яратишга хизмат қиладиган асосий
бўғинларидан бири сифатида инновацион
тизимни яратиш зарурлиги
кўриниб турибди. Демак, инновацион тизимни яратишда унинг таркибий
қисмлари сифатида ―иннновацион инфратузилма‖, ―таълим ва фан‖ ҳамда
―ишлаб чиқариш (тадбиркорлик)‖ келтирилган. Албатта, мазкур бўғин
таркибидаги ҳар бир таркибий қисм, мамлакатда инновацион муҳит ва
миллий инновацион тизимни яратишда алоҳида ўрин тутади.
Маълумки, мамлакатда бозор иқтисодиѐти самарали ва эркин амал
қилиши учун ―бозор инфратузилма‖си яратилган бўлиши зарур,
худди
шунингдек миллий иқтисодиѐтда инновацион ривожланишни самарали
ишлаши учун ―инновацион инфратузилма‖ мавжуд бўлиши лозим.
Шуни
айтишимиз
мумкинки,
―инновацион
инфратузилма‖
мамлакатимиз иқтисодий адабиѐтларида деярли ѐритилмаган ва иқтисодчи
олимлар томонидан назарий жиҳатдан ўрганилмаган фан соҳаси
ҳисобланади. Шуларни эътиборга олиб, биз унга: ――Инновацион
инфратузилма‖ – бу инновацион лойиҳаларни
яратишдан тортиб жорий
этишгача бўлган жараѐнда бевосита иштирок этувчи бошқарув аппарати,
моддий-техника базаси, юридик ва ҳуқуқий маслаҳат берувчи консалтинг
хизматлари каби субъектларнинг мажмуидир‖,
деган тарзидаги муаллифлик
таърифини шакллантирдик.
Демак, инновацион инфратузилма ўзаро бир-бирига боғлиқ бўлган
таркибий тузилмаларнинг умумий мақсадига хизмат қиладиган объектлар ва
субектларнинг йиғиндисидир. Инновацион инфратузилманинг ягона
кўриниши қуйидаги расмда келтирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: