ҳарбий суд, империянинг
умумий қонунлари асосида суд ва халқ суди
дан иборат бўлган
бўлса, 1886 йилги ―Низом‖ га кўра, уларга ўзгартиришлар
киритилиб, қуйидагича бўлган: судлов палатаси, округ судлари,
қўшимча мировой (сулҳпарвар) судьялар, фахрий мировой
судьялар.
110
Маҳаллий аҳолининг судлари алоҳида тартибга асосан
тузилиб,
халқ судлари
деб номланган. Халқ судлари алоҳида рус
судларига тегишли ишлардан ташқари содир этилган ишларни,
бирор халқ судига тегишли бўлган ҳамда рус ҳужжатлари
асосида бўлмаган фуқаролик ишларини кўриб чиққан. Халқ
судлари – халқ томонидан сайланиб қўйилган
бийлар
томонидан
амалга оширилган. Улар ҳарбий губернатор томонидан
тасдиқланган. Ўтроқ аҳоли учун
қози судлари
амал қилган
бўлиб, улар аҳоли томонидан сайланган ҳамда ҳарбий губернатор
томонидан тасдиқланган.
Туркистон ўлкасида вилоят ва уезд (туман) бошқармалари
шаҳарларда жойлашган. Тошкент, Самарқанд, Қўқон, Андижон,
Марғилон, Наманган, Ашхобод, Чимкент, Жиззах, Каттақўрғон
кабилар катта мавқега эга бўлган асосий шаҳарлар эди. Шаҳарлар
ичида генерал-губернаторликнинг сиѐсий, маъмурий ва маданий
маркази бўлган Тошкент шаҳрига алоҳида эътибор берилган.
Хусусан, 1865 йилда генерал – майор Романовский рус зобитлари
ва амалдорлари учун шаҳарнинг шарқий қисмидан жойни
танлади ва қисқа муддат (1866-1868 йй.) рус аҳолиси яшайдиган
―Янги шаҳар‖ барпо этилди.
1868 йил 27 февралда Тошкентнинг ―Янги шаҳар‖ қисмида
ҳарбий-халқ бошқармаси тузилиб, статистик маслаҳатчи
Россицкий унинг бошлиғи этиб тайинланди. Ушбу бошқарманинг
дастлабки қарорига кўра Тошкентнинг ―Янги‖ қисмида қуйидаги
ишларни амалга ошириш кўзда тутилди:
1. Режа тузиш, уй қуришга ер ажратиш, кўча ва майдонлар
барпо этиш.
2. Солиқлар ва турли тушумларни тартибга келтириш ҳамда
ундириш, шунингдек, шаҳарнинг даромад ва харажатлар
сметасини тузиш.
3. Шаҳар ирригация тизими ва ободончилигини бошқариш.
Маълумки, 1870 йилда Россиянинг ички губернияларида
―Шаҳар низоми‖ қўлланила бошланган эди. Сирдарѐ вилояти
бошқармасининг умумий раѐсати 1872 йилда Тошкентда ҳам
ушбу низомни қўллаш масаласини кўтариб чиқди. Шунга кўра,
―Шаҳар низоми‖ ни мустамлака бошқарув маъмурияти
манфаатларига мос равишда ўзгартириш, қўшимчалар киритиш
асосида Тошкентда жорий этиш учун лойиҳа тайѐрланди. Ушбу
лойиҳа махсус комиссия томонидан атрофлича муҳокама этилган
111
бўлса-да, бу масала 1877 йилдагина ҳал бўлди. Таъкидлаш
лозимки, Россия империясида шаҳарга оид иккита низом (1870,
1892 йй.) қабул қилинган бўлиб, улар Туркистон ўлкасининг
Тошкент ва Верний (Алмати) шаҳарларидагина қўлланилиб,
бошқа шаҳарларга жорий этилмаган.
1877 йилда
Do'stlaringiz bilan baham: |