Махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон



Download 3,51 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/114
Sana09.07.2022
Hajmi3,51 Mb.
#766697
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   114
Bog'liq
Ўзбекистон тарихи 2-жилди ЎзМУ 2015

Йиллар 
Пахта майдон
(десятина 
ҳисобида) 
Олинган ҳосил 
(пуд ҳисобида) 
1887 
61 300 
10 000 
1893 
136 300 

1895 

3 273 300 
1899 
300 000 
5 757 900 
1903 

7 000 000 
1907 

8 227 000 
1908 

10 870 000 
1910 
380 000 
13 588 000 
1911 
425 200 
12 997 000 
1912 
430 000 
14 000 000 
Россия 
империясининг Туркистонда олиб борган 
мустамлакачилик сиѐсати ўлка аҳолисининг ижтимоий-
иқтисодий ҳаѐтига жиддий таъсир кўрсатди. Ўлканинг рус савдо-
саноат 
буржуазияси 
хом-ашѐ 
базасига 
айлантирилиши 
натижасида қуйидаги жараѐнлар содир бўлди:
1.
Жаҳон бозорида пахта нархининг ошиб бориши 
натижасида Туркистонда пахта етиштириш ва уни четга ташиб 
кетиш кучайди.
2.
Пахтачиликнинг 
нисбатан 
сердаромад 
соҳага 
айлантирилиши, унинг ўлка қишлоқ хўжалигидан бошқа 
экинларни (айниқса Фарғона водийсида) сиқиб чиқарилишига 
сабаб бўлди. Оқибатда, пахта яккаҳокимлиги учун замин 
яратилиб, ўлка аҳолисининг дон ва бошқа қишлоқ хўжалиги 
маҳсулотларига эҳтиѐжини кучайтирди.
3.
Етиштирилаѐтган пахтанинг миқдори ва сифатига 
эътибор кучайиб, маҳаллий навлар ўрнига Америка пахтаси 
навлари кўплаб экила бошланди. 
4.
Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришига капиталистик бозор 
муносабатларининг кириб келиши қишлоқ аҳолиси ўртасида 
ижтимоий табақаланишни тезлаштирди. Ерлар бир гуруҳ 
мулкдорлар қўлида тўпланиб, ўз ерларидан ажратилган 
деҳқонларнинг катта қисми ѐлланма ишчиларга айландилар. 


122 
5.
Қишлоқ хўжалигига товар – пул муносабатларининг 
кириб келиши туфайли маҳсулот етиштирувчиларнинг катта 
қисми бозор муносабатларига тортилдилар. 
Россия империяси маъмурлари Туркистонни босиб олган 
дастлабки даврлардан бошлаб ўлка иқтисодиѐтининг бошқа 
тармоқлари қатори фойдали қазилмаларни излаб топиш ва тадқиқ 
қилиш ишларига, яъни, тоғ-кон саноатига ҳам эътиборни 
кучайтирган эдилар. Бу сиѐсатининг моҳияти асосан иккита 
мақсадни кўзлаган бўлиб, биринчиси, Туркистоннинг геологик 
тузилишини аниқлаш ва фойдали қазилмаларнинг жойларини 
белгилаш бўлса, иккинчиси, мустамлака ҳукумат учун ниҳоятда 
зарур бўлган тош-кўмир, нефть, қимматбаҳо металлар конларини 
қидириб топиш ва ишга туширишдан иборат эди.
Туркистонда қазилма бойликлари кўплигини яхши билган 
Россия империяси маъмурлари ўлкага геолог олимларни жалб 
қилдилар. Хусусан, И.В.Мушкетов бошчилигидаги геологлар 
гуруҳи 1874-1880 йиллар давомида ўлканинг деярли барча 
вилоятларида тадқиқот ишлари олиб бориб, зарур маъулмотлар 
тўпладилар. Бу тадқиқотлар натижасида 1881 йилда ўлканинг 
геологик харитаси яратилди. Геологлар гуруҳи империя 
маъмурларига Фарғона водийсида қўрғошин кўплиги, қўрғошин 
билан бутун Россияни таъминлаш мумкинлигини маълум 
қилганлар. 
XIX асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб Россия нефть 
саноати ўзига чет эл капиталини жалб қилучи асосий 
тармоқларидан бирига айланганлиги боис, рус ишбилармонлари 
билан ҳамкорлик қилган чет эл капитали Туркистонга ҳам кириб 
келди. Нефтнинг асосий қисми Каспий бўйи вилоятининг 
Небитдаг, Челекен ороли, Қизил Арват, Бола Эшим деган 
жойларидан, Фарғона вилоятининг Қўқон, Марғилон ва 
Наманган уездларидан жадал қазиб олина бошланди. 
Фарғона вилояти ҳудудларида катта нефт конлари бўлиб, 
ХХ асрнинг бошларида бу ерда 9 та фирма нефт саноати билан 
шуғулланган. Улар орасида ―Чимѐн‖, ―Селроха‖ ва Мойлисой 
фирмалари энг йириклари бўлган.
Туркистоннинг подшо Россияси ҳукмронлиги ўрнатила 
бошланган ҳудудларида тошкўмирни ҳам саноат усулида қазиб 
олишга эътибор қаратила бошланди. Хусусан, ишбилармон 
А.С.Татаринов 1865 йилда Чимкентдан 90 чақирим узоқликда 


123 
жойлашган Катта Бўғон дарѐси яқинида йирик тошкўмир конини 
топди. Шунингдек, савдогар Первушин Тошкентдан 80 чақирим 
масофадаги Хўжанд қишлоғи яқинида, полковник Фавицкий 
Хўжанд шаҳридан 35 чақирим узоқликдаги Қўқимсой яқинида 
тошкўмир конларини очдилар. 1873 йилда Первушин Угом 
дарѐсининг юқори оқимида яна битта тошкўмир конини ишга 
туширди. Бу конлар ароқ-вино заводлари, ипак ўраш 
фабрикалари, ҳарбий буюртмалар, мансабдор шахслар ва 
мулкдорлар учун тошкўмир етказиб берган. 
Эътибор бериш лозимки, Туркистон ўлкасининг қазилма 
бойликлари кўп бўлишига қарамасдан бу соҳа насбатан секин 
ривожланди. Империя маъмурлари ўлкадаги кончилик саноатида 
капиталистик ишлаб чиқаришни яхши йўлга қўя олмадилар. 
Россия капиталистларининг иқтисодий ночорлиги туфайли ўлка 
кончилик саноатининг йирик ширкатлари чет эл (немис, инглиз 
ва бошқ.) йирик фирмалари ихиѐрига ўтиб кетди. 
Хулоса сифатида таъкидлаш жоизки, рус савдо-саноат 
буржуазияси билан бир қаторда маҳаллий ишбилармонлар, 
уддабирон ҳунармандлар ҳам саноатга кириб келдилар. Айниқса, 
пахта тозалаш, кўнчилик, ипак йигириш, ароқ-вино заводлари тез 
кўпайиб борди. Саноат ишлаб чиқаришнинг шаклланишига 
шаҳарларнинг кенгайиши, ижтимоий табақаланишнинг кенгайиб, 
арзон ишчи кучининг кўпайиши катта таъсир кўрсатди. Аммо, 
ўлкадаги саноат ишлаб чиқаришнинг етакчи тармоқлари рус ва 
чет эл буржуазияси вакиллари қўлида эди.

Download 3,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish