Ёнғинларнинг синфлари:
А – қаттиқ ёнувчи моддалар (қоғоз, ёғоч, резина, мато ва ҳар хил турдаги пластмассалар).
В – тез ёнувчи ва ёнувчи суюқликлар, лак, бўёқлар.
С – ёнувчи газлар.
Е – кучланиш остидаги электр қурилмалар, электр асбоб-ускуналар.
Портлаш - бу қисқа вақтнинг ўзида чегараланган ҳажмдаги, катта миқдордаги қувватнинг ажралиб чиқишидир.
Портловчи моддалар сақланадиган омборлар, улар билан боғлиқ бўлган ташкилотлар портлаш хавфи бор ташкилотлар ҳисобланиб, уларда маълум шароитларда портлаш содир бўлиши мумкин. Буларга мудофаа, нефть ва нефть маҳсулотларини қайта ишлаб чиқарувчи, кимёвий, газ, пахта, қоғоз, нон маҳсулотлари, енгил саноат корхоналари, улар ишлаб чиқарган тайёр маҳсулотларни сақловчи омборхоналар ва улар билан боғлиқ бўлган барча муассасалар киради.
Ўзбекистон ҳудудида 500 дан ортиқ портлаш ва ёнғин чиқиш хавфи бўлган объектлар мавжуд.
Портлашнинг зарар етказувчи омиллари:
- зарб тўлқини;
- синиқ парчаларнинг сочилиши.
Зарб тўлқинлари - юқори босимдаги портлашдан ҳосил бўлган ҳаво тўлқинларининг кучли овоз чиқариб тарқаладиган ҳаво тўлқини тарзидаги ва унга қарши келган қаттиқ жисмларнинг парчаланишига ва сочилишига олиб келади.
Синиқ парчалар – портлаш майдонларида парчаланган буюмлар синиқ парчаларининг тарқалиши тушунилади.
Портлатувчи омиллар:
- кимёвий (портловчи моддалар);
- ядроли (ядроли қуроллар);
- механик услубдаги (юқори босимдаги суюқликларни қуювчи-тарқатувчи идишларнинг ёрилиши);
- электромагнит (учқун разряди, лазер учқуни ва бошқалар);
- товушли ва бошқа қувватлар.
Ўзбекистон Республикаси “Ёнғин хавфсизлиги тўғрисида”ги қонуни ва бошқа меъёрий хужжатлар мазмун-моҳияти
2009 йил 30 сентябрь куни Ўзбекистон Республикасининг “Ёнғин хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинди.
Маълумки, шу вақтга қадар ёнғин хавфсизлигини таъминлашга доир норматив-ҳуқуқий база тарқоқ ҳолда бўлиб, асосан қонуности ва идоравий ҳужжатлар билан тартибга солиб келинаётган эди. Шу сабабли мамлакатимиз ҳудудида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ва унга қарши кураш соҳасидаги муносабатларни қонун йўли билан тартибга солиш зарурияти вужудга келди.
Қонун лойиҳасини ишлаб чиқишда Россия Федерацияси, Беларус, Молдова ҳамда Қозоғистон Республикасининг ёнғин хавфсизлиги тўғрисидаги қонунлари, мазкур масалага оид халқаро конвенция ва декларациялар, Ўзбекистон Республикасининг бошқа халқаро шартномалари ўрганилиб, уларнинг муҳим жиҳатлари инобатга олинди.
Баъзи Лотин Америкаси ва МДҲга аъзо бошқа давлатлар ҳудудида ўрмон ёнғинлари содир бўлиб туради. Бунинг натижасида нафақат халқ хўжалигига, балки атроф-муҳитга, атмосферамизнинг озон қатламига ҳам жиддий зиён етади. Мазкур масала жаҳон ҳамжамиятининг эътиборида бўлиб, 1985 йилда Вена шаҳрида БМТ томонидан она заминимизнинг озон қатламини асраш юзасидан махсус конвенция ҳам қабул қилинган. Бундан ташқари, БМТнинг 1972 йилда Стокголм шаҳрида ўтказилган конференцияси якунида атроф-муҳит муаммоларига бағишланган махсус декларацияси қабул қилинди.
Шу маънода, “Ёнғин хавфсизлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни нафақат Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва бошқа қонунларга мос, айни пайтда халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган норма ва тамойиллари талабларига тўлиқ жавоб беради.
Мазкур қонун Ўзбекистон Республикасида ёнғин хавфсизлигини таъминлашнинг умумий ҳуқуқий, иқтисодий ва ижтимоий асосларини белгилайди, ушбу соҳада давлат бошқаруви ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, ташкилий-ҳуқуқий ва мулк шаклидан қатъи назар, юридик ва жисмоний шахслар, шунингдек, жамоат бирлашмалари, мансабдор шахслар, фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ўртасидаги муносабатларни тартибга солади.
“Ёнғин хавфсизлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни олти боб ва қирқ моддадан иборат.
“Умумий қоидалар” деб номланган 1-боб тўрт моддадан иборат. Унда ушбу қонуннинг мақсади, ҳуқуқий базаси, ёнғин хавфсизлигини таъминлаш тизими белгилаб берилган ҳамда “ёнғин”, “ёнғин назорати”, “ёнғин профилатикаси”, “ёнғиндан сақлаш хизмати”, “ёнғин хавфсизлиги”, “ёнғин хавфсизлиги талаблари”, “ёнғин хавфсизлиги талабларининг бузилиши”, “ёнғин-техник маҳсулоти”, “ёнғинга қарши режим”, “ёнғинга қарши алоҳида режим” деган асосий тушунчаларнинг мазмуни баён этилган.
“Давлат органлари ва бошқа органларнинг ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги ваколатлари. Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ёнғин хавфсизлигини таъминлашдаги иштироки. Ташкилотлар ҳамда фуқароларнинг ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари” деб номланган 2-боб етти моддадан иборат бўлиб, уларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг, махсус ваколатли органнинг, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги ваколатлатларини, шунингдек, ташкилотлар ва фуқароларнинг ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги ваколатлари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгилаб берилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |