Махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон



Download 3,51 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/114
Sana09.07.2022
Hajmi3,51 Mb.
#766697
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   114
Bog'liq
Ўзбекистон тарихи 2-жилди ЎзМУ 2015

Шахобчанинг номи 
Узунлиги 
(чақирим) 
Қурилиш 
йили 
Горчаково-Скобелев 

1912 
Қўқон-Наманган 
84 
1912 
Когон- Бухоро 
12 
1912 
Андижон-Гуручмозор 
27 
1914 
I-Андижон – II-Андижон 
83 
1914 
Гуручмозор-Жалолобод 
46,3 
1915 
Когон-Қарши 
147,4 
1915 
Қарши-Амиробод 
144,2 
1915 
Қарши-Самсонов 
109,2 
1915 
Қарши-Ғузор-Китоб 
114 
1915 
Таъкидлаш 
лозимки, Россияни Ўрта Осиѐ билан 
боғлайдиган темир йўллар ишга туширилгач, рус ва чет эл 
капиталининг ўлкага кириб келиши учун катта имкониятлар 
очилди. Темир йўлларнинг қурилиши, ҳаракат йўналишларининг 
ўсиб бориши темир йўл таъмирлаш базасини яратиш заруриятини 
тақозо этганлиги боис, темир йўллар ѐқасида уларга хизмат 
кўрсатадиган станциялар, устахоналар ва деполар қурила 
бошланди. Дастлаб 1882 йилда Қизил Арвотда вагон-таъмирлаш, 
1900 йилда эса Тошкент ва Красноводскда темир йўл 
устахоналари ишга туширилди.
Темир йўллар ишга туширилиши натижасида ўлкадан пахта,
жун, қуруқ мевалар ташиб кетиш, Россиядан эса, мануфактура 
маҳсулотлари билан бир қаторда, қанд, темир, пўлат, қишлоқ 
хўжалиги асбоб-ускуналари ва дон маҳсулотлари келтириш авж 
олди. Бу ҳолатни қуйидаги жадвалда ҳам кузатиш мумкин: 
 
1885 йилдан 1900 йилга қадар Туркистондан олиб 
кетилган ва Россиядан келтирилган маҳсулотлар 
 
Туркистондан 
олиб 
кетилган 
Пуд 
ҳисобида
Россиядан олиб 
келинган
Пуд 
ҳисобида 


132 
Пахта
49 546 152 Мануфактура 
маҳсулотлари 
9 208 745 
Жун
5 002 152 
Қанд
8 137 042 
Ипак
113 959 
Қишлоқ хўжалик 
ускунлари 
39 521 
дона 
Қуруқ мева 
7 496 883 
Саноат асбоб-
ускуналари 
16 929 
дона 
Шоли
6 689 702 
Темир
1 905 132 
Россиянинг марказий районаларида пахтага бўлган 
талабнинг тобора ортиб бориш туфайли темир йўллар орқали 
ташиладиган асосий юк пахта ва ундан олинадиган маҳсулотлар 
бўлиб қолди. Темир йўллар орқали турли асбоб-ускуналар, 
меҳнат қуролларининг келтирилиши натижасида қишлоқ 
хўжалигида пахта етиштиришга асосий эътибор қаратилиб, 
ўлкада пахта яккаҳокимлигига замин тайѐрланди. Тадқиқотларга 
кўра 1880 йилда Ўрта Осиѐдан Россияга 300 минг пуд пахта олиб 
кетилган бўлса, биргина 1900 йилда темир йўллар орқали 
қарайиб 6 млн.пуд пахта ташиб кетилган бўлиб, ташиб кетилган 
пахтанинг асосий қисми Фарғона вилоятига тўғри келган. 
Замонавий тадқиқотчилар темир йўллар қурилиши ўлкада 
ижтимоий –иқтисодий ўзгаришлар қилганлигини эътироф этган 
ҳолда, бу жараѐн пахтачиликнинг ривожланиши, пахта тозалаш, 
ѐғ ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш саноати тармоқларини 
ривожлантиришдан ташқари, маҳаллий аҳолининг ижтимоий-
иқтисодий аҳволи яхшилашда, озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган 
эҳтиѐжларини қондиришда ҳам алоҳида ўрин тутганлигини 
таъкидлайдилар. Темир йўлларнинг ишга туширилиши ўлканинг 
муҳим иқтисодий ва маданий марказлари Самарқанд, Бухоро, 
Тошкент, Қўқон, Андижон, Каттақўрғон. Қарши, Чоржўй ва 
бошқа шаҳарларнинг янада кенгайишига, бир қатор янги 
шаҳарлар (Скобелев, Когон, Красноводск. Ховос ва бошқ.) 
вужудга келишига шароит яратиб, ўлка аҳолисининг маънавий 
ҳаѐтига ҳам ижобий таъсир кўрсатди. 
Темир йўлларнинг қурилиши ўлка халқларининг ижтимоий, 
иқтисодий ва маданий ҳаѐтида қуйидаги муҳим ўзгаришларни 
амалга оширди: 
1. Ўлка халқларини хорижий мамлакатлар билан иқтисодий 
ва маданий алоқаларининг ривожланишига ѐрдам берди.


133 
2. Ўлка вилоятлари аҳолиси ўртасида ўзаро савдо-сотиқ 
ҳамда тадбиркорлик алоқаларини кучайтирди.
3. Деҳқончилик ва чорвачилик маҳсулотларига бўлган 
талабнинг ортиб бориши ҳар иккала хўжалик тури вакилларининг 
ишбилармонлик 
ҳамда 
тадбиркорлик 
интилишларини 
жонлантирди.
4. Ўлка қишлоқ хўжалиги ва саноат ишлаб чиқаришида 
бозор муносабатларининг ривожланишига самарали таъсир 
кўрсатди.
5. Темир йўл ўтган ҳудудларда станцияларнинг қурилиши – 
янги аҳоли пунктларининг бунѐд этилишига, бу пунктларда 
турли миллат вакилларининг яқин қўшничиликда яшаб, бир – 
бирларини яқиндан билишларига, ўзаро иқтисодий ва маданий 
ҳамкорлик қилишларига ѐрдам берди. 

Download 3,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish