Махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон



Download 3,51 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/114
Sana09.07.2022
Hajmi3,51 Mb.
#766697
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   114
Bog'liq
Ўзбекистон тарихи 2-жилди ЎзМУ 2015

Темир йўллар. 
XIX асрнинг 70-йилларидан бошлаб Россининг босқинчилик 
сиѐсатини давом эттириш, Ўрта Осиѐда ҳарбий-стратегик 
жиғҳатдан мустаҳкам ўрнашиб олиш, ўлканинг ер усти ва ер ости 
бойликларини мумкин қадар кўпроқ ўзлаштириш заруриятлари 
империя ҳукуматини Туркистонни Россиянинг марказий 
районлари билан боғловчи темир йўллар қуришни тезлатишга 
мажбур қилган эди. Империя ҳукумати томондан ушбу масалага 
жиддий эътибор берилиб, бу йўналишда қисқа муддат ичида 40 
га яқин лойиҳалар ишлаб чиқилди ҳамда Ўрта Осиѐ темир йўл 
қурилишини Красноводскдан бошлаш лойиҳаси мақсадга 
мувофиқ деб топилди. Биринчидан, Каспий денгизи бўйида бунѐд 
этилган (1869 й.) бу қалъа, Волга дарѐси орқали ташиб келинган 
қурилиш материалларини жойлаштириш учун қулай бўлса, 
иккинчидан, темир йўл қурилишининг бу йўналиши ўша 
пайтдаги жанговар туркман қабилаларини бўйсундириш ҳамда 
чегараларни мустаҳкамлаб олиш учун ҳам муҳим аҳамиятга эга 
эди. 
Қорақум чўлининг оғир ва мураккаб табиий шароитида 
темир йўл қурилиши Ҳарбий вазирлик зиммасига юклатилиб, 
1880 йил 26 августда Михайловский кўрфазидан Қизил 
Арвотгача бўлган 217 чақирим масофада қурилиш ишлари 
бошлаб юборилди. Иқтисодий қийинчиликларга қарамасдан, 
мустамлакачи империянинг зўр бериб қилган ҳаракатлари 
туфайли, 1 январ 1881 йилда 60 чақирим йўл қурилган бўлса, 1 
сентябрда Қизил Арвотгача етиб бориб, ишга туширилди. Юк 
кам бўлганлиги учун поездлар дастлаб ҳафтасига икки марта 
қатнаб, асосан, ҳарбийлар, почта ва ҳар хил юкларни ташиб 
турган.
1884 йил 30 июнда империя Давлат кенгаши темир йўлни 
Ашхабодгача етказиш ҳақидаги таклифни тасдиқлаб, зарур 
маблағни ажратди. Марв шаҳрида эса, темир йўл қурилишини 
бошқарувчи идора ташкил этилди. 1885 йил июн ойида темир 


129 
йўлни 
Чоржўйгача 
етказиш 
ҳақида 
Бухоро 
амири 
Абдулаҳадхондан рухсат олинди. 1886 йил 4 февралда империя 
ҳукумати Марв-Чоржўй темир йўли қурилишини тасдиқлади. 
Дастлабки пайтларда темир йўллар қурилишига ―ортиқча нарса 
талаб қилмайдиган ва ўлканинг жазирама иссиқларига кўникиб 
кетган‖ маҳаллий аҳоли ҳам жалб этилди.
Темир йўл қурилиши катта қийинчиликлар билан кечган 
бўлиб, бу ҳақда П.П.Семѐнов-Тяньшанский шундай ѐзган эди: 
―Шубҳасиз, дунѐнинг бирор ерида Каспий орти вилоятидаги каби 
қумли чўлдан катта масофадаги темир йўл ўтказилмаган. Темир 
йўл қурувчиларининг Янги Калифорния ва Жазоирда қум билан 
кураши Каспий бўйлари, айниқса, Марв воҳаси ва Амударѐ 
оралиғидаги каби катта ҳажмда эмас эди‖. Шунга қарамасдан 
темир йўллар қурилиши кенгайиб борди. Мутахассисларнинг 
тадқиқотларига кўра, 1886 йилдан бошлаб муҳандис К.Толпиго 
Самарқандда, техник Р.Палмигрен Каттақўрғонда, техник 
В.Лепинский Зиѐвиддинда, муҳандис С.Иванов Бухорода, 
муҳандислар Д.Семагин ва Л.Дараганлар Қоракўл ҳамда 
Амударѐда темир йўл қурилиши бўйича ишларни бошлаб 
юбордилар. 
Катта 
қийинчиликлар 
ва 
асбоб-ускуналар 
етишмаслиги шароитида бўлсада, 1888 йил февралида Амударѐ-
Самарқанд йўли қуриб битказилди.
Темир йўллар ўлканинг ичкарисига тобора кириб борган 
сари унда ишлаѐтган маҳаллий аҳоли сони ҳам кўпайиб борди ва 
тадқиқотларга кўра, қарийб 70-80 фоизни ташкил қилди. 
Қурилиш ишларига ўзбеклар, тожиклар, туркманлар ишлаган 
бўлиб, улардан дастлабки қурувчи ишчилар етишиб чиқдилар. 
Маҳаллий аҳоли оғир шароитларга қарамасдан, русийзабон 
ишчиларга қараганда анча кам иш ҳақи олганлар. Шунга 
қарамасдан, XIX асрнинг 90-йилларидан бошлаб мустамлака 
маъмурияти ўлкадаги темир йўл ишчилари орасида маҳаллий 
аҳолини камайтириб, русийзабон ишчиларни кўпайтириш чора-
тадбирларини кўрди.
XIX аср охирида Ўрта Осиѐ темир йўл ишчиларининг 
миллий таркиби қуйидагича бўлган: 


130 

Download 3,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish